Миграция агентлиги матбуот котиби
20.2K subscribers
640 photos
123 videos
3 files
1.1K links
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Агентлик телеграм канали - https://t.me/migratsiyaagentligi
Download Telegram
Миграция агентлиги матбуот котиби
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди. Иш берувчи ташкилот…
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан рўйхатдан ўтган номзодлардан тестдан ўтишга улгурмаган ва техник сабаблар билан ўта олмаганларига қўшимча тарзда 23 февраль куни соат 22:00 дан 22:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

❗️Рўйхатдан ўтмаган фуқароларнинг тестда қатнашмасликлари, рўйхатдан ўтган фуқароларнинг ўрни ҳамда вақтини олмасликларини сўраймиз.

❗️Бир марта тестдан ўтган фуқароларнинг шу эълон бўйича қайта ўтмасликлари талаб этилади.

👉 Тест ҳаволаси: https://www.autoproctor.co/tests/iYssidRp0c/load

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ўзбекларга муносабат, Америкага Мексика орқали ўтиш, мигрантларнинг пуллари, мусофирлик машаққатлари ва бошқа масалаларда халқаро тоифадаги ҳуқуқшунос, таниқли блогер ва актёр Отабек Маҳкамовнинг фикрлари билан танишинг.

👉Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Жанубий Кореядаги нолегал юртдошлар учун яна бир имконият!

Корея Республикасида нолегал бўлиб турган юртдошларимиз 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин.

❗️Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун.

Иммиграция хизмати маълум қилишича, нолегаллар ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Корея Республикасига қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

❗️Юртдошларимизни Корея Республикаси миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирамиз.

👉 Батафсил маълумот

☎️ 070-4252-2772, 062-962-02-01

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британияга ҳамширалар ишга таклиф этилади!

❗️Номзодлар учун талаблар:

🔹 Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси;
🔹 IELTS 7 ёки OET 3,5 сертификати;
🔹 судланмаган.

Лойиҳа афзалликлари:
📍 иш ҳақи 3000 $ дан бошланади;
📍 оилани олиб кетиш имконияти;
📍 меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Буюк британиялик ҳамширалар билан бир хил.

Қўшимча имкониятлар:

💢 инглиз тилини билмайдиган номзодларга MEDECON университетида OET, CBT ва OSCE курслари ташкил этилади;
💢 OET имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жой (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Инглиз тили курси ва OET ҳақида

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

OET ва ўқиш ҳақида маълумот олиш учун: +998 88 800-80-80; +998 91 030-30-30.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷 Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш тўхтатилди Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш мақсадида йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар сони…
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ҚУРИЛИШ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 4-9 март кунлари (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтиши белгиланган.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).

❗️Муҳим маълумотлар:

1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция тести ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йилдан 4 йилгача чеклов қўйилади.

❗️Эслатма

Бошқа йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони қуйидаги кетма-кетликда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда:

1. Қишлоқ хўжалиги.
2. Хизмат кўрсатиш-2.
3. Ишлаб чиқариш.

☎️ 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪Германияга қуйидаги мутахассислар ишга таклиф этилади:

пайвандчи;

электрик.

❗️Имкониятлар:

💶 ойлик маош 1800 € дан бошланади (солиқлар ушланган кейин);
🛫 Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

❗️Малака ва тил мажбуриятлари:

📍18-40 ёш;
📍немис тили бўйича Гёте, ECL, ÖsD ёки Telc дан B1 сертификат;
📍электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи;
📍соҳада камида 1 йиллик тажриба.

👉 Рўйхатдан ўтиш

👉 Рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича қўшимча маълумот олиш

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қайси давлатларда ва қайси соҳаларда ишлар таклиф этилмоқда, ойлик маоши, иш ва яшаш шароитлари ҳақида

👉 Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾Фуқаролар Беларусга текистиль корхонасига ишга таклиф этилади!

Иш тури: пахта, синтетик матоларга ишлов бериш ва бўяш

Имкониятлар:

💵 Иш ҳақи: 1600-1900 Беларусь рубли (500-600 $, солиқлар тўлангандан кейин);

🕘 Иш вақти: 5 кун 8 соатдан.

Иш берувчи ҳисобидан:
🏢 ётоқхона;
🛫 авиачипта;
🩺 тиббий кўрик;
🪪 ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома.

Фуқаро ҳисобидан:
🥣овқатланиш харажатлари.

❗️Талаблар:
− 18-45 ёшгача (эркак ва аёллар);
− тажриба;
− рус тилини билиш;
− судланмаган;
− Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқланмаган.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ҚУРИЛИШ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 4-9 март кунлари…
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 9-25 март кунлари (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтиши белгиланган.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).

❗️Муҳим маълумотлар:

1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция тести ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йилдан 4 йилгача чеклов қўйилади.

❗️Эслатма

Бошқа йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони қуйидаги кетма-кетликда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда:

1. Хизмат кўрсатиш-2.
2. Ишлаб чиқариш.

☎️ 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪 Германияга юк машиналарига техник хизмат кўрсатиш ишларига фуқаролар таклиф этилади!

❗️Номзодлар учун талаблар:

− автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техникум ёки коллеж дипломи ва тажриба;
− Гёте, ECL, ÖsD ёки TELCдан олинган немис тили бўйича камида А2 сертификат;
20 ёшдан 40 ёшгача;
− соғлом, хушмуомала, масъулиятли бўлиши;
Аусбилдунг учун мактаб шаходатномаси ва немис тили бўйича камида Б1 сертификат.

❗️Афзалликлари:

💶 ойлик маош 1700 € дан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин);
💶 Аусбилдунг учун 3 йил давомида стипендия 900 € дан бошлади;
🛫 Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
📑 синов муддатидан сўнг узоқ муддатли меҳнат шартномаси имконияти;
🏖 1 йилда 30 кун таътил;
🏢 арзонлаштирилган яшаш жой топишга кўмак.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган ва 23 февраль куни рус тили бўйича тест топширган эди.

Ҳозирги вақтда иш берувчи ташкилот томонидан ушбу фуқароларнинг рус тили бўйича тест натижалари кўриб чиқилмоқда ва яқин кунларда тест натижалари эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ишлаётган юртдошимиз япон тили бўйича нотиқлик танловида ғолиб бўлди

Япония пойтахти Токио шаҳрида чет элликлар ўртасида япон тили бўйича анъанавий нотиқлик танлови ўтказилди.

Жанубий Корея, Таиланд, Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Украина ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этган мазкур танловда 26 ёшли ҳамюртимиз Самандар Раббимов Ўзбекистон номидан қатнашиб, махсус совринни қўлга киритди.

Самандар Раббимов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали 2023 йилнинг июнь ойида Японияга қурилиш соҳасига ишга жўнаб кетган эди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун 2024 йил 21 февралдан 1 мартгача, қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида 8-13 февраль кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун 2024 йил 4-9 март кунлари EPS-Topik имтиҳони бўлиб ўтган эди.

Кемасозлик соҳаси бўйича 1905 нафар, қурилиш соҳаси бўйича 749 нафар фуқаро имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар (кемасозлик)

🏗Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар (қурилиш)

❗️Малака имтиҳони (skill test) жорий йил март ойи охиридан бошланиши режалаштирилмоқда.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида фуқаролар 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган ва 23 февраль куни рус тили бўйича тест топширган эди.

📝 Иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан рус тили бўйича тестдан 3159 нафар номзод танлаб олингани маълум қилинди.

👉 Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар

❗️Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан суҳбат ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

🕐 Суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.

☎️ Мурожаат учун

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун 2024 йил 21 февралдан 1 мартгача, қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида 8-13 февраль…
🇰🇷EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган қурилиш соҳаси номзодлари учун 29 март куни, кемасозлик соҳаси номзодлари учун 30-31 март кунлари Малака имтиҳони (skill test) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

❗️Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

📍 Локация

👉 Номзодлар рўйхати (қурилиш)

👉 Номзодлар рўйхати (кемасозлик)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз учун ўтказилётган хайрияларга ишонса бўладими?

👉 Батафсил "MY5" телеканалида

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган қурилиш соҳаси номзодлари учун 29 март куни, кемасозлик соҳаси номзодлари учун 30-31 март кунлари Малака имтиҳони (skill test) бўлиб ўтиши режалаштирилган. ❗️Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент…
Қурилиш соҳаси номзодлари учун малака имтиҳонида фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш ҳамда тахта кесиш ёки арматура тўқиш каби машқлар бажарилиши кўзда тутилган.

❗️Видеоқўлланма (фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш, тахта кесиш, арматура тўқиш)

👉 Номзодлар рўйхати (тахта кесиш)

👉 Номзодлар рўйхати (арматура тўқиш)

❗️Фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш (барча номзодлар учун)

Кемасозлик соҳаси номзодлари учун малака имтиҳонида асосан суҳбат бўлиши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Миграция агентлиги матбуот котиби
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 9-25 март…
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ХИЗМАТ КЎРСАТИШ-2 йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 25 мартдан 8 апрелгача (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтиши белгиланган.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).

❗️Муҳим маълумотлар:

1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция тести ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йилдан 4 йилгача чеклов қўйилади.

☎️ 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦 Канада 5000 бўш иш ўрни таклиф этмоқда!

Канада иш берувчилари билан келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.

Дастлаб қурилиш соҳасида:
− дурадгор;
− пайвандчи;
− электрик;
− сантехник;
− бетончи;
− ойначи;
− том ёпувчи;
− пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
− ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

Талаб ва зарур ҳужжатлар:
1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши
2. Инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиш
3. Қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом
4. Хорижга чиқиш паспорти нусхаси

💵 Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди.

Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
🇸🇦 Ҳамширалар Саудия Арабистонига ишга таклиф этилади

Номзодлар учун талаблар:

− ҳамширалик бўйича диплом;
− тиббиёт йўналишида камида 2 йиллик тажриба;
− инглиз тилини билиш;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− 22 ёшдан 35 ёшгача;
− судланмаган бўлиш.

❗️Номзодлар малака тестидан ўтиши керак бўлади.

💵Иш ҳақи 1000 $ дан бошланади.

🍜Овқатланиш ва 🛌ётоқхона иш берувчи томонидан қопланади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 30 март соат 18:00 гача давом этади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi