Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
232K subscribers
10.1K photos
2.24K videos
6 files
8.62K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
‼️Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Россия Федерациясининг "Торжокская обувная фабрика", "ОКН сервис", "Константа" ва "КАМАЗ" ташкилотларидаги тикувчи, тикув ускуналари оператори, юк ташувчи ва тарқатувчи, қадоқловчи, балиқни қайта ишлаш, электр-газ пайвандчи, штампловчи, автомобиль ҳайдовчиси, конструкция билан боғлиқ техник асбоблар монтажчиси, трактор ҳайдовчиси, чилангар, муҳандис-конструктор, муҳандис-технолог, автомобиль қисмлари пайвандчиси каби қатор соҳалардаги бўш иш ўринлари учун жорий йил 15 октябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:

Сўралган соҳа бўйича касбий маҳоратга эга бўлиши.

18-50 ёш оралиғида бўлиши;

Юқори талабчанлик;

Судланмаган бўлиши;

Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

❇️ Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

📍Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: "Истиқлол боғи" (Квадрат парк). Мурожаат учун: Тел:. 55-102-53-32, 55-102-53-34.

📍Андижон шаҳри, Амир Темир шоҳ кўчаси, 39-уй. Мўлжал: Автовокзал. Мурожаат учун: Тел:. 95-202-33-55.

📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:.65-226-56-99; 99-708-49-98.

📍Жиззах шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази. Манзил: Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. Мўлжал: Аввалги Санъат коллежи биноси, 1-сонли Нотариал идора. Тел:. 72-223-90-65, 72-223-90-66.

📍Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй. Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:. 91-214-26-27, 97-293-27-52, 97-770-04-92.

📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43а-уй. Мўлжал: Вилоят БКМ. Мурожаат учун: Тел:. 79-224-11-60.

📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида. Мурожаат учун: Тел:. (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.

📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун: Тел:. (73) 244-40-01.

📍Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй. Мўлжал: Вилоят ҳокимияти. Мурожаат учун: Тел:. 66-233-24-00, 66-233-53-00.

📍Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 67-225-55-59.

📍Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 76-222-45-22.

📍Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати. Мурожаат учун: Тел:. 70-202-06-20.

📍Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналмилал кўчаси 6-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 62-224-12-35.

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй. Мўлжал: Япон маркази биноси. Мурожаат учун: Тел:. 71-236-30-40.

Қўшимча маълумот учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 40 ёки 88) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Saylov_2021

Бугун, 14 октябрь куни Корея Ренспубликасининг Чонжу ва Улсан шаҳарларида ҳам Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Сайловда фуқароларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда. Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловига Корея Республикасида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу мамлакатда иккита сайлов участкаси тузилган. Шунингдек, юртдошларимизга кўпроқ қулайлик яратиш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишини таъминлаш мақсадида 14 та йирик шаҳарда муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Австралияда қонуний меҳнат қилиш тартибини биласизми?

Энг талаб юқори бўлган касблар ва улар учун қанча ҳақ тўланади?

Австралияда чет эллик сифатида иш топишнинг энг яхши усули қандай?

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Россия Федерацияси Москва, Қозон, Ростов-Дон, Чита шаҳарлари ва Москва вилоятида ўтказишни ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларга пандемия даврида қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4 та махсус рейс режалаштирилмоқда.

🗓 Поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

🎟 Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент йўналишига чипталар сотилади.

Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси билан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

👉 Чиптани электрон харид қилиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳридаги 33-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида меҳнат мигрантлари иштирок этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йил 1 ноябрдан Россия Федерацияси Москва вилояти ҳудудида ишлаш учун патент расмийлаштириш жойи ўзгарганини маълум қилади.

📍 Москва ш., Вороновский п., Варшавский ш., 64-км

🚕 Локация

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Сайлов тафсилотлари "ТНВ Татаристан" телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Қозоғистон Республикасининг Павлодар вилояти марказидаги 20-участка сайлов комиссиясида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Нур-Султон, Караганда, Тарас, Атырау, Уралск, Уст-Каменагорск, Туркистон вилоятларида ҳам кўчма сайлов участкалари фаолият юритмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Бугун, 15 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ва Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари М.Иванков ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелдаги «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида»ги битимни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи фаолияти натижаларини муҳокама қилди.

Мазкур битим бўйича Россияда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича кейинги вазифалар келишиб олинди.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида ишга жалб қилиш учун пилот лойиҳасининг барча иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш механизмини тасдиқлади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Туркия Республикасида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Шавкат Мирзиёев: Мигрант юртдошимизнинг ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашувда сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

«Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг позициямни аниқ айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу – солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди.

Мигрантлар менинг фидойи фарзандларим. Бир пайтлар уларга нисбатан нотўғри таъриф ишлатилган эди. Лекин мен бу фикрга қўшилмаганман. Ўзингиз ўйланг, улар нима учун хорижга ишга кетишган? Ноиложликдан! Агар биз бу ерда иш билан таъминлаб берганимизда улар хорижга кетармиди? Йўқ! Мана, 90-йилларда мигрантлар йўқ эди-ку.

Сўнгги кунларда уларни даромад солиғига тортиш ҳақида турли фикрлар билдириляпти. Лекин ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пермь ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига юртдошларимизни ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Россия Федерациясида бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев иштирокида “Дом.59” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида Россия Федерацияси Пермь ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Onatilifaxrim

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Россия Халқлар дўстлиги университети дастури асосида ўқув курсларини тамомлаган рус тили ўқитувчиларига сертификатлар топширилди

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi