Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
❗️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали имтиёзли кредит олиш учун онлайн ариза қабул бериш бошланди.

Имтиёзли кредит қуйидаги мақсадлар учун олиш мумкин:
- Оилавий тадбиркорлик
- Балиқчилик
- Деҳқон хўжаликлари
- Ҳунармандчилик

Ариза юбориш учун ушбу ҳаволага ўтиш лозим!

@migrant_tadbirkor
Ўзбекистон ва Озарбойжон жаҳонда илк бор ўзаро савдода eTIR жараёнини татбиқ этди

eTIR — юк ташиш учун ягона транзит рухсатномаси бўлиб, томонларни ортиқча қоғозлар бюрократиясидан озод қилади.

👉 https://kun.uz/06840013

@migrant_tadbirkor
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси аъзолигига текин қабул қилинади

“Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Савдо-саноат палатасига бир қатор ваколатлар берилди.

☑️ Палата, жумладан, аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериши ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиши мумкин.

🗓 2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.

📝 Палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

📁Қарорга кўра, Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
👍2
Айни дамда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Migration.uz | Хабарлар
Айни дамда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади.

Жумладан, 2023 йилда:

- тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

- деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

- аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

- янги кредитлар олган фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлар учун берилган имтиёзлардан фойдаланади;

- кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

❗️2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм).

❗️Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.
👍1
МЧЖ (янги корхона)ни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

📍 онлайн тартибда
fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали) мустақил равишда;

📍 исталган давлат хизматлари маркази орқали (бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар: аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт), таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)).

Мазкур хизмат учун давлат божи БҲМнинг 1 баравари (онлайнда 90 фоиз)ни ташкил этади.
МЧЖ 15-30 дақиқада оралиғида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-модда (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми https://lex.uz/docs/3111347
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнес_маркатинг

Ўз ўзини маркетинг (реклама) қилишда ҳаётий мисол

@migrant_tadbirkor
👍3
Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда бухгалтерлар диққатига!

1-2 феврал кунлари
Бухоро вилояти Жондор туманидаги Мусиқа мактабида "Тадбиркорлик субъектларини бухгалтерия ва солиқ соҳасидаги саводхонлигини ошириш" мавзусидаги 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилади.

Семинарда 2023 йилдаги солиқ тизимидаги янгиликлар ва тадбиркорларга берилган имтиёзлар тўғрисида мутахассислар томонидан кенг маълумот ва тушунчалар берилади.

☎️ Мурожаат учун тел.: Жондор тумани "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" +998 93 687-26-57

📍 МАНЗИЛ

@migrant_tadbirkor
👍2
"Корейс-ўзбек" корейс тили марказида ташкил қилинган ўқув курслари тўғрисида

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар #Topik va #EPS_Topik тест имтиҳонларига тайёрланади ва курсни якунлагани бўйича сертификат берилади.

Дарслар Корея Республикасида таълим олган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Вилоятлардан келган тингловчилар ётоқхона билан таъминланади.

Маълумот учун:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй.
☎️ +998712788265, +998909990292

@migration_TMMA
👍2
#Германия'да Аусбилдунг - дуал таълим тизими орқали ишга жойлашиш

2024 йил август ойидан Германияда #Аусбилдунг - дуал таълим орқали ишга жойлашиш истагида бўлган ёшлар учун таклиф этилади.

Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги немис тили курсларига 2023 йил 20 ноябрдан старт берилади!

Номзодлар учун батафсил маълумот.

Аусбилдунг ҳақида маълумот

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: +998712023355 (66) / 1282 қисқа рақам.

@migration_TMMA
👍2
Фуқаролар #Россия'нинг “РУСАЛ Комплектация” корхонасидаги алюминни қайта ишлаш ишларига таклиф этилади!

#Танлов'ларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

22 ноябрь соат 11:00 да

Қорақалпоғистон Республикаси:
📍Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси 64а-уй.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биноси.
Мўлжал: Ата-ана клиника рўпараси.
☎️ +998551025332, +998551025334.

23 ноябрь соат 12:00 да

Навоий вилояти:
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 51-уй,
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ +998792221105.

Бухоро вилояти:
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати.
☎️ 65 226-56-99, 93 966-99-59.

@migration_TMMA
👍1
Кореяда #нолегал мақомда юрган фуқаролар диққатига!

2023 йилнинг 31 декабрига қадар "Яшил йўлакча"дан фойдаланган ҳолда #Корея ҳудудидан муаммосиз чиқиб кетишингиз мумкин.

Шу даврда ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишни истаган фуқаролар чиқиб кетиш санасидан 3 иш кунидан олдин "Иммиграция хизмати" идорасига бориб, "ихтиёрий кетиш тўғрисида" ариза шаклини тўлдиради ва паспорт ҳамда авиачиптани масъул ходимга тақдим этади. Иммиграция томонидан берилган тасдиқномага асосан Ватанга муаммосиз қайтиб кетишлари мумкун бўлади.

Корея Адлия вазирлиги маълумотига кўра жорий йилда 11 мингдан ортиқ ноқонуний ишлаётган хорижий фуқаролар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

Мазкур ҳавола орқали онлайн хабар юбориш мумкин www.hikorea.go.kr

@migration_TMMA
👍3
Кореяда #кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлганлар диққатига

#Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида Ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги мутахассиси иштирокида ташкил етилган #онлайн мулоқотда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

👉 Мулоқотни тўлиқ видеоси

@migration_TMMA
Иркутск шаҳрида оғир молиявий аҳволда қолган юртдошимизга Иркутск – Наманган йўналиши бўйича #жамғарма ҳисобидан авиачипта харид қилиниб, Ватанга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA
👍2
Россиядаги меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув юзасидан

Ижтимоий тармоқларда #Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023-йил 16-ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Afi Tower" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.

Свиблово тумани ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ИИБнинг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA
👍1
#Япония'да қурилиш соҳасига ишга таклиф этилади!

Номзодлар учун талаблар:

📍Япон тилини билиш даражаси Н5-Н4;
📍18-30 ёшгача;
📍Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
📍3 йилдан 5 йилгача ишлашга тайёр.

Ойлик маош: 235 минг иена (1-ой 145 минг иена).

Авиачипта ҳаражатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодлар оғзаки суҳбат асосида танлаб олинади.

Суҳбатлар 28.112023 йил соат 11:00 ва 29.11.2023 йил соат 10:00 да Агентликнинг ҳудудий филиалларида #онлайн тарзда ўтказилади.

👉 Ҳудудий филиаллар манзиллари

👉 Рўйхатдан ўтиш (24-ноябрь 18:00 гача)

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

@migration_TMMA