Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
228K subscribers
9.61K photos
2.05K videos
6 files
8.14K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
#Pilot_loyiha

Навоий вилоятида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Навоий вилояти Конимех, Навбаҳор, Кармана туманлари ва Навоий шаҳрида бўлиб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва МФЙ жамоатчи инспекторлари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pilot_loyiha

Бухоро вилоятида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда

Тафсилотлар "Бухоро" телеканалида

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Pilot_loyiha

Сирдарё вилоятида пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятининг Ховос, Янгиер, Сирдарё туманлари ва Гулистон шаҳрида бўлиб, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, жамоатчи ёрдамчилар иштирокида семинарлар ташкил этилди.

Семинарларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида тарғибот тадбирларини ташкил этиш, номзодлар рўйхатини шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Pilot_loyiha

Жиззахда пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Зомин, Мирзачўл, Зарбдор, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида бўлиб, маҳаллаларга бириктирилган жамоатчи ёрдамчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

39 ёшдан ошмаган бўлиши;

даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);

‼️психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.

тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;

беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📌 Тошкент шаҳрида бепул турар жой;

📌 ўқув хонаси;

📌 ойлик стипендия.

Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

💵 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил
(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

👉Рўйхатдан ўтиш учун

👉Батафсил маълумот олиш

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Pilot_loyiha

Хоразмда пилот лойиҳа юзасидан семинарлар ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг Хонқа, Хазорасп, Боғот, Тупроққалъа, Гурлан, Янгибозор, Шовот ва Қўшкўпир, туманларида бўлиб, маҳаллаларга бириктирилган маҳалла раислари, жамоатчи ёрдамчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Pilot_loyiha

Сурхондарёда пилот лойиҳа юзасидан учрашувлар давом этмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Қизириқ, Бандихон, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларида бўлиб, бандлик ва жамоат ёрдамчилари билан учрашди.

Учрашувларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси асосида ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Pilot_loyiha

Юртдошларимиз ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган Хоразм вилоятидан бир гуруҳ юртдошларимиз Санкт-Петербургга жўнаб кетди.

Урганч халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi