Forwarded from XORIJDA ISH
#Live
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Вазир Нозим Хусанов ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари Ух Су Бонг ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Унда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун квотани ошириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея - Ўзбекистон: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.
Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун квотани ошириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.
Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун квотани ошириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_hamkorlik🇺🇿🇰🇷
Janubiy Koreya Respublikasi Inson resurslarini rivojlantirish xizmati rahbari U Su Bong bilan uchrashuv.
Nozim Xusanov- "Imtixonlarning yangicha ko'rinishda o'tkazilishi, ochiqlik va shaffoflikni ta’minlanishi biz uchun judayam katta o'rin tutadi."

Тошкент шаҳрида янги тартибдаги UBT тест маркази очилди
Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.
Ташриф доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган янги тартибдаги (EPS-Topik) UBT тест маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи А.Ирматов ва масъул ходимлар, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этган тадбирда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасини янади ривожлантирига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Делегация аъзолари марказ фаолияти, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.
Ташриф доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган янги тартибдаги (EPS-Topik) UBT тест маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи А.Ирматов ва масъул ходимлар, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этган тадбирда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасини янади ривожлантирига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Делегация аъзолари марказ фаолияти, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи таниши Корея Республикасига юборишини айтиб, пул талаб қилаётганини билдирган ва чора кўришни сўраган.
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва унинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи шахс Уйчи тумани Жийдакапа маҳалласи марказида ариза муаллифининг танишини Кореяга ишлаш учун юбориш эвазига 4200 АҚШ доллари ҳамда фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти нусхаларини олаётган пайтда ушланди.
Ҳолат юзасидан Уйчи тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва унинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи шахс Уйчи тумани Жийдакапа маҳалласи марказида ариза муаллифининг танишини Кореяга ишлаш учун юбориш эвазига 4200 АҚШ доллари ҳамда фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти нусхаларини олаётган пайтда ушланди.
Ҳолат юзасидан Уйчи тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 129 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИБ КЕЛДИ
Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб келди.
Корея Республикасининг Инчон аэропортида меҳнат мигрантларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.
Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатишини эслатиб ўтамиз!
Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram

Корея Республикасидаги юртдошларимиз муаммолари ҳал этилмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига Кёнгидо вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошимиз Н.И. мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, фуқаро Н.И. ишдан ташқари вақтда бахтсиз ҳодиса оқибатида елка суяги синиб, оғир жароҳат олган. Шифокорнинг унга берилган ишга лаёқатсизлик хулосасига кўра, иш берувчи уни Ўзбекистонга қайтариб жўнатмоқчи бўлган.
Ваколатхона томонидан вазиятни ўрганиш ва иш берувчи ташкилот раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида Н.И. учун Ўзбекистонга қайтиб даволаниб, соғлиғини тиклагач яна иш жойига қайтишга рухсат олинди. Шу билан бирга, иш берувчи ташкилот томонидан 1 000 000 вон миқдорида моддий ёрдам берилишига келишилди.
Шунингдек, ваколатхона вакиллари ушбу ташкилотда ишлаётган бошқа юртдошларимизнинг ҳам иш ва яшаш шароитлари билан танишди. Ўз ўрнида, ташкилот раҳбари Ўзбекистондан яна 5 нафар фуқарони ишга олиш учун тегишли ташкилотга сўровнома жўнатишини маълум қилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига Кёнгидо вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошимиз Н.И. мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, фуқаро Н.И. ишдан ташқари вақтда бахтсиз ҳодиса оқибатида елка суяги синиб, оғир жароҳат олган. Шифокорнинг унга берилган ишга лаёқатсизлик хулосасига кўра, иш берувчи уни Ўзбекистонга қайтариб жўнатмоқчи бўлган.
Ваколатхона томонидан вазиятни ўрганиш ва иш берувчи ташкилот раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида Н.И. учун Ўзбекистонга қайтиб даволаниб, соғлиғини тиклагач яна иш жойига қайтишга рухсат олинди. Шу билан бирга, иш берувчи ташкилот томонидан 1 000 000 вон миқдорида моддий ёрдам берилишига келишилди.
Шунингдек, ваколатхона вакиллари ушбу ташкилотда ишлаётган бошқа юртдошларимизнинг ҳам иш ва яшаш шароитлари билан танишди. Ўз ўрнида, ташкилот раҳбари Ўзбекистондан яна 5 нафар фуқарони ишга олиш учун тегишли ташкилотга сўровнома жўнатишини маълум қилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир гуруҳ юртдошларимиз Корея Республикасига етиб борди
Бугун, 30 май куни 122 нафар юртдошларимиздан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб борди.
Одатга кўра, меҳнат мигрантларимиз Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Бухорода фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро У.Э. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўзи ва синглисини танишлари ёрдамида Корея Республикасига ишга жўнатиш учун 9,6 минг АҚШ долларига келишиб, шундан 600 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро У.Э. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўзи ва синглисини танишлари ёрдамида Корея Республикасига ишга жўнатиш учун 9,6 минг АҚШ долларига келишиб, шундан 600 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Корея Республикасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига мазкур давлатнинг миграция қонунчилиги, қонуний меҳнат фаолиятининг афзалликлари ва нолегал ҳолатда бўлишнинг салбий оқибатларини кенг тарғибот қилиш мақсадида “Кимсон” юридик ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Мазкур меморандумга мувофиқ, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қонуний фаолият олиб боришнинг афзалликларини кенг тарғибот қилиш, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларимиз орасида нолегал ҳолатга чиқиб кетиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қонун ва тартиб қоидаларни бузмаган ҳолда фаолият олиб боришлари меҳнат миграцияси жараёнлари барқарор бўлишида катта ўрин эгаллайди.
Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Мазкур меморандумга мувофиқ, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қонуний фаолият олиб боришнинг афзалликларини кенг тарғибот қилиш, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, фуқароларимиз орасида нолегал ҳолатга чиқиб кетиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қонун ва тартиб қоидаларни бузмаган ҳолда фаолият олиб боришлари меҳнат миграцияси жараёнлари барқарор бўлишида катта ўрин эгаллайди.
Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 99 НАФАР ЮРТДОШЛАРИМИЗ Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИБ КЕЛДИ