Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
232K subscribers
10.1K photos
2.24K videos
6 files
8.62K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

☎️ 71 202 33 55, 71 200 00 61, 1282

📍Toshkent shahar Mirobod tumani Nukus ko'chasi 8-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашда мавжуд имкониятлар

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Москвага ташрифи давомида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Россия томони республикада олиб борилаётган ислоҳотлар, Россия Федерацияси билан икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатлари, икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларига берилган баҳолар тўғрисида хабардор этилди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжуд.

Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун:
☎️ (71) 202-33-55 (55), 1282
@info_2332400
https://www.facebook.com/birgamiz

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Тиббиёт муассасалари учун эълон

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мунтазам равишда хорижий иш берувчиларнинг талаблари асосида ташкилий тарзда хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 5 май санасига қадар https://labormigration.uz/konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Маълумот учун (71) 202-33-55, (99) 820-50-40 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Москвада меҳнат мигрантлари муаммолари ўрганилмоқда

Аввал хабар берилганидек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳи Москва шаҳри Кавказский бульварда жойлашган объектда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиб, уларнинг муаммолари бўйича суҳбатлашди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан иш ҳақи, яшаш шароити, транспорт, тиббий хизмат масалаларда билдирилган мурожаатлар бўйича иш берувчи вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Фарғонада меҳнат мигрантлари оилалари муаммолари ўрганилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижга ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 25 нафар ёшлар оилаларидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари ўрганишлари натижасида аксарият оилаларда даволаниш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Фуқароларга фарзандлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, Агентликнинг вилоят филиалига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди. Ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ваколатли ташкилотлар телефон рақамлари ва электрон почта манзиллари маълумот тариқасида берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Тиббиёт муассасалари учун эълон

Ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган COVID-19 инфекцияси сабабли қатор хорижий давлатлар томонидан бошқа давлат фуқаросини киритиш учун ушбу инфекция йўқлигини тасдиқловчи сертификат талаб этилмоқда.

Шунга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кетаётган фуқароларни COVID-19 (ПЦР) текширувидан ўтказиш мақсадида мазкур тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 5 май санасига қадар https://labormigration.uz/konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Маълумот учун (71) 202-33-55, (99) 820-50-40 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашда мавжуд имкониятлар

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Меҳнат мигрантларининг баъзи муаммолари жойида ҳал этилмоқда

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида Ишчи гуруҳи бўлиб тургани хабар қилинган эди.

Ишчи гуруҳи Москва шаҳрида жойлашган “Саларьево Парк”да бўлиб, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг иш шароитлари билан танишди, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Юртдошларимиз томонидан билдирилган муаммолар бўйича иш берувчи вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi