MIGRATIONuzkr
2.06K subscribers
676 photos
137 videos
2 files
519 links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining Koreya Respublikasidagi vakolatxonasi
facebook.com/migrationuzkr1
https://www.instagram.com/migration.uz.kr/

Murojaat uchun telefon:
02-2285-1341
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Е-9 ишчи визаси асосида юртдошларимизнинг Корея Республикасига кириб келиши давом этмоқда

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташкилий тарзда юборилган 97 нафар фуқароларимиз  меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Корея Республикасига кириб келди

Агентликнинг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан юртдошларимиз Инчон аэропортида кутиб олинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари фуқароларимизнинг келгуси иш фаолиятига омад тилайди!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳошимжон Салоҳиддинов: Кореяда ишлаб топган пулимга мева-сабзавотларни сақлаш омборхонаси қурмоқчиман

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Корея Республикасининг Хвасон шаҳрида E-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мониторинг ўтказилди

Хусусан, юртимизнинг мазкур давлатдаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари томонидан "SWECO" электрон жиҳозлар ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан учрашув ташкил этилди.

Шунингдек, фуқароларга қонуний тарзда бир иш берувчи билан иш жойини ўзгартирмасдан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлиш келажакда ватандошларимиз учун ажратиладиган квотани ошишида муҳим ўрин эгаллаши тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Корея Республикасида Е-9 визаси асосида иш фаолиятини бошлаётган фуқароларимиз ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари иш берувчи ташкилот масъуллари ҳамда фуқаролар билан учрашди.

Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнлари, ишчиларнинг қисқа муддатларда кириб келиши ва Ваколатхона томонидан меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, фуқароларга қонуний тарзда бир иш берувчи билан иш жойини ўзгартирмасдан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлиш келажакда ватандошларимиз учун ажратиладиган квотани ошишида муҳим ўрин эгаллаши тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) ташкилотининг Инчон аэропортидаги Чет эллик ишчиларни қабул қилиш бўлимининг ўзбекистонлик ишчилар учун масъул ходими билан учрашди.

Учрашув давомида СПАС электрон базасида мавжуд камчиликлар, номзодларнинг маълумотларини тасдиқлашдаги саволлар бевосита муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, корейс томони ўзбекистонлик Е-9 виза эгаларини Корея Республикасига кириб келишида, ташкилий ва тартибли кутиб олишда Агентликнинг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакилларига яқиндан ҳамкорлик учун ташаккур билдирди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси
ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан семинар-тренинг ташкил этилмоқда

Мазкур семинар-тренинг давомида, Сиз, қуйидаги масалалар бўйича батафсил маълумот олишингиз мумкин бўлади:

-13 ойлик олиш тартиби;

-суғурта пулларини қайтариб олиш;

-Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш учун яратилган шароитлар.

Семинар-тренинг якунида қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбир якунида қатнашувчиларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган совғалар улашилади.

Тадбир вақти: 19 Октябрь (Чоршанба) 19:00 – 20:00

Манзил:
Катта Кванджу шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази (Вигук-центр) 광주 광산구 풍영로145번길 82

Маълумот учун: 010-4837-1988

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Чолланам-до провинциясида жойлашган "Moodeung Fire Door" эшиклар ишлаб чиқарувчи корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари томонидан юртдошларимиз билан сайёр учрашув ташкил этилди.

Ташкилот иш юритувчиси ватандошларимиз меҳнат фаолияти ҳақида илиқ фикр билдириб, ишчиларимиз корейс тилини мукаммал ўрганишга урғу беришлари кераклигини алоҳида таъкидлади.

Ушбу фуқароларга корейс тилини қисқа муддатларда мукаммал ўрганишлари учун Ваколатхона томонидан ўқув қўлланмалар топширилди.

Шу билан бирга, мониторинг давомида фуқароларимизга қонуний ва бир иш берувчи билан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлиш, мазкур иш турини мукаммал ўрганиб, орттирган билим ва тажрибаларини келажакда Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари мавжудлиги тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Бугун, Е-9 визаси асосида юртдошларимиздан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига кириб келди

Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамюртларимизга келгуси фаолиятларида зафарлар тилайди!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Korea) билан ҳамкорликда Кванджу шаҳрида Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик фуқаролар учун семинар ташкил этилди

Семинар давомида бир иш берувчи билан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлишнинг афзалликлари, Корея Республикасида нолегал ҳолатда қолиб кетишнинг салбий оқибатлари каби мавзуларда тақдимотлар бўлиб ўтди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси раҳбари юртдошларимизга Ваколатхона фаолияти ва унинг вазифалари ҳақида маълумот берди.

Тадбир якунида фуқароларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва ташкилотчилар томонидан юртдошларимизга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Корея Республикасида Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролармиз иш ва яшаш шароитлари юзасидан доимий мониторинглар ўтказилмоқда

Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари томонидан Пусан шаҳрида жойлашган "MCM" ҳамда "Dada Industrial Co., Ltd." ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилди.

Мазкур ташкилотларда 15 нафар ўзбекистонлик фуқаролар иш фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, улардан 8 нафари Корея Республикасига жорий йилда кириб келган.

Иш берувчи юртдошларимиз ҳақида илиқ фикр билдириб, корейс тилини мукаммал ўрганишга эътибор бериш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун
Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатга асосан махсус тест имтиҳони 2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, “Ишга марҳамат” мономаркази биноси.

Имтиҳонда қатнашувчи фуқаролар рўйхати 2022 йил 26 октябрь куни қўшимча равишда ҳавола қилинади.

Имтиҳонга кириш талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

1.
Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли сурат (2-дона);
3. 28 АҚШ доллари тўлангани тўғрисидаги квитанция.

Эслатма!
1.
Фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтидан кеч қолганлар имтиҳонга киритилмайди.
2. Имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта аппеляция тест имтиҳонлари ўтазилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳоказо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ қоидаларни бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Махсус тест имтиҳони Корея давлати вакиллари иштирокида ўтказилаётганини эътиборга олган ҳолда белгиланган тартибга тўлиқ риоя қилган ҳолда иштирок этиш сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишларини кафолатламаслигини маълум қилади.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Бугун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Е-9 визаси асосида 100 нафарга яқин ватандошларимиз Корея Республикасига етиб келди

Ҳамюртларимиз, Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди.

Ваколатхона жамоаси ватандошларимизнинг келгуси фаолиятида омад тилайди ва қонуний тартибли меҳнат олиб боришга чақиради!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
Юртимиздаги "Ишга марҳамат" мономарказларида фаолият юритаётган 10 нафар ўқитувчи Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларига жўнаб кетди.

Улар уч ҳафта мобайнида техник хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди, хорижий тажрибани ўрганади. Мазкур турдаги ўқув курслари илк бор ташкил этилмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt