Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
229K subscribers
9.95K photos
2.18K videos
6 files
8.45K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
Қорақалпоғистонда Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус транспорт коллежида ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов ва бошқалар мамлакатимизда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларга дунё меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва хорижий тилларни ўргатиш орқали малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Батафсил: http://www.migration.uz/news/view/254

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими?

Ҳар бир давлатда белгилаган талаб ва тартибларига кўра эмланиш керак, яъни сиз бормоқчи бўлган давлатнинг талабларида эмланганлик мажбурий деб белгиланса, шунга қараб вакцинация талаб этилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ўтказилди

Урал давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маслаҳатчиси А.Зиямухамедов ва Екатеринбург шаҳридаги бош консул А.Хатамов ушбу шаҳардаги олий ва ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ўтказди.

Батафсил: http://www.migration.uz/news/view/255

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россияда қийин вазиятда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида узоқ вақтлардан буён вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ва сўнгги ойларда паспортини йўқотиб, одам савдоси қурбонига айланиб қийин вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.К Ўзбекистонга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси томонидан И.Кни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгач, у Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали кўмагида Москва-Фарғона чартер рейси орқали Ватанга етиб келди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ўртасида футбол бўйича "Агентлик кубоги – 2021" мусобақаси ўтказилди

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлашга кетаётган фуқаролар учун мавжуд имтиёз ва имкониятлардан хабардормисиз?

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Россия иш берувчи ташкилотлари вакиллари иштирокида ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтиш учун касбий малака билан биргаликда рус тилини ҳам билиш талаб этилади.

Бунинг учун республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган ўқув марказларда рус тилини ўрганиш имконияти мавжуд.

Ушбу курсларда рус тилини ўрганиш бепул.

Ўқишни муваффақиятли якунлаганлар патент учун Россия тарихи ва қонунчилиги ҳамда рус тили бўйича имтиҳон топшириб сертификатга эга бўлиш имкониятини қўлга киритади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Давлат хизматларидан фойдаланиш енгиллаштирилди

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

2020 йилнинг 25 ноябрь куни Россия Федерациясида ўзбекистонлик Х.А. автоҳалокатга учраган эди.

Умуртқа поғонасидан оғир жароҳат олиши оқибатида шу пайтга қадар ҳамюртимиз 3 марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Ушбу юртдошимиз жорий йилнинг 2 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда "Uzbekistan airways" акциядорлик жамияти кўмагида Москва-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.

Юртдошимизга сиҳат-саломатлик ва тезроқ фаол турмуш тарзига қайтишини тилаймиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Татаристон – Ўзбекистон: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Элмира Зарипова раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари ва россиялик иш берувчилар вакиллари иштирок этган учрашувда Татаристон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий асосда танлаб олиш ва ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, талаб юқори бўлган турли соҳаларда меҳнат мигрантларини тайёрлаш, Россия Федерацияси, жумладан, Татаристон Республикасига ишлаш учун кетаётган мигрантларнинг маълум бир касб ва рус тилини билиш имкониятлари зарур эканлиги таъкидланди.

Учрашувда пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Татаристон Республикаси ҳудудида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларидаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича – иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларининг ваколатли жамғармалари маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия давлатларидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет элга чиқишга тақиқ борлигини қандай текшириш мумкин?

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни ўз вақтида бартараф этилмаслик фуқароларнинг чет элга чиқишига тақиқ қўйилишига сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси сайти орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Ушбу сайтда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти электрон тарзда тўлаш имконияти мавжуд.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилди

2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади.

"Uzbekistan Airways"нинг маълум қилишича, мазкур йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 календар кунидан ошмаган ҳолда ПЦР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади.

Мазкур рейсга Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги N 635-р -сонли фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

Авиачипта авиакомпаниянинг расмий сайти орқали харид қилинса, 3 фоиз чегирма амал қилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш тартиби

Хорижий фуқарога Ўзбекистонда меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1️⃣ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ариза;

2️⃣ Низомнинг 1-иловасига мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

3️⃣ паспорт нусхаси;

4️⃣ кириш визаси нусхаси;

5️⃣ 3х4 см. ҳажмли фотосурат;

6️⃣ чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси;

7️⃣ Низомнинг 2-иловасига мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

8️⃣ Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

9️⃣ Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғимлар тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати (тўлов топшириқномаси).

Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин 5 иш кунида рухсатнома берганлик учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида йиғим Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг банк ҳисобварағига амалга оширади (тўлов топшириқномаси).

Юқори малакали ва малакали хорижий мутахассисларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1️⃣ Низомнинг 1-иловасига мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

2️⃣ паспорт нусхаси;

3️⃣ кириш визаси нусхаси;

4️⃣ 3х4 см. ҳажмли фотосурат;

5️⃣ Чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномаси лойиҳаси;

6️⃣ Низомнинг 2-иловасига мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

7️⃣ Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

8️⃣ чет эл фуқароси малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом);

9️⃣ иш берувчи ҳақида қисқача маълумот;

🔟 иш берувчи паспортининг нусхаси;

Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғимлар тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати (тўлов топшириқномаси).

Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин беш иш куни ичида рухсатнома берганлик учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида йиғим Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг банк ҳисобварағига амалга оширилади (тўлов топшириқномаси).

Корхонага хорижий ишчи кучини жалб қилиш рухсатномасини олиш (узайтириш):

Президентимизнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 1-иловаси 17-бандига асосан Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома олиш тартиби бекор қилинган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi