MIGRATIONuzkr
2.05K subscribers
676 photos
137 videos
2 files
519 links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining Koreya Respublikasidagi vakolatxonasi
facebook.com/migrationuzkr1
https://www.instagram.com/migration.uz.kr/

Murojaat uchun telefon:
02-2285-1341
Download Telegram
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда “Жанубий Корея меҳнат биржаси” номи билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 6 000 АҚШ доллари эвазига Россия Федерацияси орқали Корея Республикасига ишга жўнатиш ваъда қилинмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистон ва Корея республикалари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатга фуқароларни ташкилий тарзда ишга жўнатиш ваколатига эга ягона ташкилот эканини эслатиб ўтамиз.

Фирибгарлик ва одам савдоси қурбонига айланиб қолманг!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
ЎЗБЕКИСТОНДАН ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА Е-7 ВИЗАСИ АСОСИДА ИШГА ЮБОРИШНИ ВАЪДА ҚИЛИБ КЕЛАЁТГАН ФИРИБГАРЛАР БИРМА-БИР УШЛАНМОҚДА!

Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатга фуқароларни ташкилий тарзда ишга жўнатиш ваколатига эга ягона ташкилот эканини эслатиб ўтамиз.

Фирибгарлик ва одам савдоси қурбонига айланиб қолманг!

Батафсил...
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА ТАРТИБЛИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН МАЗКУР ДАВЛАТГА Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА 25 АПРЕЛЬ КУНИ КИРИБ КЕЛГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлатдаги элчихонаси вакиллари иштирокида жорий йилнинг 25 апрель куни меҳнат шартномаси асосида Корея Республикасига кириб келган фуқаролар билан онлайн мулокот бўлиб ўтди.

Корея Республикасига кириб келаётган меҳнат мигрантларимизнинг ҳар бир гуруҳи билан мазкур давлат қонун қоидаларини тушунтириш, қонуний меҳнат фаолиятининг ва иш жойини ўзгартирмасдан иш олиб боришнинг афзалликлари ҳақида ахборот бериш мақсадида онлайн мулоқотлар ташкиллаштирилмоқда.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатиши алоҳида таъкидланиб келмоқда.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқароларнинг labormigration.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш жараёнлари юзасидан баёнот

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар 2022 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш учун бугун, 28 апрель куни соат 09:00 дан соат 18:00 гача labormigration.uz дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши белгиланган эди.

Таъкидлаш жоиз, фуқаролар учун жорий йил 19 апрель куни ташкил этилган матбуот анжуманида танлов жараёнлари ҳамда 22 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги телеграм каналида рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

Шунингдек, тегишли ташкилотлар билан биргаликда labormigration.uz дастурий мажмуасининг номзодлар рўйхатдан ўтиши жараёнларида техник жиҳатдан талаб даражасида ишлашини таъминлаш чоралари ҳам кўрилган.

Қайд этиш жоизки, рўйхатдан ўтиш учун дастурга бир вақтнинг ўзида ўртача 12 минг киши мурожаат қилмоқда. Соат 10:00 дан соат 12:00 гача сайтга 2 миллион марта мурожаат бўлган. Табиийки, ушбу мурожаатчилар сонининг кўплиги ва Интернет тезлиги рўйхатдан ўтиш жараёнини секинлаштиришга таъсир қилиши мумкин.

Бугун соат 14:00 ҳолатига кўра, 6412 номзод рўйхатдан ўтди ва рўйхатдан ўтиш жараёнлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, ҳар бир номзоддан рўйхатдан мустақил ўтишни, киритаётган маълумотлари тўғри ва аниқлигига эътиборли бўлишни ҳамда турли “воситачилар”га мурожаат қилмасликни сўраймиз.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Иджонбу шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Иджонбу шаҳри Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбарлари ўзбекистонлик ишчиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандумга мувофиқ, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик фуқаролар мурожаатлари юзасидан ҳамкорлик қилиш, фуқароларга бепул корейс тили курслари хизматлари, маслаҳат ва таржимонлик хизматлари кўрсатилади.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
MIGRATIONuzkr
Photo
Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳузуридаги меҳнат соҳасида лойиҳаларни амалга оширувчи Корея Бандлик ва меҳнат хизмати (KLES) ташкилоти вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

Корея Бандлик ва меҳнат хизмати (KLES) ҳамкор давлатларнинг меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш, рақобатбардош иш жойларини яратиш ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича маслаҳат, молиявий ёрдам, тизимли таҳлил, семинар ва тренинг каби хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Корея Бандлик ва меҳнат хизмати томонидан ҳозирда Лаос ва Камбоджа давлатларининг меҳнат инспекторларини салоҳиятини ошириш ва ушбу йўналишда Корея Республикасининг тажрибаси ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида 3 йиллик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашув давомида давлатимизда муносиб меҳнат шароитларини яратиш, мажбурий меҳнатга қарши курашишда эришилган ютуқлар ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мазкур ташкилот ўз фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот тақдим этишга ва юртимизда меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик нуқталарини муҳокама қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
ЮРТДОШЛАРИМИЗ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА МУНТАЗАМ РАВИШДА КИРИБ КЕЛМОҚДА

Бугун, 6 май куни Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 148 нафар юртдошларимиз ташкилий тарзда кириб келди.

Корея Республикасининг Инчон аэропортида меҳнат мигрантларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатишини эслатиб ўтамиз!
MIGRATIONuzkr
Photo
Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида жойлашган "HYUNDAI HEAVY INDUSTRIES" йирик кемасозлик комплексида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари "Hyundai Heavy Industries" йирик кемасозлик комплекси мутасаддилари ва ушбу ташкилотда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан учрашди.

Учрашув давомида мазкур комплекс вакиллари ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳақида илиқ фикр билдириб келажакда Ўзбекистон Республикасидан малакали мутахассисларни жалб қилиш масалалари юзасидан иш олиб бориш истагида эканлигини маълум қилди.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик дипломатлар учун "Hyundai Heavy Industries" кемасозлик комплекси тарихи ва ютуқларини ўзида мужассам этган зал бўйлаб тақдимот ташкил этилди.

Шу билан бирга, ушбу комплексда узоқ давр мобайнида намунали меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ташаккурномалар билан тақдирланди.

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
БУГУН 145 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ Е-9 ВИЗАСИ АСОСИДА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИБ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилий тарзда кириб келди.

Корея Республикасининг Инчон аэропортида меҳнат мигрантларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди ва тиббий кўрик ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор бўлишига бевосита таъсир кўрсатишини эслатиб ўтамиз!

Каналга обуна бўлиш:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from XORIJDA ISH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май – Хотира ва қадрлаш куни!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси барчани 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди!

Ватанимиз озодлиги ва халқимизнинг бахту саодати учун ҳаётини қурбон қилган инсонларни доимо хотирлаймиз ва қадрлаймиз!

Ҳеч бир хонадонни тинчлик-фаровонлик, қут-барака ва осойишталик тарк этмасин!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт