Migratsiya agentligi / The Migration Agency
233K subscribers
10.2K photos
2.26K videos
6 files
8.71K links
Migratsiya agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
“БелькаРус” компанияси бош директори билан учрашув бўлиб ўтди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ходимлари томонидан “БелькаРус” компанияси бош директори А.Линев ҳамда “ТД Балтийский берег” корхонасида ишлаётган фуқароларимиз билан учрашувлар ўтказилди.

👉 http://www.migration.uz/news/view/1454

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Меҳнат мигрантлари билан профилактик тадбир ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакиллиги ва Бош консулхона ходимлари томонидан ҳудуддаги “Строй инвест” корхонасида ишалётган фуқароларимиз билан учрашув ташкил этилди.

👉 http://www.migration.uz/news/view/1455

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Пермь шаҳрида ишлаб, таҳсил олаётган ўзбекистонлик хотин-қизлар ва талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Пермь шаҳридаги вакили уларнинг иш шароитлари, ўқиш жараёнлари ҳақида суҳбат ўтказди.

Учрашувда юртдошларимизга Россия қонунларига риоя этиш зарурлиги тушунтирилиб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Фуқарони Германияга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. бошқа фуқаро Ғ.ни танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга жўнатишини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Нижегород агросаноат комплекси иқсодиёти ва бошқаруви минтақавий институти ректори билан учрашув бўлиб ўтди

Россия Федерациясининг Нижегород агросаноат комплекси иқсодиёти ва бошқаруви минтақавий институти ректори И.Сиземов билан қишлоқ хўжалигига талаб этилаётган мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, меҳнат мигрантларини ўқитиш имкониятлари масаласида учрашув бўлиб ўтди.

👉 http://www.migration.uz/news/view/1456

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари иш берувчи ташкилот масъуллари ҳамда фуқаролар билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнлари, ишчиларнинг қисқа муддатларда кириб келиши ва Ваколатхона томонидан меҳнат мигрантларни қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Шунингдек, фуқароларга қонуний тарзда бир иш берувчи билан иш жойини ўзгартирмасдан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлиш келажакда ватандошларимиз учун ажратиладиган квотани ошишида муҳим ўрин эгаллаши тушунтирилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдам берилди

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Х.Ш ва Д.С. Россия Федерациясига 2022 йил сентябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради.

Аммо турли сабабларга кўра, мураккаб молиявий аҳволда ва яшаш жойисиз қолиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигидан ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Юртдошларимиз шу куннинг ўзида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан бепул хостелга жойлаштирилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Россия Федерациясидаги "Газпром" корпорациясининг Новый Урингой шаҳридаги ГСП-2 ташкилоти вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар натижасида мазкур ташкилотга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб бўйича келишувга эришилди. Бугунги кунда 21 нафар юртдошларимиз ишга жойлаштирилди. Ишчиларга махсус кийимлар тарқатилиб, иш жойларига юборилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ўзбекистон – Германия: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг “Opasca GmbH” ташкилоти, Mannheim университети касалхонаси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳмонлар Агентлик фаолияти, ҳамкор ташкилотлари ва бугунга қадар касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, фуқароларни ташкилий тарзда ишга юбориш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Шунингдек, келгусида немис тили ва тиббиёт соҳасида қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган янада кўпроқ ўзбекистонлик фуқароларни Германияга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия Федератив Республикасининг “OPASCA GmbH” ташкилоти ўртасида Ўзбекистон фуқароларини касбга ўқитиш ва Германия ҳудудида иш билан таъминлаш бўйича уч томонлама ҳамкорлик меморандум имзоланган.

Меморандумга кўра, айни пайтда Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразм вилоятларида ўқув марказлари ташкил этилиб, бугунги кунда 82 нафар Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўқитилмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
"CorsoResidence" корхонасида ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

Иркутск шаҳридаги юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур ҳудуддаги вакиллари "CorsoResidence" қурилиш объектида бўлиб, меҳнат мигрантлари билан давра суҳбати ўтказди.

Унда фуқароларимизнинг иш жараёнида хавфсизликка риоя этиш юзасидан мулоқот қилиниб, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Меҳнат мигрантларига қонунчилик нормалари тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги, “Uzbekistan airways” компанияси вакиллари “Балтранс” корхонасига қарашли “ЮгТаун” турар жой комплекси қурулишида ҳамда “Комус” корхонасида ишлаётган 150 нафардан ортиқ фуқаролар билан ўтказилган учрашувда миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.

👉 http://www.migration.uz/news/view/1460

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт