Mingbuloq.uz
46.6K subscribers
29.2K photos
2.52K videos
14 files
1.92K links
Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi

Мурожаат учун:👉 @murojaat_mingbuloqBot
Download Telegram
Мингбулоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, ўқув соатида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилди. Ҳусусан Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

“Шанхай руҳи” тамойиллари асосидаги минтақавий шериклик

Сайлов жараёнида ёшларнинг иштироки


@mingbuloq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ тумани Гулбоғ жомеъ масжиди имом хатиби Аъзамжон Шароповнинг "Элга хизмат - олий ҳиммат" мавзусидаги фикрлари

@mingbuloq_hokimligi
Эртага Мингбулоқ туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади!

Жорий йилнинг 25 сентябр шанба куни "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан:

Мингбулоқ туманидаги 35/10 кВли "Меҳнатобод" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Амир Темур" тармоғида жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунинг натижасида шу куни соат 9:00 дан кеч соат 17:00 га қадар "Момохон", "Қолгандарё", "Қирқчек" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Ҳурматли истеъмолчилар келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

"Мингбулоқ ТЭТК" матбуот хизмати.
Мурожаат учун телефон:
☎️ (69) 45 21 0 58.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премьера

Ўз бурчига содиқ ўғлонлар!

30 йил. Бу йил ичида бутун бир авлод шаклланди. Давлат хавфсизлиги хизмати ҳам мана шу давр ичида Ватан равнақи юрт тинчлиги йўлида не не машаққатлар ва синовларни бошдан ўтказди.

Ватан хавфсизлиги юрт тинчлигини ўз тақдири деб билган мард ва жасур авлод чинакам ўз бурчига содиқ ўғлонлар шаклланди.

Ватан ҳимоясининг кўринмас қалқонлари байрамингиз муборак бўлсин!

@mingbuloq_hokimligi
Мурожаатга муносабат

Youtube тармоғидаги "Журналист овози" саҳифасида "Мингбулоқ тумани ҳокимлиги тадбиркорнинг фаолиятига бефарқ бўлмоқда" мавзуси бўйича видеоматериал жойланган. Ушбу хабар юзасидан Мингбулоқ тумани халқ таълими бўлими мудираси Ҳақиқат Мақсудова муносабат билдирди.

👇👇👇
https://youtu.be/P7GgEU-Fqr0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқ тумани Мулла Тожи Аҳмад жомеъ масжиди имом хатиби Жобирхон Рашидовнинг "Ота-онани рози қилиш улуғ ибодат!" мавзуси бўйича фикрлари

@mingbuloq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Илгари тизим давлат-жамият-инсон эди. Давлат биринчида турарди. Инсон энг охирида эди. Мен шу даргоҳга келганимнинг биринчи куниёқ айтганман — инсон биринчи бўлади. Баралла айтаман, инсон қадри биринчи бўлади!

@shohruh_kenjayev
Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.
Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. 
Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.

@shohruh_kenjayev
Ижрога тўсқинлик қилингани учун жавобгарларга нисбатан теровга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

2021 йил 19 сентябрь куни YouTube ижтимоий тармоғида "МИБчилар, 18 йиллик тадбиркорга уюштирилаётган бу номақбул ҳаракатлари остида нимага эришмоқчи.." номли видеолавҳа жойлаштирилган. Видеолавҳада фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори ижроси доирасида маиший хизмат шахобчасидан тадбиркорни мажбурий тартибда кўчирилаётгани, фуқаро Қ.Қодирова ва бошқалар ижро ҳаракатига тўсқинлик қилаётгани акс этган. Мазкур ҳолатни ўрганиб, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қўйидагиларни маълум қилади. 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2020 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва ижро варақасига асосан даъвогар “Ишонч хизмат сервис” жамиятининг жавобгарлар Қодирова Қорияхон, Раимов Баҳтиёр ва Раимов Баҳромни Мингбулоқ тумани, Жомашўй шаҳарчаси, Ойбек маҳалла фуқаролар йиғини, Озодлик кўчасида жойлашган маиший хизмат уйидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими иш юритувига 2021 йил 6 январь куни келиб тушган ҳамда қарор қабул қилиниб, нусхаси ижро қилишлик учун тарафларга юборилган.
           
2021 йилнинг 17 сентябрь кунига қадар суднинг ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида бир неча бор ҳаракатлар олиб борилган. Лекин турли сабаблар билан ижро ҳаракатлари шу кунга қадар 6 маротаба тўхтатилган.

Охирги маротаба Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими томонидан 2021 йилнинг 17 сентябрь куни соат 14-00 га ижро тайинланиб, жавобгарлар Қ.Қодирова, Б.Раимов ва Б.Раимовлар 15.09.2021 йилда ёзма равишда хабардор қилинган.
           
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочилари, ИИБ ходимлари, МФЙ вакиллари, тиббиёт ходимлари ҳамда даъвогар “Ишонч хизмат сервис” МЧЖ вакиллари иштирок этди.
           
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни юқорида кўрсатиб ўтилган маиший хизмат уйига ижро ҳужжати талабини бажариш учун жавобгарларни мажбурий тартибда кўчириш учун борилган вақтда, улар ижро ҳужжатида кўрсатилган маиший хизмат уйининг кириш қисмини тўсиб, ўзи ва яна тўрт нафар яқин қариндошларини тўплаб, шовқин-сурон кўтаришган. Бундан ташқари, жавобгар Раимов Бахтиёр уйидан бир баклашка бензин ёқилғисини олиб чиқиб, устидан қуйиб ўзига ўт қўйиб ёқиб юбормоқчи бўлиб ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилган. Б.Раимов оила аъзолари ва ижро ҳаракати иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Жавобгар Раимов Бахтиёр ушбу ҳаракати билан суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиб, ижро ҳужжатини ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтирганлиги сабабли давлат ижрочиси ўз хизмат вазифасини бажара олмаган.

Юқоридагиларга кўра, жавобгар Б.Б.Раимов ва бошқаларга нисбатан ҳозирда Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан теровга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
   
​​Ижтимоий тармоқларда чиққан хабар юзасидан туман Ички ишлар бўлимининг муносабати

Мингбулоқ тумани “Қизилқум” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг 2021 йилнинг 27 сентябрь куни “You Tubе” тармоғида “Умид” ва “Адҳам” исмли шахслар маҳалласига келиб, АТБ Агробанк Мингбулоқ филиалидан “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастури доирсида чорвачиликни ривожлантириш учун банкдан кредит олишларини, қайтиб бермаслик эвазига 1.500.000 сўмдан беришларини айтиб, уларнинг фуқаролик паспортлари ксеро нусхаларини олиб кетиб, банкдан кредит олиб, қорамолларни бермаганликларини, АТБ “Агробанк” Мингбулоқ филиали ҳозирда кредит қарздорлигини талаб қилишаётганлигини баён қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан “Diadora trans Jomashuy” хусусий корхонаси раҳбари Қ.А фуқаро У.Н ва А.Тларга нисбатан 14.07.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.

Туман прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши жорий йилнинг 19 августида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисмига қайта малакалиниб, тегишлилиги бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига юборилган.

Тергов давомида У.Н ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, 27.08.2021 йилда қамоққа олиш эхтиёт чораси қўлланган ва шу куни У.Нга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилинган.

Шунингдек Қ.Ага нисбтан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, 31.08.2021 йилда қамоққа олиш эхтиёт чораси қўлланилган ва ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилинган.

Бундан ташқари А.Тга нисбатан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш чораси орқали қидирув эълон қилиш чораси кўрилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@mingbuloq_hokimligi
Эртага Мингбулоқ туманининг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади!

Жорий йилнинг 29 сентябр чоршанба куни "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан:

Мингбулоқ туманидаги 110/35/10 кВли "Жомашуй" нимстанцияси Т2:СШ-2-10 кВда жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунинг натижасида шу куни соат 9:00 дан кеч соат 17:00 га қадар "Бирлашган", "Қўриқобод", "Мустақиллик", "Ойбек", "Ингичка", "Кичик жомашуй", "Қирқчек" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Ҳурматли истеъмолчилар келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

"Мингбулоқ ТЭТК" матбуот хизмати.
Мурожаат учун телефон:
☎️ (69) 45 21 0 58.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ёшли Элмурод 37 та олийгоҳ талабаси бўлди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston sporti sharafini xalqaro arenalarda munosib himoya qilayotgan Namanganlik sportchilar safi tobora kengaymoqda.

Kuni kecha Chimkentdan g‘alabalar bilan qaytgan Muhammad Kamolov taassurotlari bilan o‘rtoqlashdi.

-

Ўзбекистон спорти шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилаётган Наманганлик спортчилар сафи тобора кенгаймоқда.

Куни кеча Чимкентдан ғалабалар билан қайтган Муҳаммад Камолов таассуротлари билан ўртоқлашди.
🔘 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

🔹 Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш хамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида

@mingbuloq_hokimligi
"Қаҳрамонлар" кўчаси паррандачиликка ихтисослаштирилди

Бугун, 29 сентябрь куни Мингбулоқ тумани Меҳнатобод маҳалласининг Қаҳрамонлар кўчасида яшовчи 27 та оилага 25 тадан зотдор товуқлар тарқатилди.

Мингбулоқ тумани ИИБ бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов ушбу кўчанинг драйвери — паррандачиликни ривожланиши хонадонларда ишсизликни камайтириб, фуқаролар яшаш турмуш тарзини яхшилашдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

@mingbuloq_hokimligi