Migratsiya agentligi / The Migration Agency
233K subscribers
10.2K photos
2.26K videos
6 files
8.71K links
Migratsiya agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш учун 20 июлдан 2 августга қадар режалаштирилган чартер рейслар жадвали:

20 июль. Сеул – Тошкент – Сеул
20 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
22 июль. Москва – Тошкент – Москва
22 июль. Тошкент – Дубай – Тошкент
23 июль. Тошкент – Минск – Тошкент
24 июль. Тошкент – Истанбул – Тошкент
23 - 24 июль. Тошкент – Франкфурт – Тошкент
25 июль. Тошкент – Владивосток – Тошкент
26 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
27 июль. Сеул – Тошкент – Сеул
27 июль. Тель-Авив – Тошкент – Тель-Авив
28 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
29 июль. Минск – Тошкент – Минск
30 июль. Истанбул – Тошкент – Истанбул
30 июль. Тошкент – Дубай – Тошкент
30 - 31 июль. Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
1 август. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 август. Тошкент – Москва – Тошкент

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари якунланди

Россия Мудофаа вазирлиги COVID-19 коронавирус вакцинасининг клиник синовларини якунлади. Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази билан биргаликда ўтказилаётган тадқиқотда иштирок этаётган кўнгиллиларнинг иккинчи гуруҳи бугун касалхонадан чиқарилган.

«Мавжуд тест натижалари, эмлаш натижасида барча кўнгиллиларда иммунитетнинг ривожланганини кўрсатмоқда. Ҳеч қандай ножўя таъсирлар, асоратлар ёки кўнгиллиларда соғлиғи юзасидан шикоятлар аниқланмади», дейилади вазирлик маълумотида. Кўнгиллилар биринчи эмлашдан 42 кун ўтгач яна бир марта текширувдан ўтишади.

Вакцина натижалари Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази томонидан кўриб чиқилгач, препаратни давлат рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ЭЪЛОН: Ёшлар меҳнат миграциясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

22 июль
куни соат 14:00 да Халқаро миграция ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўтказилади.

Конференциядан асосий мақсад – ёшлар миграцияси соҳасидаги мавжуд муаммоларни яхшилаш ва ҳал қилиш, бу борадаги келгусидаги чора-тадбирларни белгилаш, уларни ҳуқуқий тартибга солиш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Конференция давомида ёшлар миграциясининг ҳозирги тенденциялари, хавф-хатарлар таҳлили, салбий оқибатларини минималлаштириш ва ҳуқуқий тартиби, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг хавфсиз ва бошқариладиган ёшлар миграциясини таъминлашдаги роли тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинади.

Конференция рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Шунингдек, тўғридан-тўғри (синхрон) таржима хизматидан фойдаланиш мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия амалдорлари апрель ойидаёқ коронавирусдан эмланган

Россиянинг сиёсий ва бизнес элитаси вакиллари апрель ойидаёқ коронавирусга қарши экспериментал эмлашдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Вакцинага эга бўлганлар орасида миллионерлар, ҳукумат аъзолари ва Россиянинг бир қатор компаниялари топ-менежерлари бор.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ЕОИИда меҳнат миграцияси бўйича махсус тизим яратиш таклиф этилди

“Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида меҳнат миграцияси бўйича махсус ахборот тизимини яратиш муҳим ҳамда бўш иш ўринларини қидириш учун рақамли лойиҳани ишлаб чиқишда Евроосиё тараққиёт банкининг иштироки фойдалидир”, дея таъкидлаган Россия бош вазири М.Мишустин Минск шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида.

Маълум қилинишича, Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан “Чегарасиз иш” ягона қидирув тизими лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бўш иш ўринлари ва иш берувчилари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ХБА фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилмоқда

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ЎзХДП, ЎзЛиДеП, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП Парламентдаги фракцияси аъзолари томонидан иккинчи ўқишга киритиш учун муҳокама қилинмоқда.

Муҳокамаларда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Видеоалоқа шаклда ўтган йиғилишларда иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасида хорижда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш, ХБА томонидан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин тўловлар ундирилмаслиги, ХБАнинг хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари “labormigration.uz” дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилиши ва бошқа ўзгаришлари бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина тайёр

Россиянинг ҳарбий вирусологлари томонидан Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши биринчи вакцина тайёр.

Бу ҳақда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликов маълум қилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Хавфсиз_тартибли_ва_қонуний_миграция_тўғрисидаги_глобал_шартнома

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 10-11 декабрь кунлари Марокашда бўлиб ўтган йиғилишида халқаро миграция соҳасида барча жабҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида «Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция тўғрисидаги глобал шартнома» қабул қилинган.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияга эришиш учун мазкур Шартнома 23 та мақсадни ўз ичига олади.

Каналимизда ушбу мақсадлар ҳақида маълумот бериб борамиз:

2-мақсад. Одамларни туғилган мамлакатларини тарк этишга мажбур этувчи турли куч ва омилларнинг салбий таъсирини минималлаштириш

Ушбу мақсад одамларга туғилган мамлакатларида тинч ва барқарор ҳаётни таъминлаш ҳамда уларнинг шахсий интилишларини рўёбга чиқаришга имкон бериш учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик шароитларни яратиш, умидсизлик ва ҳаёт шароитларининг ёмонлашуви одамларни яшаш учун ноқонуний миграция орқали бошқа мамлакатларда пул топишга мажбур бўлмаслиги устидан назорат қилиб боришни кўзда тутади.

Шунингдек, 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш ҳамда хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни амалга ошириш мақсадида Глобал шартноманинг умумий самарадорлигини ошириш учун бошқа мавжуд ҳужжатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш мажбуриятини ҳам олади.

1-мақсад.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Амур вилоятидаги тартибсизлик иштирокчилари ҳибсга олинди

Россиянинг Амур вилоятида жойлашган “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида 13 июль куни юз берган тартибсизликларнинг 11 нафар “фаол” иштирокчиси ҳибсга олинди.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, яъни пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида патент учун тўловларни амалга ошириш манбалари бўйича ўзаро келишмовчиликлар сабаб ушбу тартибсизлик келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 213-моддаси 2-қисми (безорилик), Ҳудудий тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Коронавирус билан касалланганлар сони 15 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, 15 097 696 га етди. Шундан 9 115 482 нафари соғайган. Пандемия бошлангандан бери 619 561 бемор вафот этган.

Жорий йил 18 июль санасида касалланиш билан боғлиқ ҳолат 14 миллионга етгани маълум қилинган эди. Шундай қилиб, охирги тўрт кун давомида 1 миллион киши коронавирусга чалинган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 нафарни, вафот этганлар сони 100 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди

Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 1998 – 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Муҳаммадзокир Маматхонов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Айни вақтда “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция бўлиб ўтмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда мамлакатимиз вазирлик ҳамда идоралари вакиллари, хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари, меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва миллий экспертлар иштирок этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграцияси: бугуни ва истиқболи

Бугун “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўтказилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, ХМТ ва ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда мамлакатимиз вазирлик ҳамда идоралари вакиллари, хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари, меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва миллий экспертлар иштирок этди.

Бугунги кунда ХМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, халқаро муҳожирлар сони дунё бўйлаб 272 млн. кишига етган ва уларнинг учдан икки қисми меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Бу дунё аҳолисининг 3,5 фоизидир. 2019 йилда муҳожирларнинг пул ўтказмалари 689 млрд. АҚШ долларидан ошган.

70 млндан ортиқ аҳоли яшайдиган Марказий Осиё мамлакатлари учун асосий масалалардан бири бу – ёшлар миграциясидир. Миграция нуқтаи назаридан минтақанинг барча мамлакатларида умумий хусусиятларни кузатиш мумкин. Масалан, Қозоғистон иш берувчи давлат бўлса, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон асосан ишчи кучи етказиб берадиган давлатлар ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, ҳар йили 600 мингдан зиёд битирувчилар меҳнат бозорида барқарор иш ўринларини яратишни талаб қилмоқда ва уларнинг аксарияти иш қидираётганлиги ушбу соҳадаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганини кўрсатади.

Ушбу вазиятдаги асосий вазифалардан бири тартибли меҳнат миграциясини ташкил қилишдир. 2018 йилда Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат мигрантлари умумий сонининг 52 фоизи 16-30 ёшдаги фуқаролар бўлган.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини либераллаштириш Ўзбекистон меҳнат мигрантларига халқаро меҳнат бозорининг тўлақонли иштирокчиларига айланишига имкон берди. Хусусан, қабул қилинган ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш соҳасида икки томонлама ҳукуматлараро битимлар тузилди. Халқаро стандартлар асосида янги қонунлар ишлаб чиқилмоқда ва мавжудларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Иш берувчи томонидан меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларининг фаоллашуви ва унда ёшлар иштироки тобора ортиб бораётгани, 30 ёшгача бўлган ёшларнинг миграция жараёнидаги фаол иштироки, мамлакат иқтисодий кўрсаткичининг ўсиши, аҳоли бандлигини вақтинча таъминлашга ижобий таъсир қилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

– Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини ўрганиш, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан хорижга ишлаш учун кетаётган мигрантларни танлаб олиш натижалари асосида қуйидаги тенденциялар аниқланди, – дейди «Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази» ННТ директори Шамил АСЬЯНОВ. – Ўзбекистонда меҳнат миграцияси асосан ташкиллаштирилмаган, чунки мамлакатда миграция соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, мигрантларни чет элларда уюшган ҳолда ёллаш, ишга жойлаштириш, ўқитиш, ҳаёти ҳамда соғлиғини суғурталаш ва ҳоказоларни белгиловчи махсус қонунчилик мавжуд эмас.

Баъзи сабабларга кўра, мамлакатда ташқи меҳнат миграцияси юқори даражада сақланиб қолинмоқда. Мисол учун, Ўзбекистонда иш ҳақи иш берувчи мамлакатлардаги иш ҳақига нисбатан паст. 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақи газ ва нефтни қайта ишлаш саноатида кузатилган (400 АҚШ доллар), соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида эса ўртача иш ҳақи паст (150-170 доллар). Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишчилар учун иш ҳақи 100 долларгача. Шундай қилиб, мигрантларнинг даромади маҳаллий аҳолининг ўртача даромадидан икки ёки уч баравар кўпдир.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
1 сентябрдан Россияга доимий авиарейслар тикланади

2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг турли шаҳарларига доимий авиарейслар тикланади. Бу ҳақда Россиянинг «АэроТур» авиакомпанияси маълум қилган.

Хусусан, Тошкент ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Владивосток шаҳарлари ўртасида авиапарвозлар тикланади.

Ҳозирги кунда авиакомпания сайтида 1 сентябрдан 30 сентябргача рейслар жадвали эълон қилинган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Эълон!

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши натижасида Корея Республикасидаги корхонасига етиб бора олмаётган фуқаролар диққатига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эпидемиологик вазиятни кескинлашганлиги сабабли Корея Республикасига ишчи визаси (E-9) орқали кириб борувчи фуқаролардан талаб этилиши лозим бўлган тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилаётганлиги сабабли жорий йилнинг июль ойидаги чартер рейслар орқали ташкилий жўнатилиши режалаштирилган Е-9 визасига эга фуқароларни вақтинчалик Корея Республикасига кириб бориши кечиктирилиши тўғрисида маълум қилинган.

Корея Республикасига кириб бориши режалаштирилаётган барча фуқаролар ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган қуйидаги тиббиёт муассасаларидан Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнаб кетишдан 48 соат олдин коронавирус инфекциясига тест топшириши белгиланганлиги тўғрисида маълум қиламиз.

Tошкент шаҳри Асадулла Хўжаев кўчаси 1А уйда жойлашган “Swiss Lab” тиббиёт муассасаси. Телефон рақами: (95) 145-00-06.

Tошкент шаҳри Кичик ҳалқа йўли кўчаси 6А уйда жойлашган “Vitros Diagnostics” муассасаси. Телефон рақами: (95) 198-00-91.

Маълумот учун 71-202-33-55 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий видеоконференция тафсилотлари "Ўзбекистон 24" телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Жанубий Корея ҳукумати ишчи визаси билан кириб келиш бўйича янги тартиб ишлаб чиқмоқда

Бугун Сеул шаҳрида Корея Бандлик ва меҳнат вазирлиги томонидан Корея касб сифатини баҳолаш хизмати билан ҳамкорликда Covid-19 пандемия даврида фуқароларнинг Корея Республикасига кириб келиши ва тарк этиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб ватанга қайтаётган фуқароларнинг ўз вақтида Корея ҳудудини тарк этиш масаласи кўтарилди. Бу борада Корея ҳукумати томонидан фуқаролар учун барча шароитлар яратилаётгани, виза муддати тугаётган фуқароларнинг ўрнатилган тартибда иммиграция хизматига мурожаат этиш орқали виза муддатларини узайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Агар, фуқаролар ўз вақтида Кореяни тарк этмай ноқонуний равишда ушбу давлатда қолган тақдирда ўша давлат бўйича фуқаролар кўрсаткичи кўп бўлса, кейинги йилга янги ишчиларнинг кириб келиш квотасига таъсир этади.

Йиғилиш доирасида ўтказилган брифингда пандемия даврида турли давлатларда пайдо бўлаётган муаммолар ҳақида тўхтаб ўтилди.

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Корея Республикасидан учиб бораётган авиарейслар «яшил рейс» мақомига эга эканлиги, Кореядан кириб борган фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмаслиги юзасидан жорий йилнинг 14 июндаги Республика махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинганлиги, 15 июндан бошлаб карантин талабларининг енгиллаштирилганлиги туфайли, авиақатновларнинг қайтадан йўлга қўйилганлиги ҳамда ҳозирги кундаги Ўзбекистондаги пандемия ҳолати бўйича ахборот берилди.

Ваколатхона ва элчихона томонидан меҳнат мигрантларини Корея ҳудудини тарк этиши борасида ҳар томонлама амалий ёрдам берилаётгани таъкидланди. Қолаверса, Ваколатхона томонидан, айрим сабабларга кўра, Корея Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кетган фуқароларнинг меҳнат таътили, виза муддати тугаётганлиги, иш жойини алмаштиришни тегишли ташкилотларда қайд этиш муддати тугаб бораётганлиги, уларнинг Кореяга кириб келиши юзасидан кўплаб муаммолар мавжуд эканлиги, бу муаммолар юзасидан ўзаро ҳамкорликда ечим топиш юзасидан йиғилиш ташкилотчиларига таклифлар билдирилди.

Ўз навбатида Корея ҳукумати томонидан ишчи визаси билан кириб келиш бўйича янги тартиб ишлаб чиқилаётганлиги ва мазкур тартиб тўлиқ ишлаб чиқилгандан сўнг яқин кунларда тақдим этилиши маълум қилинди.

Виза муддати тугаётган Ўзбекистон фуқаролари Корея ҳудудидан чиқиб кетишда муаммоларга дуч келаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонаси ёки Ваколатхонага виза муддати тугашидан олдин мурожаат қилиши сўралади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi