MinInnovation
4.39K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Инновацион ривожланиш вазири “MEXT” технологик маркази фаолияти билан танишди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Республикасига ташрифи доирасида “MEXT” технологик марказида бўлди. Марказ масъуллари вазирлик делегациясини ақлли сенсорлардан иборат “Рақамли фабрика” (Digital Factory) лойиҳаси ҳамда ақлли саноат етуклигини баҳоловчи “Smart Industry Readiness Index” (SIRI) доирасидаги ишлари билан таништирди.

_ _ _ _
Министр инновационного развития ознакомился с деятельностью Технологического центра MEXT

В рамках визита в Турецкую Республику Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов посетил Технологический центр “MEXT”. Должностные лица центра проинформировали делегацию министерства о проекте «Цифровая фабрика» (Digital Factory), и работой в рамках Smart Industry Readiness Index” (SIRI), которая оценивает зрелость умных отраслей.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from Vaksinauz
Тожикистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 500 минг доза вакцина етказиб берилади

2022 йилнинг 7–9 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулки бошқаруви қўмитаси раиси С. Қодирзода билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон томони қўшни республикани турли соҳаларда қўллаб-қувватлашга, шу жумладан мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни яхшилаш учун COVID-19 коронавирус вирусига қарши 500 минг доза вакцина етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

_ _ _ _ _ _ _

Таджикистан получит 500 тысяч доз вакцины против COVID-19

В
ходе своего визита в Стамбул 7-9 июня 2022 года министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов встретился с Председателем Комитета по инвестициям и управлению государственным имуществом Республики Таджикистан С. Кадырзода. В ходе встречи узбекская сторона выразила готовность оказания соседней республике поддержку в различных сферах, в том числе поставку 500 тысяч доз вакцины от коронавируса COVID-19 для улучшения эпидемиологической ситуации в стране.

@vaksinauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илм_инновация

“Транспорт соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Тадибирда соҳа мутахассислари томонидан мамлакатимиз транспорт тармоқларида жорий этилаётган инновацион лойиҳалар, транспорт тизимида қўлланилаётган рақамли технологиялар тўғрисида тақдимотлар ўтказилмоқда.

Қолаверса, мазкур ҳафталик доирасида ташкил этилган кўргазмада транспорт соҳасидаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.

Мазкур ҳафталик тадбирлари жорий йилнинг 17 июнь кунига қадар давом этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Иқтисодиёт” ИТК нинг 12-мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 24 майдаги №163 сон “Фан йўналиши бўйича илмий-техник кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи билан танишиш ва лойиҳаларни илмий экспертизадан ўтказишда илмий техник кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш
2️⃣ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон-Беларусь” халқаро фундаментал лойиҳалар танлови (48-тур)га тақдим этилган фундаментал лойиҳалар даслабки техник ҳамда илмий экспертиза натижасига кўра, илмий техник кенгашларда муҳокама қилиш учун тавсия қилинган лойиҳа муҳокамаси:

Мавзу: Минтақавий инновацион муҳитини рақамлаштириш ва ўзгартириш шароитларда инвестиция жараёнларини фаоллаштириш назарий-услубий асослари ва механизмлари (Теоретико-методологические основы и механизмы интенсификации инвестиционных процессов в условиях цифровизации и трансформации региональной инновационной среды).
3️⃣ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Халқаро стандартларга мувофиқ давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа учун танловга (55-тур) тақдим этилган инновацион лойиҳалар даслабки техник ҳамда илмий экспертиза натижасига кўра, илмий-техник кенгашларда муҳокама қилиш учун тавсия қилинган лойиҳа муҳокамаси:

Мавзу: Халқаро стандартларга мувофиқ давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори электрон платформасини яратиш.

➡️Онлайн трансляция:

https://youtu.be/l725NC3f-9w

@mininnovation
#online

«Фармакология ва фармацевтика» фанлари бўйича ИТКнинг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣ Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид “Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар муҳокамаси:

📌«Глициррет кислотаси ва пара-алмашган анилидлар янги ҳосилалари синтези ва биологик фаоллиги»
📌«Разработка и исследование макромолекулярных терапевтических и диагностических систем на основе трикарбоцианиновых красителей и липид-переносящего белка Ns-LTP1 для лечения эрозивно-язвенных воспалительных патологий»
📌«Исследование антиаддиктивного действия N-производных цитизина» мавзузисидаги лойиҳа муҳокамаси

➡️Онлайн-трансляция: https://www.facebook.com/events/438909004338080/

@mininnovation
#infografika

Бухоро вилоятининг инновацион салоҳияти кўрсаткичлари инфографикада 👆👆

@mininnovation
#infographics

Bukhara region innovative power indicators

@mininnovation
Forwarded from Vaksinauz
Коронавирус инфекциясига қарши иммун сут олиш тадқиқотлари натижаси хорижий нуфузли журналда чоп этилди

Коронавирус инфекциясига қарши янги авлод иммун сутини олиш устидаги тадқиқотлар натижаси бўйича тайёрланган илмий мақола хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutrition” (IF=6.7) журналида нашр қилиниб, биринчи марта коронавирусга қарши иммун сути олиш имконияти амалиётда исботлаб берилди.

Натижаларга кўра, ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинаси билан эмланган сигир ва эчкиларда иккинчи дозадан 2 ҳафта ўтиб, уларнинг қон зардобларида нейтралловчи антитаначалар ҳосил бўлиши кўрсатиб берилди. Нейтралловчи антитаначалар фаоллиги 3-дозадан кейин 21 кун ўтиб (биринчи эмлангандан 77 кун ўтиб) энг юқори фаолликка кўтарилиб, зардоб 120 марта суюлтирилганда ҳам лаборатория тестларида тирик коронавирус кўпайишини тўхтатиши аниқланди. Нейтралловчи антитаначалар миқдори сутга нисбатан (0,2 мкг/мл) биринчи уч кунлик оғиз сутида (4,08 мкг/мл гача) юқори миқдорда эканлиги ҳамда эмланган она сигир сутидаги нейтралловчи антитаналар сут билан озиқланган бузоқларга ўтиши амалий тажрибада кўрсатиб берилди. Иммун сути хусусиятлари 62,5 ○С температурада 30 минут давомидаги пастеризация режимида сақланиб қолиши аниқланиб, иммун сутининг терапевтик мақсадларда ишлатиш имконияти очиб берилди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги “Panaev Farms” чорвачилик корхонасида коронавирусга қарши фаол нейтралловчи иммун сути (“IMMUNE MILK” бренди остида) пастеризацияланган сут ҳолида кичик ҳажмда ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда технологик линиялар синовдан ўтказилмоқда. Янги технология асосида оғиз сутидан болалар ва катталар учун биологик фаол, тез шимилувчи ва SARS-CoV-2 га қарши нейтраллаштирадиган антитаначалари мавжуд бўлган капсулаларни ишлаб чиқариш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

_ _ _ _ _ _ _ _

Результаты исследования получения иммунного молока против коронавирусной инфекции опубликованы в престижном научном журнале

Научная статья о результатах получения иммунного молока нового поколения против коронавирусной инфекции опубликована в престижном научном журнале Frontiers in Nutrition (ИФ=6,7), и впервые на практике доказана возможность получения иммунного молока против коронавируса.

Результаты показали, что в сыворотке коров и коз, вакцинированных рекомбинантной вакциной ZF-UZ-VAC2001, через 2 недели после второй дозы вырабатывались нейтрализующие антитела. Нейтрализующая активность антител достигала пика через 21 день после введения 3-й дозы (77 дней после первой вакцинации) и, как было обнаружено в лабораторных тестах, останавливала распространение живого коронавируса даже при 120-кратном разведении сыворотки. Практический опыт показал, что количество нейтрализующих антител выше, чем в молоке (0,2 мкг/мл) в первые трое суток перорального приема молока (до 4,08 мкг/мл), нейтрализующие антитела в молоке вакцинированных коров переходят телятам, которые кормились молоком коровы. Установлено, что свойства иммунного молока могут сохраняться в режиме пастеризации в течение 30 минут при температуре 62,5С, а также выявлена возможность использования иммунного молока в лечебных целях.

Для производства иммунного молозива и молока, содержащих нейтрализующие антитела против вируса SARS-CoV-2, заключен договор о сотрудничестве между Международным Центром молекулярной аллергологии при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан и Компанией ФХ «PanaevFarms». Кроме иммунного молока планируется выпуск таблеток, рассасывающихся из полученного сырья, а также спреев со вкусом ванили, мяты, лимона для полости рта. Иммунное молоко и молочные продукты могут быть рекомендованы для промышленного производства.

@vaksinauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси» ҳудудида амалга оширилаётган янги лойиҳалар

Ўзбекистон Республика Президентининг ўтган йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида амалга оширилиши режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳалар бугун амалда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳалар Олтинсой инновацион туманининг "Аёллар дафтари"га кирган кам таъминланган ишсиз аҳолини иш билан таъминлади.

Хусусан, Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонасида ҳозирги кунда Биопарчаланувчан гидрогеллар ишлаб чиқариш, Олтингугурт асосида автомобиль йўллари йўл чизиқлари учун полисульфид полимер бўёқлар ишлаб чиқиш, Базальт асосида полимер компаунд ва қувурларни ишлаб чиқариш, Тўқимачилик саноати учун сифатли, майин жун ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
#online

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди

Youtube:
https://youtu.be/HeNpKI99vKU

Facebook:
https://www.facebook.com/events/708805066842175/

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
2️⃣ Тижоратлаштиришга тайёрлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун тавсия этилган лойиҳани тасдиқлаш
3️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш
4️⃣ Турли масалалар

_ _ _ _ _ _ _ _

Начало свою работу очередное заседание Коллегии Министерства инновационного развития

Youtube:
https://youtu.be/HeNpKI99vKU

Facebook:
https://www.facebook.com/events/708805066842175/

В ходе заседания будут рассмотрены следующие вопросы:

1️⃣Утверждение списка прикладных и инновационных проектов, рекомендуемых к финансированию по результатам конкурсов
2️⃣ Утверждение проекта по финансированию проекта в связи с подготовкой к коммерциализации
3️⃣ Рассмотрение списка номинантов на присуждение Международной премии им. аль-Хорезми
4️⃣ Прочие вопросы

@mininnovation
#тадқиқотчилар_учун_фойдали

Илмий тадқиқотчилар, докторантлар ва ёш олимлар учун фойдали платформалар

Grammarly.com - инглиз тилидаги илмий мақолани текшириб берувчи ва хатоларини кўрсатувчи дастур

Turnitin.com - плагиатни аниқлашда ёрдам беради (хорижий тилларда)

Antiplag.uz –миллий антиплагиат тизими

Quillbot.com - қайта ёзиш ва сўзларни ифодалаш учун платформа

Wordtune.com – сиз ёзмоқчи бўлган фикрларни янада бойитиб берувчи сайт

BioRender.com - Иммунолог ва Микробиологлар учун фойдаланиладиган иконка ва шаблонлар

Canva – Таҳрир ва дизайн учун фойдали платформа

Телеграм канал: https://t.me/cntiuz
Facebook: https://www.facebook.com/cstiuzb/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илм_инновация

“Транспорт соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Транспорт соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг иккинчи кунида Транспорт вазирлиги Автомобилда ташувларни ташкил этиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Худайбердиев йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича ишга туширилган электрон ахборот тизими тўғрисида, "Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори" МЧЖ мутахассиси Дилшод Камолиддинов шаҳар жамоат транспортида жорий этилган автоматлаштирилган тўлов тизими ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан тақдимот ўтказди.

Мазкур ҳафталик тадбирлари жорий йилнинг 17 июнь кунига қадар давом этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
📣Магистрлар ва бўлажак олимлар учун

USMLE United States Medical Licensing Examination

(Америка Қўшма Штатларининг Тиббиёт Лицензияси учун Имтиҳон) бўйича тақдимот

Мавзу
: ТИББИЁТ МАКТАБЛАРИ САРИ ЙЎЛ (инглиз тилида)

Маърузачи: Маржона Maрдонова– Duquesne университетининг биотехнология йўналиши бўйича магистр

Сана: 16.06.2022
Соат: 11:00

Манзил: Университет кўчаси 7, Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси

Телеграм канал: https://t.me/cntiuz
Facebook: https://www.facebook.com/cstiuzb/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам профессионального обучения населения и совершенствования деятельности моноцентров.

Facebook|Instagram|Twitter
В Ташкенте проходит "Неделя транспорта: Выставка научных разработок и инновационной продукции"

https://xs.uz/ru/79613
​​📣ДИҚҚАТ СЕМИНАР - ТРЕНИНГ

Барча докторантлар, изланувчилар, олим ва тадқиқотчилар, сизларни семинар-тренингга таклиф этамиз.

🧾Семинар мавзуси:

“Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ва илмий тадқиқот муассалари учун Scientometric Framework замонавий илмий-тадқиқот фаолиятининг амалиёти”

👨🏻‍🎓Маърузачи: Марк Aнатолиевич Aкоев – Россиянинг биринчи Президенти Б.Н. Ельцин номидаги Урал Федерал университети “Илмметрия” лаборатория мудири

Мавзу: Илмий нашрни илмметрик кўрсаткичлар контекстида тайёрлаш, муаллиф ва журнал муҳаррирларининг нуқтаи назари

👨🏻‍🎓 Маърузачи: Марина Владимировна Валеева – Россиянинг биринчи Президенти Б.Н. Ельцин номидаги Урал Федерал университети “Илмметрия” лабораториянинг катта илмий ходими

Мавзу: Россия илмий иқтибослар индекси: олим учун фойдаланиш

👨🏻‍🎓 Маърузачи: Егор Борисович Яблоков –Ижрочи директор, “E-kvadrat Consulting & Media GmbH” (Германия)

Мавзу: Глобал университетлар рейтинги нимани ўлчайди ва улар қанчалик фойдали?

👨🏻‍🎓 Маърузачи: Людмила Владимировна Солнцева–Катта эксперт, “E-kvadrat Consulting & Media GmbH” (Германия)

Мавзу: Глобал университетлар рейтинги нимани ўлчайди ва улар қанчалик фойдали?

📆 Ўтказилиш вақти: 16-июнь (пайшанба) соат 14:00

📍Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида

🖇Формат: офлайн/онлайн

📝Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/rZBy6TfRCmvgPcG57

🖥Уланиш учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/85332189398?pwd=eFI2R3BuSmtLTGFCZHd1U0owd09JUT09


Телеграм канал: https://t.me/cntiuz
Facebook: https://www.facebook.com/cstiuzb/
Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
#Семинар

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда илмий ва илмий-педагогик фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида “Докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, Бош илмий-методик марказ ходимлари, соҳа мутахассислари ҳамда илмий изланувчилар иштирок этди.

Семинарда олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштириш, илмий салоҳиятни ошириш борасидаги ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳамда бу борада олдинга қўйилган вазифалар ёритилиб, илмий ишлар натижаларини хорижий нашрларда эълон қилиш, докторантлар 3 йиллик фаолиятини тизимли ташкил этиш, уларнинг йиллик вазифалар тақсимотига қўйиладиган минимал талаблар, соҳани рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, диссертация ишини тайёрлаш босқичлари ҳақида маълумот берилди.