Ўзбекистон – Туркия: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилинади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Туркиянинг “Turkpermit” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Агентлик бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматов, “Turkpermit” компанияси раиси Мурат Эршахин ва масъул ходимлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон фуқароларини Туркияга ишга жалб қилиш ҳамда миграцияга оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари салоҳияти, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, учрашувда Туркияда ишчи визасини олиш ва ишлаш тартиби, мазкур давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун касб-ҳунар ва чет тилларини билиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
“Turkpermit” компанияси раиси меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканини, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганиш мақсадида вилоятларга ташриф буюриш истагини билдирди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун 400 га яқин бўш иш ўринларига танлов бошланди
Россия Федерациясининг Амур, Иркутск вилоятлари, Бурятия Республикаси, Байкал орти ўлкасида ошпаз, монтажчи, бетон, арматура ишлари, сувоқчи-бўёқчи, пардозловчи, электр газ пайвандчи, ҳайдовчи, компрессор оператори, автомобиль кран оператори, плитка териш, сигнал тизимининг электрмонтажи, электр тармоқлари бўйича мутахассис каби 20 дан ортиқ йўналишларда 400 га яқин бўш иш ўринлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида танлов асосида суҳбатдан ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг «РЖДстрой» компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан, ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида танлов ташкил этилди.
Шунингдек, «РЖДстрой» компанияси вакиллари томонидан жорий йилнинг 6-8 июль кунлари Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида танловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Швецияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Қашқадарёлик И.К 2021 йилнинг февраль ойида Швеция давлатига ишлаш учун бориб, 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашиб, вафот этган.
Оила аъзоларининг мурожаатига асосан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. 3 июль куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 ойида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда вафот этган 218 нафар фуқароларнинг жасади Ватанга қайтарилди.

Aйни пайтда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида «РЖДстрой» компанияси томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда.
Унда ошпаз, монтажчи, қолипчи, бетон ва арматура ишлари, сувоқчи-бўёқчи, ёрдамчи ишчи, пардозловчи, иш бошқарувчи, электр-газ пайвандчи, ҳайдовчи (С, Д, Е тоифа), компрессор оператори, автомобиль кран оператори, плитка териш, сигнал тизимининг электрмонтажи, электр тармоқлари, пўлат ва темир-бетон конструксияларни ўрнатиш, электр жиҳозларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассисликлари бўйича суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.
Танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерациясининг Aмур, Иркутск вилоятлари, Бурятия Республикаси, Байкал орти ўлкасида тартибли, ташкилий ҳамда қонуний тарзда ишлаш имконига эга бўлади.

#Sarhisob_2021_yil_olti_oy
✅ Ташқи меҳнат бозоридаги 257 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 72 минг 200 та бўш иш ўринлари аниқланди.
✅ Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 29 минг 748 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди.
✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 28 минг 886 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:
🇷🇺 22 минг 092 нафари Россия Федерациясига;
🇵🇼 3 минг 354 нафари Қозоғистон Республикасига;
🇰🇷 826 нафари Жанубий Кореяга (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
🇪🇭 222 нафари БААга;
🇹🇷 1 минг 123 нафари Туркияга;
1 минг 269 нафари бошқа давлатлар.

Мамлакатимизда “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” давом этмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий филиали, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ҳамкорлигида Наманган халқаро аэропортида Россия Федерациясига мустақил равишда ишлашга кетаётган юртдошларимиз учун ойлик доирасида “Мигрант нимани билиши керак” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий филиали, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ҳамкорлигида Наманган халқаро аэропортида Россия Федерациясига мустақил равишда ишлашга кетаётган юртдошларимиз учун ойлик доирасида “Мигрант нимани билиши керак” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида «РЖДстрой» компанияси вакили билан учрашув ўтказилди
Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматов ва тегишли бошқарма бошлиқлари, «РЖДстрой» компанияси департаменти бошлиғи С.Муравёва иштирок этди.
Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг «РЖДстрой» компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан, ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилаётган танлов жараёнлари ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда вилоятларда ўтказилаётган танловларда иш берувчилар томонидан танлаб олинган фуқароларни хорижга кетишдан олдин комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш, кўниктириш ва ўқитиш жараёнларини ташкиллаштириш, уюшган ҳолда Россия Федерациясига жўнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам худди шундай танловлар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Кореяда мавсумий ишларда ишлаётган юртдошларимиз яшаш ва иш шароитлари ўрганилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу ва Хонгчон округлари администрацияси ўртасида мавсумий ишчилар тўғрисида илк маротаба тузилган келишувга асосан Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар ишлаш учун юборилган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси масъул ходимлари Канвондо провинцияси, Хонгчон ва Янггу ҳокимиятлари мутасадди раҳбарлари билан музокаралар олиб борди.
Шунингдек, Янггу округига ишлаш учун борган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини яшаш ва иш шароитларини ўрганди. Улардаги таклиф ва мулоҳазалар эштилиб, фикр алмашилди.