Миграция агентлиги матбуот котиби
20.9K subscribers
676 photos
128 videos
3 files
1.15K links
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Агентлик телеграм канали - https://t.me/migratsiyaagentligi
Download Telegram
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Корея Республикасида ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун 15 апрель кунидан 13 июнь кунига қадар EPS-Topik имтиҳони бўлиб ўтган…
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 15 апрелдан 13 июнга қадар ташкил этилган EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун Малака имтиҳони (Skill test) 18-25 июль кунлари (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтади.

👉Номзодлар рўйхати ва имтиҳон вақти

📍 Манзил: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

❗️Номзодлардан фақат фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари талаб этилади:

📍Муҳим эслатмалар:

1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. Такрор ёки қайта апелляция Skill test ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш ман этилади.
5. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 4 йил муддатга чеклов қўйилади.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Федерациясининг ваколатли ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари”да сақланаётган, ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ҳозирги вақтда болалар тегишли марказга жойлаштирилган ва кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

“Қўштирноқ”
нинг 4-сони хорижда ишлаш ниятида юрганлар ва хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган ватандошларимизга бағишланди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассисларидан қуйидаги муҳим саволларга жавоб олдик.

- Ўзбекистонликлар учун қайси давлат меҳнат бозорларида талаб юқори?

- Қайси соҳа мутахассислари юқори маош олишади?

- Иш берувчиларнинг талаблари ва имтиҳонлари қандай?

- Хорижда қийин вазиятга тушиб қолган ватандошимиз қаерга мурожаат қилади?

- Америкага қонуний ишга кетса бўладими?

- Хусусий миграция агентликларига алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

- Чет элга ўқишга кетган талаба ўша мамлакатда ишлаши мумкинми?

Қандай ҳолларда иш берувчи мигрантнинг барча харажатларини қоплаб беради?


Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг YouTube саҳифаси орқали бугун соат 18:00 да томоша қилишингиз мумкин.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧Буюк Британияда 6 ойлик мавсумий ишларда қанча пул ишлаб топса бўлади?

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 15 апрелдан 13 июнга қадар ташкил этилган EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун Малака имтиҳони (Skill test) 18-25 июль кунлари (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтади. 👉Номзодлар…
🇰🇷Бугун Skill test бошланади

Корея Республикасида ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 15 апрелдан 13 июнга қадар ташкил этилган EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун Малака имтиҳони (Skill test) 18-25 июль кунлари (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтади.

👉Номзодлар рўйхати ва имтиҳон вақти

📍 Манзил: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇱🇻 Латвияда пайвандчилар учун иш!

💶 Иш ҳақи 1060 € (солиқлар ушлангандан кейин) + турли бонуслар.

❗️Номзодлар учун талаблар:

➡️22-45 ёш;
➡️TIG, MIG/MAG пайвандлаш сертификати;
➡️камида 3 йиллик иш тажрибаси;
➡️чизмаларни ўқиш кўникмаси;
➡️рус ёки инглиз тилини билиш;
➡️жисмонан соғлом бўлиш.

Номзод ҳисобидан:

🛂ишчи виза;
🛫Латвияга бориш харажатлари.

👉 Рўйхатдан ўтиш (18 июль соат 18:00 дан 20 июль соат 18:00 га қадар)

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 (ички рақам 17) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇯🇵Японияда иш, ойлик маош 1500$!

Иш жойи: Япониянинг йирик қурилиш компанияси "Shimizu Corporation"

❗️Иш тажрибаси талаб этилмайди!

💵Ойлик маош: 220-235 минг иена (солиқлар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда)

Иш берувчи номзодларни оғзаки суҳбатлар асосида танлаб олади.

🔹 Талаблар:
− эркаклар;
− 18-35 ёшгача;
− япон тили сертификати: JLPT N4 ёки JFT Basic A2;
− қурилиш махсус малака имтиҳони сертификати (Tokuteigino 1-go);
− мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
− 5 йилгача ишлашга тайёр.

👉Рўйхатдан ўтиш (19 июль соат 18:30 дан 22 июль соат 12:00 гача)

☎️Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 41, 42)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇱🇻Латвияда иш, ойлик маош 1000-2500€!

Соҳалар:
− автомобиль механиги - 1000€;
− СE тоифасидаги юк автомобили ҳайдовчиси - 1100 - 2500€.

❗️Номзодлар учун талаблар:

Автомеханик:
− автомобилга техник хизмат кўрсатиш қўлланмаларидан фойдаланиш;
− автомобиль қисмлари ва кузови билан ишлаш;
− диагностика ускуналаридан фойдаланиш;
− камида 2 йиллик тажриба;
− рус ёки инглиз тилларини билиш;
− 25 - 40 ёш.

👉Рўйхатдан ўтиш (22 июль соат 11:30 дан 24 июль соат 14:00 гача)

СE тоифасидаги юк автомобили ҳайдовчиси:
− Европанинг барча мамлакатларига юкларни ташиш;
− юк ташиш билан боғлиқ ҳужжатларни тушуниш;
− чип картанинг мавжудлиги;
− камида 1 йиллик тажриба;
− рус ёки инглиз тилларини билиш;
− 55 ёшгача.

👉Рўйхатдан ўтиш (22 июль соат 11:30 дан 24 июль соат 14:00 гача)

Иш берувчи ҳисобидан:
ўқув ва тест синовлари давомида яшаш жойи;
суғурта;
ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш.

Фуқаро ҳисобидан:
📍Агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;
📍виза учун тўлов;
📍овқатланиш;
📍авиачипта.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪Германияда ўқиш ёки ишлашни истайсизми?

Қуйидаги талабларга мос келувчи фуқаролар Германияга ишга таклиф қилинади:

Талаблар:
− ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираси дипломи;
− немис тилини камида Б1 даражада билиш;
− камида 1 йиллик меҳнат стажи;
− 18-45 ёш.

Афзалликлари:
🔹иш ҳақи 2300-2700 € (брутто) + бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар;
🔹ҳафтада 5 иш куни;
🔹яшаш жойи топишга кўмак.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун Аусбилдунг:
− тиббиёт ва кексаларни парваришлашга қизиқиш;
− 11 йиллик таълимни якунлаган бўлиш;
− немис тилини Б2 даражада билиш;
− 3 йиллик касбий таълимни якунлаб, белгиланган клиникада ишлаш мажбуриятини олиш;
− 16-35 ёш.

Афзалликлари:
🔹стипендия 1100-1400 € (брутто);
🔹ҳафтада 6 кун ўқиш ва амалиёт;
🔹яшаш жойи топишга кўмак;
🔹тиббий суғурта;
🔹касбий таълимдан кейин кафолатланган иш жойи.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇧🇾Беларусда иш, ойлик маош 720$!

🚘Иш тури: автомобилсозлик

💵Иш ҳақи: 2370 Беларусь рубли (720$);

🕘Иш вақти: 5 кун 8 соатдан.

Иш берувчи ҳисобидан:
🛫авиачипта;
🛌ётоқхона;
💉тиббий кўрик;
🪪ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома.

Фуқаро ҳисобидан:
🍜овқатланиш.

Талаблар:
🔹18 - 45 ёш;
🔹1 йиллик тажриба;
🔹рус тилини мулоқот даражасида билиш;
🔹судланмаган;
🔹Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш (28 июль соат 23:59 гача)

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇷🇸 Сербияда иш, ойлик маош 2083 €

Фуқаролар Сербияга тоғ-кон соҳасига ишга таклиф этилади.

Талаблар:
− мутахассисликлар бўйича бакалавр дипломи;
− инглиз ва рус тилларида эркин мулоқот қилиш;
− 3 йилдан 5 йилгача тажриба;
− 25-45 ёш.

Афзалликлари:
🛂ишчи виза расмийлаштириш учун ёрдам;
💶иш ҳақи 2083 € (брутто) + турли бонуслар;
🗓ҳафтада 6 иш куни;
🛌бепул яшаш жойи;
🪪тиббий суғурта.

❗️Иш ўрни бўйича тўлиқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш:

👉 Safety Engineer
👉 Electrical Engineer
👉 Mechanical Engineer
👉 Mining Engineer
👉 Automation Engineer
👉 Mineral Processing Engineer
👉 Geologist

❗️Рўйхатдан ўтиш 29 июль 23:59 га қадар давом этади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇧🇬Болгарияда иш, ойлик маош 850 $!

🚂Локомотив ва вагонларни таъмирлаш соҳасида:
− двигателларни монтаж қилиш;
− юриш қисмини монтаж қилиш;
− электрик қисмларини монтаж қилиш;
– пневматик қисмларни монтаж қилиш;
– тормоз тизимини монтаж қилиш;
– ғилдиракларни монтаж қилиш.

💵Иш ҳақи: 850 $

Номзодлар учун талаблар:
🔹техника йўналишида коллеж дипломи;
🔹рус тилини билиш;
🔹25-40 ёш;
🔹судланмаган;
🔹5 йиллик тажриба.

Иш берувчи ҳисобидан:
🛫 авиачипта;
🛌 яшаш жойи;
🪪 ишлаш учун рухсатнома.

Номзод ҳисобидан:
📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун тўлов;
📍виза тўлови.

❗️Рўйхатдан ўтиш (31 июль соат 12:00 га қадар):
👉Двигателларни монтаж қилиш;
👉Юриш қисмини монтаж қилиш;
👉Электрик қисмларини монтаж қилиш;
👉Пневматик қисмларни монтаж қилиш;
👉Тормоз тизимини монтаж қилиш;
👉Ғилдиракларни монтаж қилиш.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб келганлар диққатига!

Корея Республикасида ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар EPS-Topik тестида иштирок этиш учун 7-11 август кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси қўшимча маълум қилинади.

❗️Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжат ва маълумотлар:

1. One IDдан рўйхатдан ўтишда хорижга чиқиш паспорти маълумотларини тўғри киритиш;
👉 One IDдан рўйхатдан ўтиш
2. Телефон рақами;
3. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинатли томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600х400 пиксел) гача JPG форматида);
4. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги, файл ҳажми 13кб дан 14кб (100х300 пиксел) гача JPG форматида);
5. 28 $ ни берилган инвойс асосида Click орқали тўлаш.

👉 Номзодлар рўйхати

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб келганлар диққатига! Корея Республикасида ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар EPS-Topik тестида иштирок этиш учун 7-11 август кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси қўшимча маълум қилинади. ❗️Рўйхатдан ўтиш…
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар EPS-Topik тестида иштирок этиш учун 8-12 август кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин.

👉Рўйхатдан ўтиш

👉 Номзодлар рўйхати

🗓EPS-Topik тести 2024 йил 9-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Корея Республикасида ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун 18-25 июль кунлари Малака имтиҳони (Skill test) бўлиб ўтган эди.

Ушбу малака имтиҳонидан жами 6774 нафар номзод муваффақиятли ўтган.

👉
Номзодлар рўйхати

Номзодлар анкета маълумотларини яшаш ҳудудидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг филиалига 13 августдан бошлаб тақдим этиши мумкин.

👉Анкетани юклаб олиш

👉Филиаллар

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
#Мен_донорман

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси қон топшириш донорлик акциясида иштирок этди.

💉Сиз ҳам ушбу эзгу акцияда қатнашинг!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Париж Олимпиадасида тарихий натижа!

Ўзбекистон Париж Олимпиадасида 13 та медаль билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.

🥇8 та олтин:

Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг)
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг)
Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг)
Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг)
Абдумалик Халаков (бокс, -57 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг)
Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг)
Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг)

🥈2 та кумуш:

Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг)
Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг)

🥉3 та бронза:

Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг)
Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг)
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)

Спортчиларимиз ва халқимизни ушбу тарихий ғалабалар билан табриклаймиз!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирмайди

2024 йил 17 июндан Польшада чет эллик ҳайдовчилар учун кучга кирган янги қоидаларга кўра, автомобиль воситаси, шу жумладан, такси бошқариш учун Польша намунасидаги гувоҳнома талаб этилади.

Ушбу гувоҳнома муниципал органларининг давлат хизматлари марказида (Urząd) алмаштирилади.

Аммо, баъзи фуқаролар орасида “Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради" деган нотўғри фикр пайдо бўлмоқда.

Элчихона фақат Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлигини поляк ҳокимиятлари талабига кўра тасдиқлайди.

Тасдиқловчи ҳужжат олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
− элчихонага ариза;
− қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжат;
− ҳайдовчилик гувоҳномаси;
− паспорт;
тўлов квитанцияси (40$).

👉Консул қабулига кириш учун рўйхатдан ўтиш: E-NAVBAT.MFA.UZ

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi