Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
229K subscribers
9.64K photos
2.05K videos
6 files
8.15K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
Ботир Зарипов хорижий иш берувчилар билан мулоқот қилди

Бухоро вилояти ҳокимлигида фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича аниқ келишувларга эришиш мақсадида Россия Федерациянинг Калининград шаҳридаги озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва енгил саноат корхоналари иш берувчилари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий иш берувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда вилоятда фуқароларнинг малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва мономарказлар ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Калининград шаҳри “ИП Григорян” корхонаси раҳбари М.Григорян, “Международный центр труда” ташкилоти раҳбари Е.Малаховлар балиқни қайта ишлаш, паррандачилик, тикувчилик корхоналари ва бошқа кўплаб соҳаларда ишчи кучи етишмаётгани, уларга бўлган талаб юқорилиги ҳақида айтиб, Бухоро вилоятидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва тилга ўқитиш, ишга жалб қилиш, уларга барча шароитларни яратиб бериш, миграция ҳужжатларини корхоналар томонидан расмийлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатиш ва ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Иш берувчиларнинг имкониятлари, меҳнат мигрантларига яратиб бериладиган шароитлар, уларга қўйиладиган талаблар ва иш ҳақи миқдори каби масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Шу куни вилоят раҳбари айни пайтда Калининград шаҳрида меҳнат қилаётган бухоролик ватандошларимиз билан суҳбат қилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиянинг “Миграция маркази”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда Россиянинг миграция марказларини ташкил этиш ҳамда меҳнат патентини ушбу марказларда расмийлаштириш хизматини йўлга қўйиш мақсадида Россия томони билан музокаралар ўтказиб, аниқ таклифлар киритиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси Москва шаҳридаги “Кўп функцияли миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти (“Миграция маркази”)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур ташкилот раҳбарияти мамлакатимизга ташриф буюрди.

Дастлаб ташриф доирасида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин, мазкур ташкилотнинг ташкилий ва шартномавий қўллаб-қувватлаш, мулк муносабатлари ва рақамли интеграция, шунингдек, тартибга солувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ва меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари Олег Нуждин ва Ирина Ермилова, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.

Шу куни Россия томони вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти билан учрашиб, Агентлик биносида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш ва қуйидаги фаолият билан шуғулланиши бўйича музокаралар ўтказилди.

Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;

Патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.

“Миграция маркази” раҳбарияти ташрифи жорий йилнинг 23 ноябрь кунигача давом этади. Музокаралар натижаси бўйича хабар берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган халқаро аэропортидан “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 182 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Патент учун имтиҳонларни Ўзбекистонда топшириш мумкин

Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш истагида бўлган чет эл, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Россияда ишлашга рухсатнома (патент) олиш жараёнларида рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича имтиҳондан ўтиш жорий этилган.

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республиканинг барча ҳудудларида жойлашган ўқув марказларида рус тилига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган.

Сиз ушбу курсларда ўқиш давомида рус тилини ўрганиш билан бирга, Россияда патент олиш учун керак бўлган махсус сертификатни қўлга киритишингиз мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиялик йирик иш берувчилар билан музокаралар ўтказилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консулхоналари, ушбу мамлакатнинг қатор ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон фуқароларини чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ҳажмини ошириш, ушбу мақсадда вазирлик ва идораларнинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш тизими жорий этилгани алоҳида таъкидланди.

Новосибирск вилоятининг Ўзбекистондаги Бош консули Ю.Кабулжанов раҳбарлигида Иркутск вилоятидаги “ИРКАНД” ташкилоти раҳбари Ғ.Қодиров, Ўзбекистон миллий маданият маркази вакили Ю.Қулматов, Меҳнат миграцияси бўйича ўзбек диаспораси раҳбари ўринбосари Ж.Абдужабборов, Иркутск, Новосибирск, Нижегород ва Алатай ўлкаси мутасадди раҳбарлари, йирик иш берувчилар билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар натижасида россиялик ҳамкорлар томонидан қайси ҳудудлардан бўш иш ўринлари ва салоҳиятли иш берувчиларни излаш, шунингдек, Ўзбекистон томонидан қанча ва қайси соҳаларда ишчилар мавжудлиги бўйича маълумот алмашилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиянинг қатор ҳудудлари билан Наманган вилояти ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда

Наманган вилояти ҳамда Россиянинг Санкт-Петербург ҳамда Оренбург шаҳри ҳукумати мутасаддилари, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда консуллик ходимлари, мамлакатимизнинг бошқа вилоятлари вакиллари иштирокида савдо-иқтисодий, инвестицион ва миграция масалаларидаги ҳамкорлик бўйича видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Юсупов, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Р.Расулов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали раҳбари Я.Камалов ва бошқалар иштирок этган тадбирда Санкт-Петербург ҳамда Оренбург шаҳри билан савдо-иқтисодий, экспорт, миграция масалалари бўйича ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз юритилди.

Наманган вилоятининг экспорт салоҳияти ва мавжуд имкониятларини слайд кўринишида тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда Оренбург шаҳри мутасаддилари томонидан мазкур ҳудудга Наманган вилояти делегацияси ташрифи доирасида “Шоурум”лар ташкил қилиш ва бошқа бир қатор иқтисодий-инвестицион таклифлар илгари сурилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган 17 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар, Москва шаҳридан 15 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна Екатеринбургдан 1 нафари, Қозондан 2 нафари, Москвадан 2 нафари, Бошқирдистондан 5 нафари, Санкт-Петербургдан 7 нафари чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Таъкидлаш жоиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Мигрантлар – фарқимиз.

Бир неча йиллар олдин Дубайда дўконда, молларимизни сортировка қилиб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд йигити бизга ёрдамлашяпти. Орада бир нафас дам олдик.
Танаффусдан фойдаланиб ишчи ҳинд йигити телефонини олиб, ундаги оилавий хотира суратлар ва видеоларни берилиб томоша қила бошлади.
Қарашларидаги соғинч, меҳр, эмоцияларни ёзиб тушунтириб бўлмайди.
Секин гапга солдим...
Айтишича, Дубайга чиққанига икки йилдан ошибди. Тахминан икки юз доллардан ошиқроқ маош оларкан. Ётоғи ва овқати хўжайинни зиммасида.
– Жуда кам-ку! -десам,
– Илож қанча, юртимда иш йўқ, шу ишга келиш ҳам жуда қийин ва омади келган одамга насиб қилади, деди.

Ойнинг охирида Эмиратдаги Western Union ларда жуда катта очеред бўлади.
Йигит ҳам топган пулини борича Ҳиндистонга юбораркан. Шундан юз доллардан кўпроғини икки фарзандининг таълим олиши учун ишлатаркан. Қолган қисмини қари онаси ва оиласининг таъминотига сарфлашаркан. Йигит, фарзандлари яхши ўқиб келажакда яхши касб эгаси бўлишидан ва шу орқали «ит ётиш мирза туриш» ҳаётидан қутулишига умидвор ва шунга ишонади...

#######

Бир ўзбек оила бошлиғи Ўрусияда мигрантлик қиларди.
Бир кетганида камида олти ой ёки бир йилдан кўп муддатда юртга қайтади.
Нексиялар мода бўлган пайтлар...
Узоқ муддатли айрилиқдан кейин бир ойлик «таътил»га келган кишига аёли сўз қотибди:
– Адаси, итдаям битдаям нексия бўлиб кетди. Кетишиздан олдин нексияни ласетти қилиб кетинг...
Окамиз аёлларининг ўтинчини ерда қолдирмасдан 30.000 долларга ласетти олганлар ва гаражга қўйиб, узоқ муддатга Маскўпга жўнаб кетганлар.

п.с Ҳозирги кунда дунёдаги энг зўр математиклар, докторлар, программистлар, пулдорлар... ҳиндлардан чиқаётгани бежизга эмас!

(Матн таҳрирсиз берилди.)

© Хожиахмад Умурзаков

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик Муроджон ватанга қайтарилмоқда

Муроджоннинг айтишича, иш берувчи сўнгги пайтларда ўзини номуносиб тутиб, меҳнат шартномасига амал қилмай, иш ҳақини бермай қўйган. Ҳужжатлари олиб қўйилган Муроджон жисмоний хавф етказиш билан қўрқитилган.

«Санкт-Петербург шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (ваколатхонаси – таҳр.) мурожаат қилдим. Вазиятимдан келиб чиқиб, менга ёрдам беришди. Барча ҳужжатларимни ўз қўлимга олдим», — дейди Муроджон кейинроқ йўллаган видео мурожаатида.

Муроджон айни пайтда хавфсиз бошпанага кўчирилган. Унинг ватанга қайтарилиши масаласи тез орада ижобий ечим топиши кутилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги 13 августдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎРҚ-632-сон қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек, лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағларни қайтариш шартлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўйилиши белгиланган.

Юқоридаги қонун талабини бажармаган қуйидаги хусусий бандлик агентликлари фаолиятлари 2020 йилнинг 3 декабрига қадар вақтинча тўхтатиб қўйилди:

1) “Mirai recruitment xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
2) “Euroasia Innovation xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҚК
3) “Avangard Personal xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
4) “Vodiy HR xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
5) “Profit4you Europe xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
6) “Global hansung recruiting xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
7) “Kontinent himoya xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
8) “DAWAMLI SATLI IS xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
9) “Status777 xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
10) “United aim xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
11) “Jyonan-staff bank xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
12) “Xususiy bandlik agentligi manpower” МЧЖ ҚК
13) “Migration-consulting agency xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
14) “Global resources xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
15) “Migo overseas consulting xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
16) “Bek jobs xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
17) “Buyuk gallaktika franchayzing kompaniyasi xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
18) “Full employment xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
19) “Jinzai consulting development xususiy bandlik agentligi” МЧЖ
20) “Xususiy bandlik agentligi yuuki masaru” МЧЖ

@mehnatvazirligi

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Бирлашган Араб Амирликларига фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали ишга тушди

Коронавирус пандемияси туфайли афсуски, кўплаб ҳамюртларимиз ўз ишларидан, доимий даромадидан ажралди. Хориждан қайтган, қўлида касби ва ҳунари бор юзлаб кишилар қаердан иш излашни билмай тургани ҳам аччиқ ҳақиқат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолиятини йўлга қўйди.

Портал орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Бўш иш ўринларига номзодлар ҳужжатларини электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi