Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
232K subscribers
10.1K photos
2.24K videos
6 files
8.62K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Қурилиш соҳаси ва хорижий тиллар бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Қурилиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

Марказларда ўқув жараёни жорий йил апрель ойидан бошланди. Унда қурилиш соҳасидаги касблар (бетончи, ғишт терувчи, пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи, сантехник, электрик, стропалчи, кафелчи, гипсокартончи, кран машинисти, том ёпувчи, темир-бетон монтажчиси) ва чет тиллари бўйича машғулотлар маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида амалга оширилмоқда.

ўқув курси муддати 3 ой;

ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминланади;

ўқув курси битирувчилари хорижий салоҳиятли иш берувчиларга тавсия қилинади.

ўқув курси харажатларининг 90 фоизи давлат томонидан, қолган 10 фоизи таҳсил олувчи шахслар томонидан тўланади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиядаги ватандошлар билан учрашув ўтказилди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбарининг ташрифи Россия Федерациясида яшаётган ватандошларимиз билан учрашувдан бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов, Россия Федерацияси пойтахтида яшаётган ватандошларимиз, шунингдек, онлайн-режимда Россиянинг деярли барча ҳудудларидаги диаспоралар раҳбарлари иштирок этди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Люблинская 113», «Кантемировская 39» қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Москва шаҳридаги Кўп тармоқли миграция маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Россия Федерацияси Москва шаҳри Кўп тармоқли миграция маркази бош директори С.Балдин ҳамда марказ бош директорининг биринчи ўринбосари О.Нуждин билан учрашди.

Учрашувда пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилиш механизмларини янада соддалаштириш, меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш, касб ва рус тилига ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилишнинг янги алгоритми бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, баъзи иш берувчилар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўртасида юзага келаётган айрим тушунмовчиликларни ҳал қилиш, меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, “Техстрой” қурилиш компаниясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган, Ташқи меҳнат миграцияси орқали жорий йил бошида ташкиллаштирилган ҳолда келган фуқаролар билан 11 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, уларнинг ойлик иш ҳақини ошириш, меҳнат шартномаларини қайта кўриб чиқиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан Ўзбекистон делегацияси томонидан таклифлар берилди.

Ўз ўрнида учрашувда Россия томони Кўп тармоқли миграция марказининг Ўзбекистондаги филиали томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, россиялик иш берувчилар учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича аниқ талаблар ишлаб чиқиш, Россияда ишлаш истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиарейслар ташкил этиш юзасидан таклифларини берди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Москва ҳукумати вазири билан учрашув ташкил этилди

Аввал хабар берилганидек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Москва ҳукумати вазири, Москва шаҳар иқтисодий сиёсат ва ривожлантириш департаменти раҳбари К.Пуртов билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи доирасида ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларни ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва рус тилига ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг турли “воситачилар” хизматларидан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, уларни Россияга ишга жалб қилиш жараёнида учраётган муаммолар, Москва шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қонуний ишлаши масалалари муҳокама қилинди.

Э.Муҳитдинов вазирликка хорижий фуқароларни ишга жалб қилиш масаласида мурожаат қилган иш берувчи ташкилотлар билан учрашув ташкил этиш ва ушбу учрашувда ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида Э.Муҳитдинов Москва ҳукумати вазирлиги делегациясини юқоридаги масалаларни муҳокама қилиш ва аниқ келишувларга эришиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Оғир аҳволда қолган 6 нафар юртдошимизга ёрдам кўрсатилди

Россия Федерацияси Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган фуқароларимиз Новосибирск шаҳрига олиб келиниб, вақтинча хостел ва иссиқ овқат билан таъминланди.

Ватандошларимизни қийин аҳволга тушиб қолиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ёрдам бериш мақсадида мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фуқаролар билан суҳбатлашди.

Вужудга келган муаммолар ечими, шу билан бирга фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари Бош консулхона назоратига олинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишламоқда

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилган.

Эндиликда фуқаролар мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжуд.

Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Президент фармони мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Агентликнинг бошқарма, бўлимлари ва ҳудудий филиаллари масъул ходимлари иштирок этган тадбирда мазкур фармонда 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш бўйича енгилликлар яратилганлиги таъкидланди.

Унга кўра, 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этилиши, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказилиши, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, тадбирда 2021 йилнинг январь-март ойлари давомида давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан маълумотномаларни фуқаролардан талаб қилиб олиш ҳолатлари ўрганилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Фармоннинг мазмун-моҳияти ёритилган тарғибот материаллари (аннотация, видеоролик, инфографика) Агентликнинг ҳудудий филиалларига етказилиши келишиб олинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Январь-март ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,42 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

➡️ 2021 йилнинг январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 миллион АҚШ долларига ёки 31 фоизга ошди.

➡️ Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 миллион АҚШ долларга етди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi