Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
230K subscribers
9.73K photos
2.09K videos
6 files
8.23K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
Фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов бошчилигида Навоий вилояти Кармана туманидаги Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган 120 дан зиёд фуқаро билан сайёр учрашув ўтказилди.

Учрашувда фуқароларга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тўғрисида маълумот берилиб, уларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Шундан сўнг хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчи компанияси ўртаси онлайн мулоқот шаклида танлов ўтказилди.

Шу куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ва масъул ходимлари вилоят марказидаги “Coworking” маркази фаолияти, вилоят “Ишга марҳамат” мономарказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ЭЪЛОН

Бугун, 27 ноябрь куни соат 13:00да
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунининг кучга кириши муносабати билан унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунининг кучга кириши муносабати билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини онлайн томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги юртдошларимиз учун мўлжалланган янги "Biz TV" телеканали ва "Biz FM" радиоканали фаолият юритмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни кучга кириши муносабати билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил 👉 http://www.migration.uz/news/view/34

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Қурилиш соҳасида ишлаш учун 187 нафар фуқаро Россияга жўнаб кетди

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишлаш учун чет элга кетишига кўмаклашиш, уларга касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш, хорижда ишлаш даврида қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Келишувларга мувофиқ, Россиянинг Омск вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 187 нафар юртдошимиз чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсат берувчи патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россияда 2021 йилда соҳалар бўйича меҳнат мигрантларининг улуши қандай бўлади?

©sputnik

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Х.Умурзоқовнинг “Korean and migrations” хусусий бандлик агентлиги фирибгарлик фаолиятидан жабрланган фуқаролар билан учрашувидан олинган видеоролик юзасидан

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Х.Умурзоқов ва “Korean and migrations” хусусий бандлик агентлигининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аввало таъкидлаш лозимки, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахслар ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида бугунги кунда шу соҳада фаолият юритаётган 103 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган. Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони кескин қисқартирилди ва бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.

“Korean and migrations”
хусусий бандлик агентлигига 2019 йил 4 январь куни тегишли лицензия берилган. Хусусий бандлик агентлиги ўз фаолияти давомида жами 7 та хорижий иш берувчи билан келишувлар тузган ҳамда 2 317 нафар фуқаро билан 24,9 млрд. сўм миқдорида шартномалар имзолаган. Аммо, фуқаролар олдидаги шартномавий мажбуриятлари бажарилмаган. Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ташкилотнинг 12 нафар масъулларига нисбатан Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди томонидан ҳукм ўқилиб, жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплаб бериш кўрсатиб ўтилган. Дастлабки транш сифатида етказилган зарарнинг 38 фоизи фирибгарликдан жабрланган фуқароларнинг пластик карталарига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ўтказиб берилган.

Ушбу зарарни қоплаш тартиблари бўйича фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган бир неча учрашувлар давомида кўриб чиқилиб, уларга суд қарори билан белгиланган компенсация тўловларини тўлаш механизми тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилган.

Ушбу видео шу йилнинг сентябрь ойи охирида бўлиб ўтган ана шундай учрашувлардан бирида суратга олинган. Бир неча соат давом этган учрашув да оғриқли масала муҳокама этилганлиги сабаб фирибгарликдан азият чеккан учрашув қатнашчиларининг эмоционал ҳолатларини тушуниш мумкин.

Учрашув очиқ ҳавода, пойтахтимиз марказида, гавжум транспорт йўлларига яқин жойда ва овоз кучайтириш воситаларисиз бўлиб ўтганлигини инобатга олсак, билдирилган фикрлар барча йиғилганларга эшитиларли даражада етиб бориши учун баланд оҳангда гапиришга зарурат туғилганлиги табиий.

Афсуски, учрашувнинг айнан ушбу қисми ижтимоий тармоқда жойлаштирилган. Умуман олганда бутун учрашув барча саволлар учун очиқ ҳолда олиб борилган. Масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига оид барча саволларга ушбу йиғилишда иштирок этган Aдлия, Ички ишлар вазирликлари, Олий суд ва Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ масъул ходимлари томонидан ҳам жавоблар берилган.
Шунга қарамай, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазир ўринбосари Б.Х.Умурзоқовнинг айрим мурожаатчилар хатти-ҳаракатига нисбатан жавоблари оҳанги кўпчилик томонидан ҳурматсизлик, қўполлик ёки давлат хизматчисининг этика қоидаларини бузиш сифатида таъриф этилаётганлигидан афсусда эканлигини билдиради. Гарчанд мазкур жавобларнинг маъносида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид фикрлар айтилмаган, шунингдек, уларда юқорида келтириб ўтилган Яккасарой туман судининг қарорлари акс эттирилган бўлса-да, агар учрашув баъзи иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматига таъсир этган бўлсак, улардан узр сўрашга тайёрмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилганини эслатиб ўтмоқчимиз. Хусусан, эндиликда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади. Шундай қилиб, ватандошларимизнинг чет элда иш топиш истагини айрим виждонсиз шахслар томонидан суистеъмол қилиш эҳтимоли бартараф этилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни қўшимча қилмоқчимизки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар доим жамоатчилик билан мулоқот қилиш ва унинг ваколатига оид масалалар бўйича тўлиқ маълумот учун очиқдир. Aгар ушбу видеонинг муаллифлари ёки ОАВ вакиллари мурожаат қилса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур ҳолат бўйича қўшимча тушунтириш бериш учун Б.Х.Умурзоқов билан шахсий учрашувга имконият яратиб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясига ишга кетаётганларга маслаҳат

@Biz TV

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Халқлар дўстлиги университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари Тошкентга келди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида ўқитувчилар ва мутахассислар учун рус тилини чет тили сифатида ўрганиш, шунингдек, рус тилини ўқитиш ва ундан фойдаланиш бўйича Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари учун қўшимча касбий таълим дастури масофавий шаклда бошланган эди.

Бир ярим ой давом этадиган икки босқичдан иборат ўқув семинарларда республика бўйича 500 га яқин рус тили ўқитувчилари иштирок этади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
203 нафар фуқаро Благовещенскдаги қурилиш объектларида ишлайди

Россиянинг Благовещенск вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 203 нафар юртдошимиз чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хорижий мамлакатлардаги вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсат берувчи патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонасининг расмий очилиш маросими ўтказилди

Бугун “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университетининг мамлакатимиздаги ваколатхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим доирасида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш бўйича дастурга старт берилди.

Мамлакатимизда Россия Федерациясида ишлаш истагидаги бўлган ва ушбу давлатда меҳнат қилаётган фуқароларга рус тилини ишчи мутахассислик бўйича ўқитиш, ўқув марказларидаги рус тили синфлари учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида рус тили ва касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, жами 364 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўқув жараёнларига жалб этилган. Улардан рус тили йўналиши бўйича тамомлаган 20 нафар фуқарога РУДН сертификати, 14 нафар сантехника, 18 нафар электрик йўналишлари бўйича ўқув жараёнларини тугатган фуқароларга “World Skills Russia” сертификатлари берилди. Бундан ташқари, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ННТ меҳнат миграцияси бўйича лойиҳани амалга оширмоқда

Жорий йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилояти “Қалб нури” марказининг “COVID-19” пандемияси шароитида мигрантлар ва уларнинг оилаларига юридик ва психологик ҳамда бандлиги таъминланишига ёрдам кўрсатишга қаратилган “Биз ёнингиздамиз" ижтимоий лойиҳаси Европа Иттифоқининг грант танловида ғолиб бўлди.

“Биз ёнингиздамиз” лойиҳаси 6 ойга мўлжалланган бўлиб, жорий йилнинг октябридан 2021 йилнинг апрелига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида ўзбек тилида юритиладиган телеграм бот ёрдамида нафақат Жиззах вилояти, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қамраб олинади.

Шунингдек, жорий йил 1 октябрдан бошлаб “Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз” телеграм канали ишга туширилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi