MinInnovation
4.38K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
👉Хоразм вилоят ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари Гурлан туманидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали томонидан амалга оширилаётган “Хоразм вилояти тупроқ – иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитларда уруғларини кўпайтириш” лойиҳаси билан танишди.

Институт тажриба майдонларида хориждан шолининг 42 та нави, жумладан Хитойдан 15 та, Вьетнамдан 15 та, Россиядан 7 та, Туркиядан 2 та, Кореядан 3 та навлари келтирилиб экилган, уруғчилик тизими, оила кўчатзорлари ташкил қилинган, шолининг эртапишар навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

✔️Учрашувда Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали билан ўзаро хамкорлик қилишга келишиб олинди.

▶️@Khorezm_innovation
▶️@mininnovation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Навоий вилоят инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ва "Sensorika Education" ўқув маркази ҳамкорлигида Кармана туманида "Кармана тумани ёшларини интернет орқали пул ишлашга ўқитиш" мавзусида учрашувдан видеолавҳа.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Кармана туманини инновацион худудга айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

▶️@innovationnavoi
▶️@mininnovation
#ХудудлардаИнновациялар #ФарғонаХабарлари

👉 Жорий йилнинг 11 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Норин туманида вилоят ёшлари билан очиқ мулоқотида 14 ёшли Омадбек Хурсанов ўзининг Интенсив усулда жўжа очириш инкубатори лойиҳасини амалиётга жорий этиш учун молиявий ёрдам сўраган эди.

📆3 июль куни Ёшлар инновация маркази директори Қудратжон Юсупов ёш ихтирочининг яшаш хонадонига ташриф буюриб, Интенсив усулда жўжа очириш инкубатори технологияси билан яқиндан танишди.

💰 Интенсив усулда жўжа очириш инкубатори технологиясини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар Академияси томонидан эълон қилинган "Бўлажак олим" танловининг Илмий ғоялар доирасида лойиҳа топшириш ва молиялаштириш чораларини кўриш масаласи келишиб олинди.

▶️@yoshinn
▶️@mininnovation
👉Андижон давлат тиббиёт институтида Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти худудий бошқармаси вакиллари ҳамда илмий-тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги вилоят худудий бошқармаси вакиллари М. Мадазимов ва С. Комилов иштирок этди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги қарорининг 18-бандига мувофиқ кимё ва биология йўналишидаги илмий-техник муаммолар ечимига йўналтирилган, илмий фаолиятга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, бу борада амалга оширилган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Илмий-тадқиқот ишлари ва уларни тижоратлаштириш, патентлаштириш бўйича тавсия ва маслаҳатлар бериб ўтилди. Фундаментал, амалий ва бошқа лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилиши, жамият тараққиёти учун муҳим бўлган ҳар бир тадқиқот эътибор ва назоратда эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати якунида ёш тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

▶️@mininnovation
Forwarded from OTFIV | Fergana
💡Қўқон шаҳрида Ёшлар технопарки қурилади.

2021 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан Қўқон шаҳрида Ёшлар технопарки қурилиши учун ажратиладиган жой масаласида музокара ўтказилди ва Ёшлар технопаркига ажратилиши режалаштирилган ер майдони кўриб чиқилди.

❇️ Батафсил

Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси.
👉Жорий йилнинг 17 июнь куни “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия" теледастурида Бувайда тумани Балиқчи бекобод МФЙ, 4-уйда истиқомад қилувчи фуқаро Эрқўзиев Жамолиддин ихтирочилик фаолияти намоиш этилган. Ихтирочи турли техникалар яратгани, бироқ унга келгусида ихтироларни ривожлантириш учун эътибор лозимлиги ҳақида сўз борган. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида, Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси вакиллари фуқаро Ж.Эрқўзиев хонадонига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ж.Эрқўзиев яратган ихтироларини тақдим этиб, фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида устахона қуриш ва керакли дастгоҳларни кредит йўли билан сотиб олиш учун бир неча маротаба банкка мурожаат қилган бўлса-да, банк томонидан хеч қандай амалий ёрдам кўрсатилмаганини айтиб ўтди. Ж.Эрқўзиев яратган "мини трактор" ва "мини экскаватор" Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси вакиллари томонидан кўздан кечирилди.

👆Суҳбат якунида Фарғона вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси мутасаддилари томонидан Ж.Эрқўзиевга келгуси фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш хамда ўзи учун қулай, шинам ишлаб чиқариш цехини яратишида, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинаётган ёшлар учун танловларда қатнашиш бўйича кўрсатмалар берилди ва ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

▶️@fargonainnodep
▶️@mininnovation
#Инновацион_ривожланиш_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 7 июлдан 16 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Web-site | Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
👉🏻Жорий йилнинг 12 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Норин тумани ёшлари билан учрашувида Тожибоева Наврўза томонидан тумандаги ёшларни илмга бўлган қизиқишларини ошириш, ёшлар томонидан стартап лойихаларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи “Янгиликларни яратувчи ёшлар инновацион маркази” ни ташкил этиш таклифи берилган эди.

🔰Мазкур масала юзасидан 7 июль куни Наманган вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси ва Норин тумани ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда лойиҳа учун жой ажратиш мақсадида тумандаги 1-сонли Норин тумани “Қишлоқ ҳўжалиги” касб-ҳунар коллежига ташриф буюрдилар.

Колежнинг ишлаб чиқариш ва ўқув бинолари кўздан кечирилди. Марказ учун керакли хоналар танлаб олинди ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш бўйича Норин тумани ҳокимлиги билан музокаралар олиб борилмоқда.

▶️@Mininnovation_Namangan
▶️@mininnovation
Forwarded from Yoshlar Akademiyasi
📣 Britaniya konsulligi tomonidan 7 ta mamlakatda tashkil etilayotgan Creative Spark Big Idea Challenge 2021-yilgi mavsumi oʻz nihoyasiga yetmoqda.

🔰 Ushbu tanlovga Oʻzbekistondagi 17 yoshdan — 35 yoshgacha boʻlgan iqtidorli yoshlar tomonidan 600 ta biznes gʻoyalar taqdim etildi.

Tanlov tashkilotchilari tomonidan musobaqa shartlariga koʻra 9 ta biznes gʻoya final bosqichi uchun tanlab olindi.

‼️ Final bosqichida gʻoliblarni aniqlash ovoz berish yoʻli orqali amalga oshiriladi.

🔥 Ushbu musobaqa final bosqichida Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan taqdim etilgan Yoshlar akademiyasi aʼzolari boʻlgan quyidagi iqtidorli yoshlar ishtirok etmoqda:

➡️ Green Design - Alisher Xudoyberdiyev, Murodjon Abdurahmonov (ovoz berish)
➡️ The Green Ray - Sirojiddin Anvarov (ovoz berish)
➡️ Super Donor - Dilmurod Rakhmatov, Sharofjon Qurbonov (ovoz berish)

💥 Ushbu musobaqada Yoshlar akademiyasi aʼzolarini qoʻllab-quvvatlang.
______________
Yoshlar akademiyasi — Ilm-fan sohasiga o'z hissangni qo'sh

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#online
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов раислигидаги ишчи гуруҳ Россия Федерациясининг Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази президенти Михаил Ковальчук бошчилигидаги делегация билан видеоконференц алоқа орқали учрашув ўтказмоқда. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ягона илмий-тадқиқот ва таълим инфратузилмасини шакллантириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

________
#online
В настоящее время рабочая группа во главе с министром Инновационного развития Республики Узбекистан Ибрахимом Абдурахмоновым проводит встречу с делегацией Национального исследовательского центра "Курчатовский институт" во главе с президентом центра Михаилом Ковальчук через видеоконференцсвязь. На встрече обсуждается вопрос формирования единой научно-исследовательской и образовательной инфраструктуры для России и Узбекистана.

▶️@mininnovation
👉Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Навоий вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Ш.Холбоев ҳамда Илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича бош мутахассис Ф.С.Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий бўлими мутасаддилари билан учрашди.

Вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари ЎзР ФА Навоий бўлими томонидан 2017 йилдан ҳозирги пайтгача бажарилган ва бажарилаётган илмий лойиҳалар билан танишдилар.

➡️Вилоят олимларининг «Чорвачиликда универсал биотехнологик лаборатория ташкил этиш ва қоракўл қўйларининг геномини ўрганиш, генодиагностика усулларини ишлаб чиқиш» лойиҳаси ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган илмий лойиҳалар танловига топширилган.

Мазкур ва бошқа лойиҳалар Навоий вилоятининг салоҳиятини кўтаришга ва инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.

▶️@innovationnavoi
▶️@mininnovation
Мининноваций и Курчатовский институт намерены развивать сотрудничество в области развития виноградарства и виноделия. Для улучшения винных сортов винограда могут быть использованы генетические технологии.

https://www.gazeta.uz/ru/2021/07/07/viniculture/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz