Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
235K subscribers
10.2K photos
2.25K videos
6 files
8.67K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
#Россия_Федерациясида_иш

Омск вилоятида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Омск вилоятида технологик қувур линиясида пайвандлаш ва монтаж қилиш ишларига 100 нафар фуқаро таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи: бажарилган ишга кўра, 60-130 минг рубль (800-1700 АҚШ доллари атрофида).

Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.

Ўзбекистондан Омск вилоятига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.

Талаблар: НАКС сертификатига эга 20-45 ёшда бўлган, ўрта махсус маълумотли эркаклар.

Иш тажрибаси: технологик қувур линиясида ишлатиладиган қалинлиги 3-18 миллиметр, диаметри 32-1024 миллиметр бўлган қувурларни пайвандлашни билиши керак. Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда иш ҳақи ўзгармайди.

Мурожаат учун: 71 202-33-55

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги минтақавий филиаллари телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 222-45-22
Тошкент вилояти 71 202-33-55
Фарғона вилояти 73 244-40-01
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 сентябрда имзоланган "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг 6та асосий йўналиши белгиланмоқда.

Жумладан:

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади;
хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;

меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:

ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;

ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланадиган бўлди;

ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;

хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Россия_Федерациясида_иш

Пенза вилоятида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Пенза вилоятидаги парранда гўштини қайта ишлаш цехига 250 нафар фуқаро таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи: ишлаб чиқариш нормасини бажарган тақдирда соатига 130 рубль.

Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.

Ўзбекистондан Пенза вилоятига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.

Талаблар: 18-45 ёшда бўлган, ўрта маълумотли аёл ва эркаклар. Иш тажрибасининг аҳамияти йўқ. Синов муддати 3 ой бўлиб, бу даврда иш ҳақи ўзгармайди.

Мурожаат учун: 71 202-33-55

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги минтақавий филиаллари телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 222-45-22
Тошкент вилояти 71 202-33-55
Фарғона вилояти 73 244-40-01
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлганлар @uzrivoj_bot тизимида ўз аризаларини қолдиришлари мумкин.

Меҳнат мигрантлари учун Москва, Санкт-Петербург, Казань, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларида қуйидаги йўналишлар бўйича 1 ойлик (72 соат) ва 2 ойлик (144 соат) ўқув курслари ташкил этилади:

🇷🇺 рус тили;

📚 ўз касби бўйича малака ошириш;

💼 янги касб ўрганиш.

Малака ошириш ва касб ўрганиш курсларида хизмат кўрсатиш, қурилиш ва компьютер технологиялари соҳасида дарс ўтилади.

🕰 Курслар кундузи ва ишловчилар учун иш вақтидан кейин 19-00 дан 22-00 гача ташкил этилади.

🛏 Курсларга ҳар куни қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

📋 Ўқув курслари якунида "Worldskills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Агар сиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқиб, ўз малакангизни оширмоқчи бўлсангиз:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги @uzrivoj_bot тизими;

📞 Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +998 71 202 33 55 телефон рақами;

☎️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +7 925 759 59 25 телефон рақами орқали мурожаат қилиб, ариза қолдиришингиз мумкин.

Россия Федерациясида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантларини бепул касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Worldskills Uzbekistan" ассоциацияси, "Worldskills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 16 сентябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида;

🕰 соат 15:00да

✔️
Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларга таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат мигрантларига ўзини ўзи банд қилган шахсларга белгиланган пенсия ҳисоблаш тартиби қўлланилади

♻️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

🔰 2021 йил 1 январга қадар:

• Ўзбекистонда
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади;

• Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади.

➡️ Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).

📲 Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

🗓 2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:

👉 БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

📞 Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи “1282” қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни чет тилига ўқитиш ва зарурий мутахассисликларга тайёрлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ўқув марказлари мавжуд имкониятларини ўрганиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини ўргатиш бўйича ўқитувчилар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари “Samarqand” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияга ишлашга борувчилар Ўзбекистонда патент олиши мумкинми?

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

https://www.youtube.com/watch?v=usD0fsOfv6A&feature=youtu.be

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хавфсиз ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида янгича тизим йўлга қўйилади

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган меҳнат миграцияси соҳасига оид муҳим топшириқлар берилган.

Жумладан, Россиядаги йирик қурилиш объектларига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш бўйича аниқ келишувларга эришиш, уларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш, Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш, Россия Ички ишлар вазирлиги "Паспорт ва виза хизмати" ФУК билан "Паспорт ва виза хизмати"нинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонасини очиш, ушбу давлатдаги меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа ва «Call-марказ», шунингдек, йирик иш берувчилар ва бандлик агентликларининг Ўзбекистонда касбий ўқитиш марказларини ташкил этиш, Россиядаги ватандошлар ташкилотлари (диаспоралар) билан ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланган эди.

Юқоридаги масалалар ижросини таъминлаш учун Россия Федерациясининг Ташқи ишлар, Ички ишлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, ҳудудий ижро ҳокимияти органлари, йирик иш берувчилар, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), “World Skills Russia” (касбий ўқитиш бўйича) уюшмаси, касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари, юридик компаниялари ва адвокатлик фирмалари, ватандошлар ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари мазкур мамлакатда бўлиб турибди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Коронавирус билан касалланганлар сони 30 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2020 йил 17 сентябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, 30,042,299 га етди. Шундан 21,808,409 нафари соғайган.

Пандемия бошлангандан бери 945,164 бемор вафот этган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 385 нафарни, соғайганлар 45 474 нафарни, вафот этганлар эса 428 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни чет тилига ўқитиш ва зарурий мутахассисликларга тайёрлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ўқув марказлари мавжуд имкониятларини ўрганиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини ўргатиш бўйича ўқитувчилар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари “Qashqadaryo” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Валюта биржасида рубль ва сўмда тўғридан-тўғри савдо амалга оширилади

Россия банклари ичида биринчи бўлиб, Росэксимбанк Ўзбекистон халқ банкида ҳисоб рақамини очди. Дастлабки тўловлар ва рублнинг сўмга конвертацияси бўйича илк келишувлар ҳам амалга оширилган. Бу ҳақда «ВЭБ.РФ» Россия давлат корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилган конференцияда Россия экспорт маркази раҳбари Вероника Никишина маълум қилган.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Россия ташқи савдода доллардан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Туркия, Хитой ва Ҳиндистоннинг йирик савдо ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валюталарга ўтмоқда.

Шунингдек, Россиянинг йирик газ ва нефть экспортчилари доллардан еврога ўтган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Бугун соат 17:15да “Ўзбекистон 24” радиосининг “Муҳим мавзу” эшиттиришида меҳнат миграциясига оид масалалар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъуллари иштирокида тўғридан-тўғри эфирда муҳокама қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Россия_Федерациясида_иш

Калининград, Калуга, Челябинск, Курган, Омск, Пенза ва Воронеж вилоятларида ишлаш истагидаги Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар диққатига!

Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қадоқлаш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва паррандани қайта ишлаш, технологик қувур линиясида пайвандлаш (Омск вилоятида ишлаш учун НАКС сертификатига эга 20-45 ёшдаги эркаклар) ва монтаж қилиш ишларига мингга яқин фуқаро ишга таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи: 30-130 минг рубль атрофида.

Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш жойи, ойлик патент тўловлари иш берувчи томонидан қопланади.

Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи томонидан фоизсиз қарз берилиши эвазига қопланади.

Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш жойи, овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади. Ўзбекистондан Россия Федерациясида иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.

Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

👉 Россия Федерацияси вилоятлари номини босиб, рўйхатдан ўтиш мумкин.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Корея Республикасига борувчи фуқаролар диққатига!

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бориш учун коронавирусга тест топшириш бўйича лабораториялар рўйхати ўзгарди. Бу ҳақда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Карантин чораларини кучайтириш мақсадида 22 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондан Корея Республикасига борувчи фуқаролар парвозгача 48 соат давомида фақат Тошкент шаҳри Яккасарой тумани, Қушбеги 11 мавзесида жойлашган “SWISS LAB” клиник-диагностика лабораторияси (+99897 101-21-12) ҳамда Тошкент шаҳри Миробод тумани Қўйлиқ 5 мавзеси Янги Қўйлиқ 1А кўчасида жойлашган “KOREA NO 1 LABORATORY”да (+99899 805-59-68) коронавирусга тест топшириши ҳамда бу тўғрисида инглиз тилида тиббий маълумотномага эга бўлиши шарт.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

Республика махсус комиссияси қарори асосида хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва транспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

Сўнгги 14 кун давомида 🟩 «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

🟨 «Сариқ» (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда 🟥 «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра, меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Республика махсус комиссияси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
1 октябрдан Ўзбекистон чегаралари очилмоқда

2020 йил 1 октябрдан
мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

Республика махсус комиссияси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари масалалари муҳокама этилмоқда

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзоларининг мазкур мамлакатга жўнаб кетгани хабар қилинган эди.

Ташриф доирасида Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизматида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Асадов, “Роструд” раҳбари М.Иванков, Россия Федерацияси Президенти маъмурияти фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Виноградов ва бошқалар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистонда охирги йилларда қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатиш ва ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда қайд этилишича, пандемия пайтида Россияда ишсизлар сони 3,5 миллионга етиб, ишсизлик даражаси 4,7 фоизни ташкил этмоқда. Ишсизликни камайтириш мақсадида бандлик хизматлари фаолиятини «хизматлар кўрсатиш»дан «муаммоларни ҳал қилиш» усулига ўзгартириш, тегишли янги стандартлар ва меҳнат қоидаларини жорий этиш каби тадбирлар амалга оширилмоқда.

Музокараларда Ўзбекистон делегацияси томонидан пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишлашга жалб қилиш учун Россия ҳукуматининг Махсус комиссиясидан (тезкор штаб) рухсат олиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича юридик фирмалар билан ўзаро алоқалар ўртаниш, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ва унинг Новосибирск, Екатеринбург, Самара, Уфа вилоятларида янги ташкил этилаётган филиаллари ва “Роструд” ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат миграциясига оид икки давлат ўртасидаги бошқа масалалар юзасидан билдирилган таклифлар бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi