MILLIY GVARDIYA UZ ǀ Rasmiy kanal
16.5K subscribers
9.87K photos
1.91K videos
6.14K links
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси БУРЧ, САДОҚАТ, ЖАСОРАТ!

👉https://milliygvardiya.uz
👉https://t.me/MG_OAVnigohida
👉facebook.me/milliygvardiyauzofficial
👉http://instagram.com/milliygvardiyauz_of
👉https://mehribonlik.uz/uz
Download Telegram
СПОРТ – СОҒЛИК ГАРОВИ

Ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида бугун Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази шахсий таркиби, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ўртасида спорт ўйинлари ўтказилди.
Тадбир бошида ўқув маркази раҳбарияти иштирокчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, ўқув марказида яратилган шароит ва имкониятлар билан таништирди.
Спорт мусобақаси бир неча босқичда ўтказилиб, турли спорт турларини ўзи ичига қамраб олди. Спортнинг мини-футбол, стол тенниси, қувноқ стартлар ва дартс каби турлари бўйича ўтказилган мусобақалар қизиқарли ва кучли беллашув остида ўтди.
Мусобақа натижаларига кўра ғолиб жамоа ва спортчилар қимматбаҳо совға ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ

Спорт – саломатлик гарови. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш, инсон умрини узайтириб, хуш кайфият бағишлайди. Мана шу мақсадда кеча Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан «Саломатлик учун 5000 қадам» акцияси ўтказилди. Акцияда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, спортчилар, шифокорлар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари белгиланган масофани босиб ўтгач, спорт мураббийлари бошчилигида жисмоний машқларни бажардилар.

Батафсил

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси билан учрашув бўлиб ўтди
(20.12.2020)
Бизни кузатиб боринг Telegram
ВАТАНГА МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ ЁШЛАР НИГОҲИДА

Юртимиз бўйлаб “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ватанпарвар ойлиги тадбирлари кенг қамровда ташкил этилмоқда. Куни кеча Самарқанд вилоятида ҳам “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ташкил этилган ушбу учрашув вилоятнинг Пастдарғом туманида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар қалбида катта таассурот қолдирди.
Унда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишини ҳамда шижоатларини ошириш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол-яроғ кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, ўқувчиларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнги вақтларда Миллий гвардия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар доирасида ёшларга қаратилаётган эътибор ҳусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Website I Telegram I Facebook I
ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ЎҒРИЛИК ЖИНОЯТИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 19 декабрь куни тахминан тунги соат 03:10 ларда Р.Д. хонадонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани Миллий гвардияси Техник қўриқлаш марказига ташвишли хабар келиб тушган.
Ушбу хабар бўйича воқеа жойига белгиланган вақтда етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан номаълум шахс А.Навоий кўчаси, 63-уйга спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда кирганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Суриштирув давомида ўғриликка қўл урган фуқаро 1988 йилда туғилган, Қибрай туманида яшовчи Н.А. эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун фуқаро Н.А. Қибрай тумани ИИБга топширилди.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СПОРТНИНГ ВОЛЛЕЙБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
(Жиззах вилояти)

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Республикамизнинг барча вилоятларида Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар масъул ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, шу каби тадбирлар куни кеча Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида олиб борилиб, қатор кўнгилсизликларнинг олди олинди.

Батафсил

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover