Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
235K subscribers
10.2K photos
2.25K videos
6 files
8.67K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Россияга 97 нафар юрдошимиз ишлаш учун жўнаб кетди

Қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Москва шаҳри ва Амур вилоятига жами 97 нафар юртдошимиз жўнаб кетди.

Фуқароларга кузатиш жараёнида одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Корея Республикасига ишга кетиш учун тўловлар ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги "Muxbir Daliyev" телеграм каналида фуқаролардан Корея Республикасига ишга кетиш учун тиббий кўрикка 17 млн сўм тўлов амалга оширилиши тўғрисида эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало, таъкидлаш жоиз, ушбу тарқалган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Биринчидан, Корея Республикасига ишга кетиш билан боғлиқ барча тўловлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларига эмас, банк махсус кассаларида амалга оширилади.

Иккинчидан, хабарда акс этган ва бошқа кўринишлардаги тўлов бланклари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан фуқароларга берилмайди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўз ўрнида Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар ўртасида бўлиб ўтадиган 2 босқичли имтиҳонларни ташкил этиш, жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш, кўниктириш тадбирлари, махсус кийим ва тарқатма материаллар билан таъминлаш, кетиш ҳужжатларини расмийлашитириш, ташкилий тарзда кузатиш ва ушбу давлатда кутиб олиш жараёнларини амалга оширади.

Корея Республикасига ишга кетиш билан боғлиқ муаммо ёки саволлар юзага келганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Иркутскдаги "СамКонд"да ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ташкил этилди

Шу кунларда Россия Федерациясида бўлиб турган республика ишчи гуруҳи Иркутск шаҳридаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "СамКонд" корхонаси вакиллари ва ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашди.

Учрашувда юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мулоқот қилиниб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Йирик компания билан юртдошларимизни ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ва мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ходимлари Ленинград вилояти меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси раиси ўринбосари Д.Никифоров билан учрашув ўтказди.

👉 http://www.migration.uz/news/view/1242

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Тошкент шаҳар филиали ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси мутасаддилари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Учрашувда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари, чет давлатларда ишлаш истагида бўлган ва меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролар субсидия, моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик қилиш масалаларида мурожаат қилди. Мурожаатларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Сибирда қийин аҳволда қолган фуқароларга ёрдам берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда мамлакатимизнинг Бош консулхонаси ҳамкорлигида "Ишончсиз иш берувчи" рўйхатига киритилган корхоналардан ватандошларимизнинг паспортлари олиб берилди.

Бугунги кунда ушбу фуқароларнинг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини қонуний асосда олиб бориши таъминланди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ишчи гуруҳ аъзолари Бурятия Республикасида

Шу кунларда Россия Федерациясида бўлиб турган республика ишчи гуруҳи Бурятия Республикасида юртдошларимиз ва қатор иш берувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, ташриф доирасида Улан-Удэ шаҳридаги Паспорт-виза хизматида бўлиб, у жойда Ўзбекистон фуқаролари учун кўрсатилаётган хизматлар ва яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, "Дубрава" ва "Смит-инвест" қурилиш объектларида ишлаётган юртдошларимиз билан уларнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мулоқот қилиниб, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
237 нафар меҳнат мигранти Корея Республикасига ишлаш учун етиб борди

Бугун, 18 июль куни 237 нафар юртдошларимиздан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб борди.

Одатга кўра, меҳнат мигрантларимиз Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Бурятия Республикасида учрашувлар давом этмоқда

Россия Федерациясидаги юртдошларимиз иш ва яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида республика ишчи гуруҳининг Бурятия Республикасида бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ташриф доирасида Савдо-саноат палатаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбларга ва чет тилларига ўқитиш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Бурятия Республикасига фуқароларни қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кемерово шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз иш ва яшаш шароитларидан мамнун.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
#Eslatma

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлардан огоҳ бўлинг!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Пермь шаҳридаги вакиллиги ходимлари мазкур ҳудудда таҳсил олаётган фаол ёшлар билан учрашди.

Юртдошларимиз билан суҳбат ўтказилиб, тарғибот ишлари олиб борилди. Уларга миграция соҳасига оид сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Айни пайтда давлатимиз томонидан хорижий давлатларда ишлаётган ва таҳсил олаётган фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани тўғрисида сўз юритилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Бурятия Республикасидаги ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Юртдошларимиз иш ва яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида республика ишчи гуруҳининг Бурятия Республикасида бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳи аъзолари ташриф доирасида Бурятия Республикасидаги ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, меҳнат миграциясини тартибга солиш ҳамда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт