Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда бухгалтерлар диққатига!

1-2 феврал кунлари
Бухоро вилояти Жондор туманидаги Мусиқа мактабида "Тадбиркорлик субъектларини бухгалтерия ва солиқ соҳасидаги саводхонлигини ошириш" мавзусидаги 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилади.

Семинарда 2023 йилдаги солиқ тизимидаги янгиликлар ва тадбиркорларга берилган имтиёзлар тўғрисида мутахассислар томонидан кенг маълумот ва тушунчалар берилади.

☎️ Мурожаат учун тел.: Жондор тумани "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" +998 93 687-26-57

📍 МАНЗИЛ

@migrant_tadbirkor
👍2
"Корейс-ўзбек" корейс тили марказида ташкил қилинган ўқув курслари тўғрисида

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар #Topik va #EPS_Topik тест имтиҳонларига тайёрланади ва курсни якунлагани бўйича сертификат берилади.

Дарслар Корея Республикасида таълим олган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Вилоятлардан келган тингловчилар ётоқхона билан таъминланади.

Маълумот учун:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй.
☎️ +998712788265, +998909990292

@migration_TMMA
👍2
#Германия'да Аусбилдунг - дуал таълим тизими орқали ишга жойлашиш

2024 йил август ойидан Германияда #Аусбилдунг - дуал таълим орқали ишга жойлашиш истагида бўлган ёшлар учун таклиф этилади.

Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги немис тили курсларига 2023 йил 20 ноябрдан старт берилади!

Номзодлар учун батафсил маълумот.

Аусбилдунг ҳақида маълумот

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: +998712023355 (66) / 1282 қисқа рақам.

@migration_TMMA
👍2
Фуқаролар #Россия'нинг “РУСАЛ Комплектация” корхонасидаги алюминни қайта ишлаш ишларига таклиф этилади!

#Танлов'ларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

22 ноябрь соат 11:00 да

Қорақалпоғистон Республикаси:
📍Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси 64а-уй.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биноси.
Мўлжал: Ата-ана клиника рўпараси.
☎️ +998551025332, +998551025334.

23 ноябрь соат 12:00 да

Навоий вилояти:
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 51-уй,
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ +998792221105.

Бухоро вилояти:
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати.
☎️ 65 226-56-99, 93 966-99-59.

@migration_TMMA
👍1
Кореяда #нолегал мақомда юрган фуқаролар диққатига!

2023 йилнинг 31 декабрига қадар "Яшил йўлакча"дан фойдаланган ҳолда #Корея ҳудудидан муаммосиз чиқиб кетишингиз мумкин.

Шу даврда ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишни истаган фуқаролар чиқиб кетиш санасидан 3 иш кунидан олдин "Иммиграция хизмати" идорасига бориб, "ихтиёрий кетиш тўғрисида" ариза шаклини тўлдиради ва паспорт ҳамда авиачиптани масъул ходимга тақдим этади. Иммиграция томонидан берилган тасдиқномага асосан Ватанга муаммосиз қайтиб кетишлари мумкун бўлади.

Корея Адлия вазирлиги маълумотига кўра жорий йилда 11 мингдан ортиқ ноқонуний ишлаётган хорижий фуқаролар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

Мазкур ҳавола орқали онлайн хабар юбориш мумкин www.hikorea.go.kr

@migration_TMMA
👍3
Кореяда #кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлганлар диққатига

#Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида Ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги мутахассиси иштирокида ташкил етилган #онлайн мулоқотда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

👉 Мулоқотни тўлиқ видеоси

@migration_TMMA
Иркутск шаҳрида оғир молиявий аҳволда қолган юртдошимизга Иркутск – Наманган йўналиши бўйича #жамғарма ҳисобидан авиачипта харид қилиниб, Ватанга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA
👍2
Россиядаги меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув юзасидан

Ижтимоий тармоқларда #Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023-йил 16-ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Afi Tower" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.

Свиблово тумани ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ИИБнинг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA
👍1
#Япония'да қурилиш соҳасига ишга таклиф этилади!

Номзодлар учун талаблар:

📍Япон тилини билиш даражаси Н5-Н4;
📍18-30 ёшгача;
📍Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
📍3 йилдан 5 йилгача ишлашга тайёр.

Ойлик маош: 235 минг иена (1-ой 145 минг иена).

Авиачипта ҳаражатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодлар оғзаки суҳбат асосида танлаб олинади.

Суҳбатлар 28.112023 йил соат 11:00 ва 29.11.2023 йил соат 10:00 да Агентликнинг ҳудудий филиалларида #онлайн тарзда ўтказилади.

👉 Ҳудудий филиаллар манзиллари

👉 Рўйхатдан ўтиш (24-ноябрь 18:00 гача)

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA
Ўзбекистондан чиқишга #тақиқ бор/йўқлигини онлайн текшириш

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 2 та йўл билан текшириш мумкин:

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz
2. Мажбурий ижро бюроси сайтидан - www.mib.uz

@migration_TMMA
Бир марта ўламиз, тайёрланиб яшаган яхши!

#Жума_муборак!

Жума куннинг файзу барокати Сизу, Бизга бўлсин🤲🤲
👍3
#Корея'да 2024 йил учун EPS ишчи квотаси белгиланди.

Ишга рухсатномалар тизими (#EPS) доирасида 2024 йилда 16 давлат (хусусан, Ўзбекистон)дан ишчиларни Корeяга олиб келиш учун #квота 165 минг деб белгиланди.

📍Ишлаб чиқариш - 95 минг;
📍Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик - 16 минг;
📍Малака ошириш - 5 минг;
📍Қурилиш - 6 минг;
📍Хизмат кўрсатиш - 13 минг;
📍Бошқа талаблар - 20 минг

@migration_TMMA
👍2
Расмий курс 12300 сўмдан ошди

❗️Бугундан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 304,98 (+15,95) сўм қилиб белгиланди.

манба

@migration_TMMA
👍2😢2
Ж.Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

#Корея'да Е-9 визаси асосида #кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар 2023 йил 27-28 ноябрь кунлари анкета тўлдириб, ушбу анкета рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида 28$ тўловни (банкка бормасдан) амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

❗️ Рўхатдан ўтиш жараёни 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бошланади.

👉 Миллий банк мобил иловаси

👉 Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси бўйича қўшимча эълон берилади

Эслатма! Ушбу соҳа учун квота сони 1221 та бўлганлиги сабабли, рўйхатдан ўтган номзодлар сони 3663 нафарга етганидан сўнг тўхтатилади.

☎️ +998712023355

@migration_TMMA
👍4
🇩🇪 #Германия'да хизмат кўрсатиш соҳаси (меҳмонхона, ресторан)да #Аусбилдунг (дуал таълим) тизими бўйича ишга таклиф этилади.

Танловлар жорий йил 14-18-декабрь кунлари Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказилади ва танлаб олинган фуқаролар 2024-йил март-апрел ойларида Германияга юборилади. 

🔘 Авиачипта ва аэропортдан турар жойгача трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади;
🔘яшаш жой топишга кўмаклашилади;
🔘 стипендия 750 € (нетто).

Номзодлар учун талаблар:

🟣немис тилидан B1 сертификат (Gyote, ECL, ÖsD ёки TELC);
🟣Умумтаълим мактаби шаҳодатномаси;
🟣туризм ёки меҳмонхона йўналишларига қизиқиш;
🟣18 ёшдан 30 ёшгача;
🟣соғлом ва судланмаган;
🟣масъулиятли бўлиш.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами.

@migration_TMMA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 #Россиянинг “Renaissance Heavy Industries” корхонасида қурилиш соҳасига ишга таклиф этилади!

#Танлов'да иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

📍27 ноябрь соат 10:00 да - Сирдарё вилояти

📍27-28-ноябрь соат 10:00 да - Сурхондарё вилояти

📍28-ноябрь соат 10:00 да - Жиззах вилояти

📍29-ноябрь соат 10:00 да - Навоий вилояти

📍29-30-ноябрь соат 10:00 да - Қашқадарё вилояти

📍30-ноябрь ва 1-декабрь соат 10:00 да - Бухоро вилояти

📍1-4-декабрь соат 10:00 да - Самарқанд вилояти

📍5-декабрь соат 10:00 да - Тошкент шаҳри

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Россия'нинг “Ozon Kommyuniti” корхонасида омбор ишларига ишга таклиф этилади!

#Танлов'да иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

📍27-ноябрь соат 12:00 да - Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Респ.

📍30-ноябрь соат 12:00 да - Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#АҚШ'нинг Тошкентдаги элчихонаси дунё миқёсида 2023 йилги грин карта дастури (#DV_2023) учун виза тақдим этиш бўйича 7-ўринни эгаллабди.

Элчихона #грин_карта бўйича 3100дан ортиқ #виза мурожаатчиларини суҳбатдан ўтказган.