Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
#Корея'да 2024 йил учун EPS ишчи квотаси белгиланди.

Ишга рухсатномалар тизими (#EPS) доирасида 2024 йилда 16 давлат (хусусан, Ўзбекистон)дан ишчиларни Корeяга олиб келиш учун #квота 165 минг деб белгиланди.

📍Ишлаб чиқариш - 95 минг;
📍Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик - 16 минг;
📍Малака ошириш - 5 минг;
📍Қурилиш - 6 минг;
📍Хизмат кўрсатиш - 13 минг;
📍Бошқа талаблар - 20 минг

@migration_TMMA
👍2
Расмий курс 12300 сўмдан ошди

❗️Бугундан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 304,98 (+15,95) сўм қилиб белгиланди.

манба

@migration_TMMA
👍2😢2
Ж.Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

#Корея'да Е-9 визаси асосида #кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар 2023 йил 27-28 ноябрь кунлари анкета тўлдириб, ушбу анкета рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида 28$ тўловни (банкка бормасдан) амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

❗️ Рўхатдан ўтиш жараёни 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бошланади.

👉 Миллий банк мобил иловаси

👉 Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси бўйича қўшимча эълон берилади

Эслатма! Ушбу соҳа учун квота сони 1221 та бўлганлиги сабабли, рўйхатдан ўтган номзодлар сони 3663 нафарга етганидан сўнг тўхтатилади.

☎️ +998712023355

@migration_TMMA
👍4
🇩🇪 #Германия'да хизмат кўрсатиш соҳаси (меҳмонхона, ресторан)да #Аусбилдунг (дуал таълим) тизими бўйича ишга таклиф этилади.

Танловлар жорий йил 14-18-декабрь кунлари Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказилади ва танлаб олинган фуқаролар 2024-йил март-апрел ойларида Германияга юборилади. 

🔘 Авиачипта ва аэропортдан турар жойгача трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади;
🔘яшаш жой топишга кўмаклашилади;
🔘 стипендия 750 € (нетто).

Номзодлар учун талаблар:

🟣немис тилидан B1 сертификат (Gyote, ECL, ÖsD ёки TELC);
🟣Умумтаълим мактаби шаҳодатномаси;
🟣туризм ёки меҳмонхона йўналишларига қизиқиш;
🟣18 ёшдан 30 ёшгача;
🟣соғлом ва судланмаган;
🟣масъулиятли бўлиш.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами.

@migration_TMMA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 #Россиянинг “Renaissance Heavy Industries” корхонасида қурилиш соҳасига ишга таклиф этилади!

#Танлов'да иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

📍27 ноябрь соат 10:00 да - Сирдарё вилояти

📍27-28-ноябрь соат 10:00 да - Сурхондарё вилояти

📍28-ноябрь соат 10:00 да - Жиззах вилояти

📍29-ноябрь соат 10:00 да - Навоий вилояти

📍29-30-ноябрь соат 10:00 да - Қашқадарё вилояти

📍30-ноябрь ва 1-декабрь соат 10:00 да - Бухоро вилояти

📍1-4-декабрь соат 10:00 да - Самарқанд вилояти

📍5-декабрь соат 10:00 да - Тошкент шаҳри

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Россия'нинг “Ozon Kommyuniti” корхонасида омбор ишларига ишга таклиф этилади!

#Танлов'да иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

📍27-ноябрь соат 12:00 да - Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Респ.

📍30-ноябрь соат 12:00 да - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#АҚШ'нинг Тошкентдаги элчихонаси дунё миқёсида 2023 йилги грин карта дастури (#DV_2023) учун виза тақдим этиш бўйича 7-ўринни эгаллабди.

Элчихона #грин_карта бўйича 3100дан ортиқ #виза мурожаатчиларини суҳбатдан ўтказган.
Migration.uz | Хабарлар
Расмий курс 12300 сўмдан ошди ❗️Бугундан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 304,98 (+15,95) сўм қилиб белгиланди. манба @migration_TMMA
❗️Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм қилиб белгиланди.

манба

@migration_TMMA
👍1
🇪🇺 #Европа'да юк автомобили ҳайдовчиси соҳасига ишга таклиф этилади!

Иш тури: #Юк_автомобили ҳайдовчиси (CE тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси).

Иш ҳақи: 1500 - 2000 € (солиқлар ушлангандан кейин).

Батафсил маълумот

👉 Рўйхатдан ўтиш.

@migration_TMMA
👍1
Екатерингбургда қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Россия Федерациясининг Екатерингбург шаҳрига вақтинча меҳнат қилиш мақсадида 2022-йилда борган юртдошимиз О.Х. шу йилнинг 20-ноябрь куни бахтсиз ҳодисага учраган.

Фуқарога жамғарма хисобидан Екатеринбург-Наманган йўналишида авиачипта олиб берилди.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺#Россиянинг "Юнион-фуд" корхонасидаги озиқ-овқат маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида ишга таклиф этилади!

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари керак.

📍28 ноябрь соат 12:00 да - Андижон вилояти, Самарқанд вилояти
Соат 14:00 да - Тошкент вилояти
Соат 14:00 да - Навоий вилояти

📍30 ноябрь соат 11:00 да - Хоразм вилояти
Соат 11:00 да - Сурхондарё вилояти

📍1-декабрь соат 14:00 да - Бухоро вилояти
Соат 14:00 да - Қашқадарё вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
🇩🇪 Германияга юк автомобили #ҳайдовчи'лари ишга таклиф этилади

Номзодлар учун талаблар:

📍CE тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
📍немис тили бўйича камида B1 даражаси (Gyote instituti ёки ECL сертификати);
📍18-45 ёш;
📍Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсида ўқиш ва 95-кодли сертификатини олишга тайёргарлик (давомийлиги 6-8 ой);
📍#Германия'да қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил “Duvenbeck Kraftverkehr GmbH” ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида кўмак;
📍Германияга бориш харажатлари;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш давридаги турар жой харажатлари ҳамда иш ҳақи (3-босқичли амалиёт давридаги ойлик 850 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
📍қайта тайёрлашдан сўнг 1700 евро (солиқлар ушлангандан кейин) ҳамда 500 еврогача солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:

хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
немис тилидан сертификат (B1 даража, пдф шаклда);
немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf шаклда).
ҳайдовчилик гувоҳномаси (pdf шаклда)

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️ 1282 (қисқа рақам), +998 71 202-33-55.

@migration_TMMA
👍1
Москванинг Домодедово туманида ўзбекистонликлар фирибгарлар тузоғига тушиб қолди

Улар ёрдам сўраб 28 ноябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонасига #мурожаат қилишган. Натижада 13 кишининг паспорти олиб берилди, 50 дан ортиқ фуқаро эса #ватанга_қайтарилди.

@migration_TMMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мусофир

Мусофирда юрган Ватандошларни Аллоҳ асрасин

@migration_TMMA
👍3
#ҳуқуқий_ахборот

1 декабрдан 100 млн сўм эквивалентидаги хорижий валютани #декларация'сиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлади.

Айни пайтда 100 млн сўм 8140 доллар атрофида. Илгари 70 млн сўм эди

Манба

@migration_TMMA
🇵🇱#Полша'даги ойна ишлаб чиқариш соҳасига ишга таклиф этилади!

Иш тури: #Ойна ишлаб чиқариш соҳасида ёрдамчи ишчи

✔️иш ҳақи: 903 АҚШ доллари (солиқлар ушлангандан кейин);
✔️иш вақти: 8 соат (ҳафтасига 40 соат) + сменаларда ишлаш имкони мавжуд;
✔️тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:
🔹18 ёшдан 45 ёшгача;
🔹электр жиҳозлар билан ишлаш қобилияти;
🔹рус тилида эркин сўзлаша олиш;
🔹жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
🔹Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Иш ўринлари сони чеклангани сабабли рўйхатдан ўтиш 500 нафар номзод рўйхатдан ўтгунга қадар давом этади.

@migration_TMMA
#ҳуқуқий_хабар

Ўзбекистон ва
#БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди

Икки давлат ички ишлар вазирлари тегишли меморандумни имзолашди. Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш 2024 йил 27 январдан бошланади.

@migration_TMMA
#Россия'нинг “Озон Коммюнити” корхонасидаги омбор ишларига таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

📍 5-декабрь соат 12:00 да - Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Германия'нинг “Duvenbeck Kraftverkehr GmbH” корхонасида ишлашни истайсизми?

👉 Рўйхатдан ўтиш

@migration_TMMA