Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
231K subscribers
10.1K photos
2.23K videos
6 files
8.59K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

Website: www.migration.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишловчи юртдошларимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур завод қурилишида ишлаш учун ҳамюртларимиз ташкиллаштирилган ҳолда жўнатилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишга кетмоқчи бўлсангиз, қонуний йўлни танлаб хавфсизлигингиз ва хотиржамлигингизни таъминланг.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ЭЪЛОН!

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни иш муддати тугаб, ватанига қайтишда кафолат суғуртаси орқали кредит бериш шартлари COVID-19 пандемияси сабабли енгиллаштирилганини маълум қилди. Қуйида "Чет эллик ишчиларни ишлаш муддати тугаб, ватанига қайтиш кафолат суғуртаси орқали кредит бериш қўлланмаси" шартлари келтирилган.

Кредит олиши мумкин

- 2020 йил 1 февралдан кейин ишлаш муддати тугаб, COVID-19 туфайли парвозлар қисқартирилиб Корея давлатини тарк этиши қийин бўлган чет эллик ишчилар (Е-9, Н-2);

- аввал, кафолат кредити учун ариза берувчилар, иш жойини алмаштириш даврида хасталанган ёки жароҳати туфайли 4 ҳафтадан ортиқ тиббий даволанишга муҳтож бўлганлар, иш жойининг ёпилиши сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган чет эллик ишчиларга нисбатан қўлланилар эди, айни пайтда кредит шартлари енгиллаштирилди.

Кредит олиш муддати

- ишлаш муддати тугаб кейинги кундан тахминий ватанига қайтишидан олдинги кунгача;

- иш жойини алмаштирганидан сўнг 4 ой ичида.

Кредит суммаси

муддати тугаб Ватанга қайтиш суғуртасини 50 фоиз миқдорида.

Кредит бўйича фоизлар

- йилига 3 фоиз.

- муддати тугаб Ватанга қайтиш суғуртасининг тўлан(қайт)гунича йиллик 1.5 фоиз, қолган 1.5 фоизни эса кредитни олган фуқаронинг ўзи тўлайди.

Кредитни қайтариш

- кредит муддатини ичида исталган вақтда тўловни амалга ошириш мумкин ва оралиқ тўлов амалга оширилганда тўлов олинмайди;

- агарда кредит муддати тугагунга қадар қопланмаса, асосий қарз муддати ватанга қайтиш суғуртасидан автоматик равишда ундирилиб, ватанига қайтиш вақтида муддати тугаб ватанга қайтиш суғуртасидан кафолатли кредит суммаси айириб қолгани тўланади.

Кредит ҳужжатлари

- ватанга қайтиш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (Адлия вазирлиги томонидан берилган);

- кредит олиш учун ариза (samsunghvaje);

- банк дафтарчасидан нусха;

- паспорт (ёки чет элликларни рўйхатга олиш картаси) ва бошқалар.

Кафолатли кредит олиш учун ариза бериш ва маълумотлар учун: "Samsunghvaje"ни чет элликлар суғуртаси бўйича қўнғироқ маркази (1600-0266)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Бешта давлатга доимий авиақатновлар тикланмоқда

Ўзбекистон Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда.

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан
бошлаб Дубайга жума кунлари,
10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,
11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,
14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент-Стамбул-Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва натижаси манфий бўлиши керак. Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтиши талаб қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Сўнгги пайтларда меҳнат миграциясига тааллуқли хабарларни тарқатувчи турли ахборот каналларининг кўпайиб бораётгани муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги расмий ахборот каналлари мавжуд:

1. Меҳнат мигрантлари учун дастурий мажмуа: http://labormigration.uz/
2. Расмий Telegram-канал: https://t.me/migratsiyaagentligi
3. Матбуот котиби телеграм канали: https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
4. Facebookдаги саҳифа: https://www.facebook.com/migratsiya/

Бундан бошқа ахборот каналларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига алоқаси йўқ.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида пандемия даврида хориждан қайтган меҳнат мигрантлари бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва чет тилига ўқитиш, арзон уй-жойлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тафсилотлари “Buxoro” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хориждан қайтган фуқароларга касби, малакаси ва режасидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилиши керак?

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Сўраган_эдингиз

Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятимни олиб боряпман. Ишхонадан 3 ойлик таътилга рухсат беришди, бироқ Иммиграция хизмати Ўзбекистонга кетишимга рухсат бермаяпти, нима учун?

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Иммиграция хизмати сизга рухсат бермаган.
Сиз таътилдан қайтиб борганингизда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли борлиги учун шундай тартиб жорий этилган.

Бу ҳолатда меҳнат таътилини кейинроққа суришингизни маслаҳат берамиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон фуқаролари Якутияга ишга жалб этилади

Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларимизни ишга жойлаштириш масалалари бўйича аниқ келишувларга эришиш мақсадида Россия Федерацияси Саха Республикасининг (Якутия) вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий иш берувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва мономарказлар ташкил этилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Якутия Ташқи алоқалар ва халқ ишлари вазири Г.Кириллин коронавирус пандемияси даврида Якутияда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб соҳаларда ишчи кучлари етишмаётгани ва уларга бўлган талаб юқорилиги ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Бош консулхона томонидан тадбир иштирокчиларига коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига чартер рейслар орқали олиб келиш тартиби тўғрисида маълумот берилиб, иш берувчиларнинг имкониятлари, меҳнат мигрантларига яратиб бериладиган шароитлар, уларга қўйиладиган талаблар ва иш ҳақи миқдори каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 мингдан зиёд чет эл фуқаросига лицензия берилди

Маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 6 миллион 748 минг чет эл фуқароси келган, бу кўрсаткични 2018 йилга солиштирганда 26 фоизга кўпни ташкил қилади.

2019 йилда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 305 нафар чет эл фуқаросига лицензия берилди. 5 130 нафар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи қайд этилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан 2019 йилда 1 миллион 615 минг нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга қўйилган.

Чет эл фуқароларининг қонун ёки қонуности ҳужжатларини бузишга бўлган статистикасига кўра, 2018 йилда 7746 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда бўлиш қоидасини бузган бўлса, 2019 йилда эса 7762 нафарни ташкил этди. 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида бу кўрсаткич 1008 нафар бўлиб, қоида бузилиш ҳолатлари сезиларли камайган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга кетувчи фуқаролар диққатига

2020 йил 3 cентябрдан Ўзбекистон Ҳукумати Жанубий Кореяни «яшил ҳудуд»дан «қизил ҳудуд» тоифасига ўзгартирди.

Шу сабабли айни кунларда Ўзбекистонга кетувчилар учун (хориж фуқаролари ҳам) қуйидаги ўзгаришлар киритилди.

Ўзбекистонга учиб кетувчилар барча фуқаролар энг кўпи билан 72 соат аввал олинган PCR тести (COVID-19 йўқлигини тасдқиловчи маълумотнома)ни топшириши шарт. Акс ҳолда рейсга чиқарилмайди.

Ўзбекистонга Кореядан келувчи барча фуқаролар (чет элликлар ҳам) 14 кунлик карантинга олинади (меҳмонхона ёки уйда).

3. Ўзбекистонга Инчхон аэропорти орқали бошқа давлатдан, яъни «яшил ҳудуд»дан келаётган бўлишидан қатъи назар Инчхон аэропортида транзит қилгани учун 1-банддаги PCR тести ва карантин шартлари қўлланилади.

Корея Республикаси транспорт вазирлиги

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Бугун соат 18:30да “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари иштирокида меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
“International job organization” хусусий бандлик агентлиги юзасидан баёнот

Ижтимоий тармоқларда ва интернет нашрларида хорижга ишга кетиш истагидаги бир гуруҳ фуқароларнинг “International job organization xususiy bandlik agentligi” хусусий бандлик агентлиги томонидан алдангани ва ташкилот раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хусусий бандлик агентилигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил 18 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан №0058 рақамли лицензия берилган. Бироқ у ўз фаолияти давомида бирорта Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қонуний меҳнат қилиш учун хорижга жўнатмаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролар томонидан норозилик мазмунидаги кўплаб мурожаатлар келиб тушгани сабабли ушбу ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига маълум қилинган ҳамда лицензияси 2020 йил 24 апрель куни 10 кунга тўхтатилган. Мазкур қарорда хусусий бандлик агентлиги раҳбариятига 6 май кунигача муаммоларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилган.

Бироқ, қайд этилган муаммолар бартараф этилмаганлиги сабабли жорий йил 7 май куни “International job organization” хусусий бандлик агентлиги лицензияси Вазирликнинг тегишли қарори асосида бекор қилинган.

Шу ўринда фуқаролардан хорижда ишлаш бўйича шартномалар тузаётганда хизмат кўрсатувчи ва иш берувчи ташкилотларнинг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганишларини тавсия қиламиз.

Муаммоли вазиятларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари мутахассислар иштирокида муҳокама қилинади.

https://www.youtube.com/watch?v=MonYGDROgmk

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Сўраган_эдингиз

Маълумки, Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш учун рус тилини билиш талаб этилади. Бугунги пандемия шароитида рус тилини масофадан ўрганиш ва тегишли сертификатни олиш имконияти борми?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Россия Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик келишувини имзолаган.

Университет пандемия сабабли эълон қилинган карантин чекловлари тугатилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун рус тили, Россия Федерацияси қонунчилиги ва тарихи бўйича масофадан ўқитишни бошлайди.
Демак, фуқаролар ўз уйларидан туриб билим олиши ва мазкур университет сертификатига эга бўлиши мумкин.

Ўқиш истагидаги фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Шарқий-Қозоғистон вилоятида
ги йирик қурилиш объектига 100 нафар малакали мутахассис қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- кафель териш (кафельщик) ишларига - 25 киши;
- ички пардозлаш ва бўёқчилик (отделочник, маляр) ишларига - 25 киши;
- гипсокартон ишлари (монтаж гипсокартона) ишларига - 50 киши.

Ойлик иш ҳақи иш ҳажмига қараб 250 минг тенге (590 АҚШ доллари атрофида).

Ишлаш учун рухсатнома ва вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, овқатланиш, транспорт ва яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан тўланади.

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55

Минтақавий филиаллар телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон
Республикаси 61 222-53-32 / 61 222-53-34
Андижон вилояти 95 202-33-55
Бухоро вилояти 65 226-56-92 / 99 708-49-98
Жиззах вилояти 72 226-91-97 / 72 226-91-87
Қашқадарё вилояти 75 224-05-25 / 97 770-04-92
Навоий вилояти 79 224-11-60
Наманган вилояти 69 227-94-64 / 69 227-97-27
Самарқанд вилояти 66 233-24-00 / 66 233-53-00
Сирдарё вилояти 67 225-55-59
Сурхондарё вилояти 76 222-45-22
Тошкент вилояти 71 250-78-15 / 71 281-24-72
Фарғона вилояти 73 244-40-01 / 73 244-40-05
Хоразм вилояти 62 224-12-35 / 97 518-12-35
Тошкент шаҳри 71 202-33-55 (ички рақам 39) / 97 429-84-20

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар чет тили ва касбга ўқитилади

Президентимизнинг жорий йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда давлатимиз раҳбари раислигида 17 августда ўтказилган хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш ва ҳудудлардаги аҳволни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари водий вилоятларида бўлди.

Ташриф доирасида чет элда ишлаш истагидаги фуқароларни чет тилига ўқитиш ва зарурий мутахассисликларга тайёрлаш бўйича Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказлари, хусусан, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича патент олиш учун имтиҳон ўтказиш бўйича мавжуд имкониятлар ўрганилди.

Шунингдек, яратилаётган шарт-шароит ва имтиёзлардан меҳнат мигрантларини хабардор қилиш, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида мавжуд имкониятларни янада кенгайтириш, уларни чет элга манзилли ва хавфсиз ишларга жалб қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДН билан ҳамкорлик келишувини имзолаган.

Келишувга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш, тайёрланиш мобайнида бепул маслаҳатларни олиш имконияти тақдим этилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пандемия шароитида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларга чиқиши бўйича асосий талаблар

👉 Талаблар билан танишиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi