MinInnovation
4.4K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
"YAIT biznes-inkubator" ўқув-амалий дастурининг 2-мавсум дарс жараёнларига старт берилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Яшнобод инновацион технопарки томонидан ташкил этилган "YAIT biznes-inkubator" 3 ойлик ўқув-амалий дастурининг 2-мавсум дарс жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув-амалий дастур доирасида Ўткирбек Қаҳҳоровдан «Бизнес ғояни шакллантириш» бўйича маълумотлар олинди. Шунингдек, Фарҳод Умаров вақтни тўғри тақсимлаш ва бошқариш борасида, Лола Зуннунова «Шахсий брендда нутқ қилиш маҳорати» мавзусида сабоқлар бермоқда.

БАТАФСИЛ
#Gurlan_tumani #Press_tur

Хоразм вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси Гурлан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Инновацион ғоялар ҳафталиги" доирасида УрДУ, ТАТУ Урганч филиали, ТТА Урганч филиали, Хоразм Маъмун академиясининг олимлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида пресс-тур ташкил қилди.

Пресс тур давомида туманда янгидан замонавий типда қурилган 45-сон умумий ўрта таълим мактаби, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Gurlan Global Teks” МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишилди.

Учрашувларда олимлар томонидан тақдимот қилинган бир қатор ишланмалар бўйича ҳамкорликда ишлаш, уларни стартап ва тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари сифатида ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олинди.

Гурлан туманида "Инновацион ғоялар ҳафталиги" тадбирлари давом этмоқда.

@mininnovation
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Сеулга ишчи сафари доирасида Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (KOAMI) га ташриф буюрди.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Б. Охунов ҳамда Илм-фан ва инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Умиджон Ҳошимов Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (KOAMI) компаниялар ҳамкорлиги бўлими бошқарувчи директори Han Kuen-Seuchk билан учрашди.

Han Kuen-Seuchk Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликка алоҳида тўхталиб, келажакдаги ҳамкорликларга тайёрлигини айтиб ўтди.
Ўз ўрнида Б.Охунов экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш лойиҳаси орқали Кореяда кўплаб ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатилаётганига алоҳида тўхталди ва мазкур лойиҳа кейинги фаолиятда фундамент бўлишига умид боғлади.

KOAMI Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошираётган бўлса, улардан иккитаси Инновация вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ёшлар инновация маркази” ва Collegium Humanum ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

_ _ _ _ _ _ _

Налажено сотрудничество между Инновационным центром молодежи и Collegium Humanum.

@mininnovation
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Better Cotton Initiative нодавлат нотижорат ташкилоти бош директори Алан Макклейн ҳамда бошқарувчиси Рейчел Беккетни қабул қилди.

_ _ _ _ _ _
15 ноября текущего года министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов принял генерального директора некоммерческой организации Better Cotton Initiative Алана Макклейн и управляющего Рэйчела Беккет.

_ _ _ _ _ _
On November 15, the Minister of Innovative Development Ibrokhim Abdurakhmonov hosted the CEO of the non-profit organization Better Cotton Initiative Alan McClain and the manager Rachel Beckett.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov