XORIJDA ISH
230K subscribers
10.2K photos
2.26K videos
6 files
8.71K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Тиббиёт ходимлари учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Нукус шаҳар тиббиёт институти биносида фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан ишлаб чиқилган дастур лойиҳаси билан таништириш, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги мавжуд бўш иш ўринларига жалб қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида фуқароларга тиббиёт соҳасидаги бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий тиллар ва касбларни ўрганишни истайсизми?

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида чет тиллари ва касбларга ўқитиш курслари ташкил этилмоқда.

Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282 қисқа рақами

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Навбатдаги 54 нафар юртдошимиз ишлаш учун Россияга кетди

Россия Федерациясининг "ПСП", "Мерос" ва "Стальмост" корхоналари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ юртдошларимиз Краснодар ўлкаси, Калуга вилояти ҳамда Тюмень шаҳрига жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан Тошкент ва Фарғона халқаро аэропортларида фуқаролар учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Англияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу давлат иш берувчилари томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарқанд вилояти филиалида танловнинг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Тафсилотлар "Samarqand" телеканалида.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари:

🇷🇺 Россия Федерацияси

Москва
:
📍Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).
☎️ +7 (925) 045-47-44.

Санкт-Петербург:
📍Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй.
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси.
☎️ +7 (951) 680-95-97.

Екатеринбург:
📍Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.
☎️ +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.

Новосибирск:
📍Манзил: Новосибирск шаҳри, Семьи Шамшиных кўчаси, 30-уй.
☎️ +7 (953) 862-00-07.

Самара:
📍Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.
☎️ +7 (925) 750-87-57, +7 (925) 279-45-13.

Уфа:
📍Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис.
☎️ +7 (925) 373-97-65, +7 (347) 216-33-43.

Воронеж:
📍Манзил: Воронеж шаҳри, Дзержинский кўчаси, 3А-уй.
☎️ +7 (906) 030-16-89.

Тула:
📍Манзил: Тула шаҳри, Михеева кўчаси 17 уй, 14 хона.
☎️ +7(936)251-76-21.

Краснодар:
📍Манзил: Краснодар шаҳри, Цезар Куников кўчаси, 18-6-4
☎️ +7 (999) 553-88-19.

Волгоград:
📍Манзил: Волгоград шаҳри, Калинин кўчаси, 2а-уй.
☎️ +7 (999) 553-44-03.

Нижний Новгород:
📍Манзил: Нижний Новгород шаҳри, Малая Ямская кўчаси, 63-уй, 11-хона.
☎️ +7 (996) 567-56-98

Ханты-Мансийск:
📍Манзил: Нижневартовск шаҳри, Мира кўчаси 14 П
☎️ +7 (964) 631-03-00, +7 (346) 631-00-15

Иркутск:
📍Манзил: Иркутск шаҳри, Советская кўчаси, 124 В-уй
☎️ +7 (924) 995-07-07.

Амур:
📍Манзил: Благовещенск шаҳри, Горький кўчаси 87-уй
☎️ +7 (925) 657-67-18

Красноярск:
📍Манзил: Красноярск шаҳри, Батурина кўчаси, 7-уй.
☎️ +7 (926) 379-44-22

Пермь:
📍Манзил: Пермь шаҳри, Революция кўчаси, 5/1-уй, 106-офис.
☎️ +7 (925) 884-01-01

🇰🇷 Корея Республикаси

Квангжу
:
📍Манзил: 광주광역시 광산구 사암로 359 (월곡동) (3 층)
359, Saam-roo, Kvansan-gu, Kvangju (Volgok-dong) (3-қават)
☎️ 070-4252-2772, 062-962-0201, 062-962-0205 (факс).
E-mail: migrationuzkr@gmail.com
Telegram: @migrationuzkr

🇹🇷 Туркия Республикаси

Истанбул:
📍Манзил: Levent Mah. Levent Cad. Lale Sk. No8 Beşiktaş, İstanbul, Türkiye
☎️ (+90212) 229-00-75, 323-20-37, (+90507) 477-53-17 Факс: (+90212) 323-20-40
Telegram: +998 90 019 00 77
E-mail: abd68_68@mail.ru

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси

Чимкент
📍Манзил: Чимкент шаҳри, Бейбитшилик кўчаси 64-уй, ☎️ +77053123670, +77172954587

☎️ Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
56 нафар юртдошимиз ишлаш учун Россияга кетди

Россия Федерациясининг "Камаз", "Арни", "Велесстрой" ва "ОКН Сервис" корхоналари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ юртдошларимиз Москва ва Краснодар шаҳарлари, Татаристон Республикасига жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Меҳнат миграцияси бўйича халқаро форум – 2022” тафсилотлари ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалида махсус репортаж намойиш этилди.

👉 Репортажни томоша қилиш

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди

Бухоролик К.С. жорий йил февраль ойида Пермь шаҳрига ишлаш учун боради. Бироқ, ноябрда ишдан ташқари вақтида автобусдан эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиб, оғир тан жароҳати олади. Натижада меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиб, мураккаб молиявий вазиятда қолади.

Шунингдек, фарғоналик Т.Р. 2021 йилда турмуш ўртоғи билан Россияда ишлаш учун боради.

Номаълум сабабларга кўра, Т.Р.нинг турмуш ўртоғи Россия ҳудудидан депортация қилинади. Натижада юртдошимиз тўрт ойлик чақалоғи билан мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолади. Шунингдек, саломатлиги ҳам ёмонлашади.

Юртдошларимизга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилиб, Пермь-Тошкент ҳамда Санкт-Петербург-Тошкент йўналишларидаги авиарейсларга чипта олиб берилди ва Ватанга қайтарилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчилари диққатига!

Сўнгги вақтларда мамлакатимиздаги қўшма корхона ва ўқув маркази шаклидаги муассасаларининг баъзи иш берувчилари томонидан чет давлат фуқароларини ноқонуний тарзда ишга ёллаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, мамлакатимизда чет давлат фуқароларини ишга ёллашнинг белгиланган тартиби мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 86-сонли қарорининг 20-иловасига мувофиқ чет давлат фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилади.

Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчиларини қонунларга риоя қилишга чақирамиз ва мазкур тартибга амал қилмаслик ҳуқуқий оқибатларни юзага келтириши ҳақида огоҳлантирамиз!

Эслатма
!
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш фуқароларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ўзбекистон – Корея: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзолари ушбу давлатда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Корея Республикаси Адлия вазири Хан Донг Хун ва Иммиграция хизмати комиссари Лее Жае Ю билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда фуқароларни Е-8 визаси асосида ишга ёллаш, Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга кириб бориш тизими, меҳнат визалари асосида турли соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
“GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти вакиллари Нукусга ташриф буюрди

Меҳмонлар дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ю.Алимов ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари А.Ачилов ҳамроҳлигида Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди.

Ташриф доирасида “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик келишувига асосан ўтказилган музокарада ўзбекистонлик ҳамшираларни Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш ҳамда немис тилига ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Нукус шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ҳамширалар билан учрашув ўтказилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари Р.Сапарбаев билан учрашиб, ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона, Навоий ва Андижон вилоятлари филиалларида Россия Федерациясининг "Мерос" корхонасидаги бўш иш ўринлари учун танлов бўлиб ўтди.

Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt