Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
230K subscribers
9.85K photos
2.13K videos
6 files
8.35K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
Фарғонада меҳнат мигрантлари оилалари муаммолари ўрганилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижга ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 25 нафар ёшлар оилаларидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари ўрганишлари натижасида аксарият оилаларда даволаниш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Фуқароларга фарзандлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, Агентликнинг вилоят филиалига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди. Ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ваколатли ташкилотлар телефон рақамлари ва электрон почта манзиллари маълумот тариқасида берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Тиббиёт муассасалари учун эълон

Ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган COVID-19 инфекцияси сабабли қатор хорижий давлатлар томонидан бошқа давлат фуқаросини киритиш учун ушбу инфекция йўқлигини тасдиқловчи сертификат талаб этилмоқда.

Шунга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кетаётган фуқароларни COVID-19 (ПЦР) текширувидан ўтказиш мақсадида мазкур тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 5 май санасига қадар https://labormigration.uz/konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Маълумот учун (71) 202-33-55, (99) 820-50-40 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашда мавжуд имкониятлар

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Меҳнат мигрантларининг баъзи муаммолари жойида ҳал этилмоқда

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида Ишчи гуруҳи бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳи Москва шаҳрида жойлашган “Саларьево Парк”да бўлиб, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иш шароитлари билан танишди, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Юртдошларимиз томонидан билдирилган муаммолар бўйича иш берувчи вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш бўйича Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда мамлакатимизда меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни реинтеграция қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбирда хорижда ишлаб, юқори малака орттириб қайтган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлайдиган, молиявий кўмаклашадиган тизим яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани бўйича маълумот берилди.

Шу куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Денов туманида бўлиб, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтган, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ва бошлаш истагида бўлган фуқаролар билан учрашди, уларнинг фаолияти билан танишди.

Фуқароларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши ва фаолиятини янада кенгайтириши учун турли имконият ва имтиёзлар мавжудлиги тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Сиз Россияда бўлиб туришингизни қонунийлаштиришингиз мумкин

Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақомларини қонунийлаштириш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, 2020 йил 18 апрелда Россия Федерацияси Президентининг “Янги коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон доирасида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонлари ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқароларимизнинг мақоми қонунийлаштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу фармонга киритилган ўзгартиришлар асосида Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Шунга кўра, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати шакллантирилди.

Ушбу рўйхатдаги фуқароларнинг Ўзбекистондаги манзиллари бўйича маҳаллабай ўрганишлар асосида уйма-уй юриб ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига Россия Федерацияси Президентининг юқоридаги фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу тушунтириш ишлари доирасида 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Бу тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирамиз.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Уфа, Самара, Новосибирск, Екатеринбург шаҳарларида, Корея Республикасининг Квангжу шаҳрида ўз ваколатхоналарига эга.

Ушбу ваколатхоналар томонидан бўш иш ўринлари, касб ва тил ўрганиш курслари, ҳуқуқий ва моддий ёрдам, иш ҳақини ўндириб бериш, ноқонуний олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб олиш каби масалаларда амалий ёрдам кўрсатилади.

Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).

Мурожаат учун: +7 (925)045-47-44

Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, Воздухоплавательная кўчаси 13-уй.

Мурожаат учун: +7 (951)680-95-97

Агентликнинг Уфа шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516 офис.

Мурожаат учун: +7 926 162 94 95; +7 347 216 33 43; +7 995 920 42 70.

Агентликнинг Самара шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.

Мурожаат учун: +7 926 020 9491

Агентликнинг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Новосибирск шаҳри, Ломоносова кўчаси, 55-уй.

Мурожаат учун: +7 (913) 735-07-07

Агентликнинг Екатеренбург шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Екатеренбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.

Мурожаат учун: +7 (925)950-89-77

Агентликнинг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: 광주광역시 광산구 사암로 359 (월곡동) (3 층)

359, Saam-roo, Kvansan-gu, Kvangju (Volgok-dong) (3-qavat)

Мурожаат учун: 070-4252-2772; 062-962-0201; 062-962-0205 (факс)
E-mail: vakolatxona.koreya@gmail.com

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари муаммолари ўрганилди

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳи Москва шаҳрида бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳи Москва шаҳридаги “Бутово парк 2”да вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан суҳбатлашди, уларнинг яшаш ва иш шароитлари, муаммоларини ўрганди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан билдирилган масалаларнинг баъзилари жойида ҳал этилди, вақт талаб этадиган муаммолар бўйича иш берувчи вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi