MIGRATIONuzkr
2.05K subscribers
676 photos
137 videos
2 files
519 links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining Koreya Respublikasidagi vakolatxonasi
facebook.com/migrationuzkr1
https://www.instagram.com/migration.uz.kr/

Murojaat uchun telefon:
02-2285-1341
Download Telegram
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧЕТ ЭЛЛИК ИШЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Кимхэ шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди:

-Ўзбекистонлик ишчиларга маслаҳат ва таржимонлик ёрдами;

-Бепул корейс тили курсларига ўзбекистонлик фуқароларни жалб қилиш
.

Мазкур ҳамкорликка оид янгиликлар ҳақида хабардор бўлиш учун ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни кузатиб боринг!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАРДА ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН ЖАВОБГАРЛИК ТУРЛАРИ ҲАҚИДА ФУҚАРОЛАРИМИЗ ХАБАРДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ОНЛАЙН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси томонидан ушбу давлат ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда ватандошларимиз учун онлайн-семинар ташкил этилди.

Тадбирда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 100 нафардан зиёд фуқароларимиз иштирок этди.

Онлайн семинар давомида Корея Республикасида чет эл фуқаролари томонидан содир этилаётган аксарият қонунбузарликлар ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, иштирокчиларга чет эл фуқаролари томонидан Корея Республикаси ҳудудида содир этилаётган фирибгарлик, жамоат тартибини бузиш, йўл қоидаларига амал қилмаслик, наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш каби жиноятларнинг салбий оқибатлари ва уларга қўлланилаётган кескин чоралар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб аксарият ҳолларда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари келгусида Корея Республикасига қайта кириб келишда хориж фуқароларига тўсқинлик қилиши алоҳида таъкидланди.

Семинар якунида фуқароларимизга ушбу турдаги жиноятлар қурбонига айланган ҳолларида Корея Республикасининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлатдаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат этишлари эслатиб ўтилди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН БИР ГУРУҲ ЮРТДОШЛАРИМИЗ Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИБ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб келди.

Корея Республикасининг Инчон аэропортида меҳнат мигрантларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатишини эслатиб ўтамиз!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
#Live

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Вазир Нозим Хусанов ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари Ух Су Бонг ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Унда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун квотани ошириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея - Ўзбекистон: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун квотани ошириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига ҳам ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_hamkorlik🇺🇿🇰🇷

Janubiy Koreya Respublikasi Inson resurslarini rivojlantirish xizmati rahbari U Su Bong bilan uchrashuv.

Nozim Xusanov- "Imtixonlarning yangicha ko'rinishda o'tkazilishi, ochiqlik va shaffoflikni ta’minlanishi biz uchun judayam katta o'rin tutadi."
Forwarded from XORIJDA ISH
Тошкент шаҳрида янги тартибдаги UBT тест маркази очилди

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Ташриф доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган янги тартибдаги (EPS-Topik) UBT тест маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи А.Ирматов ва масъул ходимлар, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати раҳбари У Су Бонг бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этган тадбирда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасини янади ривожлантирига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Делегация аъзолари марказ фаолияти, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи таниши Корея Республикасига юборишини айтиб, пул талаб қилаётганини билдирган ва чора кўришни сўраган.

Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва унинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи шахс Уйчи тумани Жийдакапа маҳалласи марказида ариза муаллифининг танишини Кореяга ишлаш учун юбориш эвазига 4200 АҚШ доллари ҳамда фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти нусхаларини олаётган пайтда ушланди.

Ҳолат юзасидан Уйчи тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида янги тартибдаги UBT тест маркази очилди

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 129 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИБ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб келди.

Корея Республикасининг Инчон аэропортида меҳнат мигрантларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатишини эслатиб ўтамиз!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH