Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
235K subscribers
10.2K photos
2.25K videos
6 files
8.67K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Қозоғистондаги авария қурбонлари ва жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус ЙТҲга учраши оқибатида жабрланган 23 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Уларнинг 18 нафари Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафарининг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Вафот этган 2 нафар фуқаро жасади яшаш манзиллари – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди.

Бугун жароҳат олганларнинг яна бири оламдан ўтди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ўзбекистон - Германия: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик

Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти раҳбари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг “OPASCA GmbH” ташкилоти вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда фуқароларни Германияга тиббиёт соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Хусусан, икки давлатнинг ваколатли ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқароларни кетишдан олдин немис тили ва касбларга тайёрлаш курслари, Германияда тан олинадиган тил ва малака сертификатлар бериш марказларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
ЕХҲТнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов бошчилигидаги делегация аъзоларининг миграция масалалари бўйича мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Австрия пойтахти Вена шаҳрида ташкил этилган "Прага жараёни"га ташрифи доирасида турли даражадаги учрашувлар давом этмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Файзуллаев иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Валиант Ричи билан учрашув ташкил этилиб, унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Меҳнат мигрантлари учун янги телеграм бот ишга тушди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан янги телеграм бот ишлаб чиқилди.

Телеграм ботдаги қатор хизматлардан хорижда ишлаш истагида бўлган, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки меҳнат миграциясидан ватанга қайтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

👉 Телеграм бот: @TMMA_uz_bot

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Бугундан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади

15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.

16 майдан бошлаб эса Олма-ота-2–Тошкент–Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади.

❗️Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтгани ҳақида (қозоқ, рус ёки инглиз тилида) маълумотнома (чегарадан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши) тақдим этиши шарт.

Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:

Қозоғистон бош давлат санитария врачи қарорига асосан Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олинадиган COVID-19га қарши эмланганлик паспорти/сертификати/маълумотномасига эга шахслар;
Қозоғистон Республикасида COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);
5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;
Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари;
Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар.

❗️Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар, шу жумладан, “Путешествую без CОВИД-19” иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбул шаҳрида ваколатхонаси иш бошлади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижда янги ташкил этилган ваколатхоналари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тайёрлов курсини тугатиб, иш фаолиятини бошлаш учун жўнаб кетгани хабар қилинган эди.

Бугун мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги бош консули А.Агзамхўжаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи З.Аскаров, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи А.Ирматов ва бошқа масъуллар иштирокида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбул шаҳридаги ваколатхонаси расмий очилиши бўлиб ўтди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Туркиядаги «Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси» билан учрашув ташкил этилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси аъзолари Туркиядаги ўзбек аёлларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган «Özbek Kadın Hakları Derneği» («Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси») раҳбари Озода Исломова билан учрашди.

Учрашувда Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси жараёнларида иштирок этишга жалб этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Январь-апрель ойларида 2,54 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2022 йилнинг январь-апрель ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,54 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган (1,99 млрд. АҚШ доллар).

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Германиядаги бўш иш ўринлари ва ишга юбориш тартиби тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари филиаллари масъул ходимлари олий таълим муассасаларининг чет тилига ихтисослаштирилган факультетларида бўлиб, талабалар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар доирасида Ташқи меҳнат миграция агентлиги ҳамда Германиядаги иш берувчи корхоналар билан тузилган шартномаларга асосан мавжуд бўш иш ўринлари ва ишга юбориш тартиблари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт