Бўйин ва елкадаги оғриқлардан тезда қутилиш усули
Агар сиз компютер ёнида узоқ вақт ишлаш туфайли бўйин ва елка соҳаларидаги оғриқлардан азият чекаётган бўлсангиз ва айнан ўша жойларни уқалаш керак, деб ўйласангиз хато қиласиз. Шунчаки оддий теннис тўпчаси билан кафтингизни яхшилаб эзсангиз кифоя, ўзингизни анча енгил ҳис қиласиз!
Одатда компютер ёнида узоқ вақт ўтириб ишлайдиганлар бўйин ва елка соҳаларидаги оғриқдан шикоят қилишади. Бунга клавиатура ва сичқонча билан ишлаш туфайли кафтнинг чарчаши сабаб бўлади. Юкланишлардан чарчаган кафтдаги оғриқ бўйин ва елка соҳасига узатилади.
Жил Миллер (Жилл Миллер) айни оғриқни камайтирадиган оддий усулни тавсия этмоқда. Бунинг учун сизга теннис коптокчаси ёки биронта массаж тўпчаси, 5 дақиқа бўш вақт ва юмшоқ стул керак бўлади.
Коптокчани қўйиб уни кафтингиз билан ёпасиз ҳамда уни бош бармоқ ёстиқчаси томон у ёқдан бу ёққа босиб айлантирасиз. Сўнгра айлана ҳаракатларга ўтасиз, гўёки сиз ситрус мевалар сиққичида апелсин сиқаётгандек, тўпчани эза бошлайсиз. Бир дақиқадан сўнг қўлингизни алмаштирасиз.
Уқалаш жараёнини тугатиб бўлгач, тик турган ҳолда қўлингизни тепага кўтариб, кафтингизни орқага қилган ҳолда кўринмас деворни сураётгандек ҳаракат қилинг. Унинг самарасини эса бўйин ва елкангиздаги оғриқлар камайганидан сеза оласиз.
Қайд этиш жоизки, бу усул умуртқа соҳасидаги жиддий муаммо сабаб бўйин ва елкадаги оғриқларда фойда бермайди. Уқалашдан кейин, оғриқлар қолмаса шифокорга учрашишни тавсия этамиз.
Абдуқодир Сатторов
✨ @Milliylik ✨