ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ БИЛАН ТУРКИЯНИНГ «YILDIRIM» КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА БИТИМ ИМЗОЛАНДИ
Жорий йилнинг 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Yildirim Enerji Holding A.Ş» (Туркия) компанияси билан «Head Of Terms» («Битимнинг асосий шартлари») битими имзоланди.
Битимга Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Yildirim Enerji Holding A.Ş» ижрочи директори Мустафо Курназ имзо чекди.
Ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳадан мақсад комбинациялашган иссиқлик электрстанцияси қуришдир.
Мазкур учрашув «Yildirim Enerji Holding A.Ş» компанияси делегациясининг жорий йилнинг 4-12 март кунлари амалий сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикчилик бўйича агентлиги вакиллари билан ўтказилган учрашувларнинг давоми бўлди. Ушбу музокараларда электроэнергия хариди бўйича якунда битим (РРА) имзолаш масаласи муҳокама қилинган эди.
Режага кўра, Сурхондарё вилоятида табиий газда ишловчи қуввати 900 МВт бўлган комбинациялашган электрстанцияси қурилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, «Yildirim Enerji Holding A.Ş» компанияси Туркияда ҳамда АҚШ, Испания, Россия ва бошқа хорижий давлатларда ҳамкорликда 50 га яқин инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Асосий лойиҳалар энергетика, логистика, тоғ-кон саноати, фойдали қазилмаларни ўзлаштиришга қаратилган. Жумладан, «Yildirim» хром қазиш бўйича дунёдаги етакчи учта компаниядан бири саналади. Туркияда эса ушбу компания кўмир ёнилғисида ишловчи қуввати 2500 МВт бўлган электрстанциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бугунги кунда компаниянинг Туркия, Қозоғистон ва Россия давлатларида тоғ-кон саноати корхоналари фаолият кўрсатмоқда. «Yildirim Enerji Holding A.Ş» компанияси Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида энергетика ва кимё саноати йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишни белгилаб олган.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика
Вазирлиги матбуот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН ТУРКИЯ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИЭС ҚУРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
Ўзбекистонда «Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş.» (Туркия) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 240 МВт бўлган комбинациялашган иссиқлик электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Энергетика вазири Алишер Султонов ва «Cengiz Holding» компанияси таъсисчиси ва бошқаруви раиси Меҳмет Женгиз бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув якунида Энергетика вазирлиги ва «Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş.» компанияси ўртасида қуввати 240 МВт бўлган ИЭС қурилишини лойиҳасини давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриш бўйича битим имзоланди.
Комбинациялашган иссиқлик электр станцияси қуриладиган жой сифатида Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Қуйимозор сув омбори яқинидаги ҳудуд танланган.
Табиий газда ишловчи иссиқлик электр станцияси GE (АҚШ) да ишлаб чиқарилган газ турбинаси ва Siemens (Германия) компаниясида тайёрланган буғ трубинасини ўз ичига олади.
“Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятида қуввати 240 МВт бўлган ИЭС қуриш лойиҳасини амалга ошириш” бўйича битим жорий йилнинг 19 февраль куни Энергетика вазирлиги ва «Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş.» компанияси ўртасида имзоланган эди.
Қайд этиш керакки, Бухоро вилоятида қуввати 240 МВт га тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриб фойдаланишга топширилиши мазкур ҳудудда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш билан бирга магистраль электр тармоқлари орқали энергия етказиб беришда йўл қўйиладиган техник йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
матбуот хизмати.

УЗБЕКИСТАН ПЛАНИРУЕТ ПОСТРОИТЬ ТЭС СОВМЕСТНО С КОМПАНИЕЙ ТУРЦИИ
В Узбекистане в сотрудничестве с компанией «Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş.» (Турция) планируется строительство тепловой электростанции комбинированного цикла мощностью 240 МВт.
В Министерстве энергетики Республики Узбекистан состоялась встреча министра энергетики Алишера Султанова и других участников переговоров с делегацией во главе с Учредителем, Председателем правления «Cengiz Holding» Мехметом Дженгизом.
По итогам встречи между Минэнерго и «Cengiz Energy» подписано Соглашение по реализации проекта по строительству ТЭС комбинированного цикла мощностью 240 МВт на условиях Государственно-частного партнерства.
Местом строительства тепловой электростанции комбинированного цикла выбран Каганский район Бухарской области вблизи Куйимазарского водохранилища.
Тепловая электростанция, работающая на природном газе, включает в себя две газовые турбины производства GE (США) и одной паровой турбины производства Siemens (Германия).
Основные условия соглашения по реализации проекта «Строительство ТЭС 240 МВт в Бухарской области Республики Узбекистан» между Минэнерго и «Cengiz Enerji Sanayiive Ticaret A.Ş.» были подписаны 19 февраля т.г.
Отметим, что строительство электростанций мощностью 240 МВт в Бухарской области позволит покрыть потребность данного региона в электрической энергии и снизить технологические потери на транспортировку по магистральным электрическим сетям.
Пресс-служба Министерства энергетики Узбекистана

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИДАН МАКТАБГА СОВҒА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бугун, 26 март куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманидаги ўзи таълим олган 180-умумтаълим ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига шахсий китобларидан совға қилди.
Давлатимиз раҳбари бундай ташаббусларнинг муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги матбуот хизмати.

МИНИСТР ЭНЕРГЕТИКИ СДЕЛАЛ ПОДАРОК ШКОЛЕ
Советник Премьер-министра Республики Узбекистан, министр энергетики Алишер Султанов сегодня, 26 марта, посетил свою родную школу №180 Шайхантахурского района Ташкента и преподнес в подарок школьной библиотеке книги из своей личной коллекции.
Важность такой инициативы была подчеркнута Президентом страны Шавкатом Мирзиёевым на совещании 19 марта, посвященном повышению духовности молодежи, оказанию содействия в организации их свободного времени, пропаганды чтения книг среди молодого поколения.
На встрече глава государства подчеркнул важность улучшения духовности населения, сказав: «Каждый лидер дает положительный импульс образованию наших детей, поощряя чтение как хорошую инициативу, если он подарит свои личные книги библиотеке школы, в которой он сам в свое время учился».
Пресс-служба
Министерства энергетики Республики Узбекистан

ТОШКЕНТДА ЭНЕРГЕТИКА ВА НЕФТЬ-ГАЗ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Жорий йилнинг 15-17 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Power Uzbekistan 2019” ва “OGU 2019” – энергетика ва нефть-газ соҳаларидаги энг йирик халқаро кўргазмалар бўлиб ўтади.
Кўргазмалар “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятлари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилади.
«Power Uzbekistan 2019 - Энергетика, энергия тежамкорлик, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари» халқаро кўргазмаси “Ўзэкспомарказ”нинг учинчи павильони ва очиқ майдонида ташкил этилади.
Мазкур кўргазма энергетика комплекси йўналишларининг кенг спекторини ифодаловчи етакчи компанияларини бир ерга жамлайди. Улар орасида энергетика, атом энергетикаси, энергия тежамкорлик, электр техника ускуналар, муқобил энергетика, кучланишли электроника, иссиқлик энергетикаси ускуналари йўналишлари бор.
Бу ерда электр энергетика ва электр тармоқлари генерацияланувчи қувватларини ривожлантириш соҳасидаги истиқболли лойиҳалар намойиш қилинади.
“Power Uzbekistan 2019” да дунёнинг Ўзбекистон, АҚШ, Корея, Европа давлатлари, Хитой, Россия, Литва, Беларусь, Италия, Қозоғистон, Туркия, Украина каби 11 мамлакатидан 50 компания ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади.
Таъкидлаш керакки, халқаро иштирокчиларнинг кўргазмага бўлган юқори даражада қизиқишига, энг аввало, Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар сабаб бўлмоқда.
Электр ва газ таъминоти тизимларини изчил равишда модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, энергия тежамкорлик ва етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоблаш механизмларининг асосларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистонда энергетика тармоғини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, у мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, республиканинг ишбилармонлик фаоллиги ва инвестициявий жозибадорлиги, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
“OGU - Oil&Gas Uzbekistan 2019” халқаро кўргазмаси ва конференцияси анънавий равишда жаҳон нефть-газ бозори иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотади.
Йигирма учинчи маротаба ўтказилаётган бу галги кўргазма 20 дан зиёд мамлакатдан 100 дан ортиқ компанияни қамраб олади. Унда Австрия, Озарбайжон, Германия, Италия, Қозоғистон, Канада, ХХР, БАА, Корея Республикаси, Монако, Россия, Сингапур, Туркия, Украина, Швейцария, Ўзбекистан, Польша, АҚШ, Франция, Швейцария каби давлатлардан иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу нуфузли кўргазма минтақадаги нефть-газ сектори асосий воқеалари учун халқаро платформадир. Шу боис OGU кўргазмаси ва унинг доирасида ташкил этиладиган анжуман нафақат нефть ва газ қазиш соҳасида, балки ускуналарни ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш борасида кўплаб ҳамкорларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
“OGU – 2019” халқаро конференцияси доирасида хорижий ҳамкорларга Ўзбекистон нефть-газ секторида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тақдим қилинади.
OGU кўргазмаси энг муҳим тематик бўлимларни, яъни геология ва геофизика, нефть ва газ қазиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш, нефть ва газни қайта ишлаш, нефть-кимё ва газкимё, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқаларни ўзида ифода этади.
Кўргазмалар доирасида Энергетика вазирлиги, “Ўзатом” агентлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, инвесторлар, кўргазма иштирокчилари, конференция делегатлари иштирокида В2В ва В2G форматида учрашувлар уюштирилади.
Ҳозирги пайтда “Power Uzbekistan 2019” ва “OGU 2019” экспонентлари рўйхати янада кенгайиб бормоқда. Зеро, бу кўргазмалар қатнашчилар учун самарали музокаралар ўтказиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш борасида кенг имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.