MIGRATIONuzkr
2.06K subscribers
676 photos
137 videos
2 files
519 links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining Koreya Respublikasidagi vakolatxonasi
facebook.com/migrationuzkr1
https://www.instagram.com/migration.uz.kr/

Murojaat uchun telefon:
02-2285-1341
Download Telegram
Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари бўйича мониторинглар олиб борилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари томонидан "Kok Van Kiop" ташкилотида Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг яшаш ва иш шароитлари юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида иш берувчи ҳамда фуқароларимиз ўртасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, юртдошларимизга қонуний тартибда иш жойини ўзгартирмаган ҳолда меҳнат фаолиятини давом эттиришнинг афзалликлари тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мониторинглар олиб борилмоқда

Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари томонидан "Hansung Styropole Panel" корхонасида Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди.

Мониторинг натижаларига кўра юртдошларимизга барча меҳнат ва иш шароитлари яратилганлиги ҳамда ойлик иш ҳақи тўловлари ўз вақтида берилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, фуқароларимизга иш жойини ўзгартирмасдан қонуний ишлашнинг афзалликлари тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
Фуқарони Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаcи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Т.А. ва Ж.М. олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.га гўёки ўзларини Тошкент шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг вилоят филиали ходимлари сифатида таништириб, уни Корея Республикасидаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйиш учун 11 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси масъуллари "JIYONG LASER" металлни қайта ишлаш корхонасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз фаолияти билан танишди

Мазкур ташкилот раҳбари узоқ йиллар давомида намунали иш олиб бораётган ватандошларимиз Х.Каримов, А.Шералиев ва Ш.Холиқовлар ҳақида илиқ фикр билдириб, сўнги 6 ой мобайнида Ўзбекистондан қўшимча 8 нафар юртдошимизни Е-9 визаси асосида ишга ёллагани маълум бўлди.

Мониторинг давомида янги иш бошлаган ватандошларимизга иш берувчи билан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлишнинг афзалликлари ва уларнинг намунали фаолиятлари келажакда ўзбекистонлик мутахассисларга талаб ортишида катта ўрин эгаллаши тушунтирилди.

Ушбу ташкилотда намунали меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизга ҳамда иш берувчига
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси номидан ташаккурномалар етказилиши белгилаб олинди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Бугун, 30 август куни E-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида юртдошларимиздан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига кириб келди

Фуқароларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан Инчон аэропортида кутиб олинди ҳамда тиббий кўрикдан ўташ манзилига кузатиб қўйилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ватандошларимизга келгуси фаолиятларида омад тилайди!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
MIGRATIONuzkr
Photo
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) томонидан жорий йилнинг 29-30 август кунлари Чангвон шаҳрида Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 давлатнинг элчилари ва дипломатик хизмати вакиллари иштирокида “2022 EPS Conference” конференцияси ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси консули ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари иштирок этди.

Тадбир давомида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган чет эллик ишчилар орасида иш вақтида бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича хабардорликни ошириш юзасидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK), Корея меҳнат хавфсизлиги ва саломатлиги агентлиги (KOSHA) ва 16 давлатнинг дипломатик хизмати вакиллари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келгусида Е-9 визаси асосида Корея Республикасига ишчиларни юборувчи давлатларга ажратилган квоталарни ошириш масаласи кўриб чиқилиши таъкидланди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси мазкур давлатда Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини бошлаётган юртдошларимизга омад тилайди!
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муборак бўлсин!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мониторинг ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги Ваколатхонаси вакиллари томонидан Ёнгчон шаҳридаги "GeoChang PLT co., Ltd." корхонасида E-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди.

Мониторинг давомида янги иш бошлаган ватандошларимизга иш берувчи билан узоқ муддатли меҳнат муносабатларида бўлишнинг афзалликлари ва уларнинг намунали фаолиятлари келажакда ўзбекистонлик мутахассисларга талаб ортишида катта ўрин эгаллаши тушунтирилди.

Фуқароларимиз билан сайёр учрашув давомида иш берувчи ҳамда фуқароларимиз ўртасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга келишиб олинди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
E’LON!

Koreya Inson resurslarini rivojlantirish xizmati bilan hamkorlikda bepul koreys tili darslari tashkil etilmoqda!

Darslar joriy yilning 18 sentyabridan 25 dekabrga qadar yakshanba kunlari 13:00dan - 17:00gacha bo’lib o’tadi.

Darsni tamomlaganlar maxsus EPS TOPIK imtihonida 5 ball yoki imtihon to’lovidan ozod etiladi.

Darslarga qatnashib TOPIK 3 daraja olgan fuqarolarga qayta kirishdagi maxsus EPS topik testida 20 ball beriladi yoki imtihon to’lovidan ozod etiladi.

Darslarda qatnashish uchun 2022.09.18 kungacha ariza topshirishingiz mumkin.

Batafsil ma'lumot uchun:
062-946-1199 raqamlariga qo’ng’iroq qilishingiz mumkin.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Чет элдан ишчиларни ёллаш истагида бўлган корейс иш берувчилари учун ташкил этилган семинарда ўзбекистонлик ишчилар ҳақида маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари мазкур тадбирда иштирок этиб, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари томонидан меҳнат мигрантларини жалб қилиш юзасидан ташкилий масалалар қисқа муддатларда амалга оширилиши ва меҳнат мигрантларимизга амалий ёрдам юзасидан Ваколатхона томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Бугун, Корея Республикасида Е-9 визаси асосида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида юртдошларимиздан иборат навбатдаги гуруҳ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигиниг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди

Келгуси фаолиятингизда омад тилаймиз!

Каналга
обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
«Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳаси доирасида ҳорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва ўз бизнес лойиҳасини бошлаш истагида бўлган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги канал ташкил этилди

Сиз ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида орттирган тажрибангиз доирасида Ўзбекистонда ўз бизнесингизни бошламоқчисизу (бизнес режа бор), лекин айрим муаммо (ёки савол)лар Сизни қийнаяптими?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташкил этилган ушбу каналга уланинг ва Сизни мазкур йўналишда қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг.

👇👇👇👇👇

https://t.me/migrant_tadbirkor