Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
Migration.uz | Хабарлар
❗️Доллар курси 12600 сўмдан ошди
❗️Доллар курси 12700 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 710 сўмгача кўтарилди.

@migration_TMMA
🇭🇺 #Венгрия'га рус ёки инглиз тилларини биладиган малакали юк автомобили ҳайдовчилари ишга таклиф этилади!

📍иш ҳақи ойига 1800 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
📍авиачипта, иш жойидаги тиббий суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

❗️Номзодлар учун талаблар:

🔹CE тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹Тахограф карта ва Code-95 сертификати мавжудлиги қўшимча устунлик беради;
🔹рус ёки инглиз тилини билиш;
🔹камида бир йиллик юк автомобилини бошқариш тажрибаси;
🔹узоқ масофага юк ташишга тайёрлик;
🔹жисмонан ва руҳан соғлом;
🔹21-45 ёш;
🔹судланмаган.

❗️виза, яшаш ва овқатланиш билан боғлиқ барча харажатлар номзод ҳисобидан

👉Рўйхатдан ўтиш

@migration_TMMA
Россияда энди Ўзбекистон “права”си ўтмайдими?

1 апрелдан #Россия'да ҳайдовчилик гувоҳномасига оид ўзгаришлар кучга кирди. Унга кўра хорижий “права”лар мажбурий равишда алмаштирилиши керак.

‼️Бироқ бу фақат қуйидаги тоифадагиларга тегишли:

яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олганлар (оладиганлар);

Россия фуқаролигини олган (оладиган) хорижликлар.

☝️Демак, ўзбекистонлик 1 апрелдан кейин Россияда ВНЖ ёки фуқароликни олса, унинг миллий “права”си бир йилгача амал қилади. Бир йил ўтиб эса тан олинмайди.

2024 йил 1 апрелгача ВНЖ ёки фуқароликни олган ўзбекистонликнинг миллий “праваси” 2025 йил 1 апрелгача амал қилади.

✍️Улар Россия “правасини” бир йил ичида соддалаштирилган тартибда алмаштириб олишлари мумкин. М, А, В тоифали “правани” алмаштириш учун фақат назарий (тест) имтиҳон топширалади. Қолгани учун “практика” имтиҳонини ҳам топшириш керак.

❗️Диққат, муҳим: агар сизда ВНЖ ёки Россия фуқаролиги бўлмаса, миллий “правангиз” билан шахсий мақсадларда машина ҳайдаб юраверсангиз бўлади. Биласизки, ўзбекистонликлар Россияда такси ёки жамоат транспортида ишлаш учун шундоқ ҳам Россия “правасига” эга бўлиши шарт.

Қисқача айтганда, янги ўзгаришлар фақат ВНЖ олган ёки фуқаролиги борларга (бўладиганларга) тааллуқли. Шахсий мақсадларда машина ҳайдаб юрган оддий мигрантларга алоқаси йўқ.

Фойдали маълумотни танишларга юбориб қўйинг

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 23 февраль куни рус тили бўйича тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун суҳбатлар жадвали:

👉 Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати

📍Самарқанд шаҳридаги эски «Темурбеклар» мактаби биносида

👉 Локация

5 апрель соат 9:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси А, Б, C, Д, Э, Ф, Г, Ҳ, И, Ж, К ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун

5 апрель соат 13:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси Л, М, Н, О, П, Қ, Р, С, Т, У, В, Х, Й, З ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун

5 апрель соат 13:00 да Қорақалпоғистон Республикасидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

6 апрель соат 9:00 да Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

6 апрель соат 13:00 да Хоразм вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

* * * * *

📍Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида

👉 Локация

7 апрель соат 9:00 да Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

7 апрель соат 13:00 да Андижон ва Сирдарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

8 апрель соат 9:00 да Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

❗️Эслатма, номзодлар суҳбатга қадар Gateway платформасидаги профилига сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиши ва ID рақамини билиб олиши шарт.

@migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

Ташқи меҳнат миграцияси бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇭🇺 #Венгрия'га рус ёки инглиз тилларини биладиган малакали юк автомобили ҳайдовчилари ишга таклиф этилади! 📍иш ҳақи ойига 1800 евро (солиқлар ушлангандан кейин); 📍авиачипта, иш жойидаги тиббий суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади. ❗️Номзодлар учун…
🇭🇺 Венгрияга ишга кетиш учун нима қилиш керак?

Бугун, 4 апрель соат 15:00 да #Венгрия'га ишга кетиш учун рўйхатдан ўтиш тартиби, иш берувчи талаби ва бошқа имкониятлар юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилади.

Мулоқотни жонли кузатиш:

👉 Facebook
👉 Youtube

@migration_TMMA
Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаймиз!
🇰🇷Корея Республикасида кемасозлик ва қурилиш соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида малака имтиҳони (skill)да иштирок этган номзодлар диққатига!

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати маълумотларига кўра, кемасозлик соҳасида 1698 нафар, қурилиш соҳасида 728 нафар фуқаро малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган.

👉 Кемасозлик соҳасида имтиҳондан ўтганлар
👉 Қурилиш соҳасида имтиҳондан ўтганлар

Номзодлардан анкета маълумотларини яшаш ҳудудидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим этишларини сўраймиз.

👉 Анкетани юклаб олиш

👉 Ҳудудий филиаллар манзиллари

@migration_TMMA
🇱🇻#Латвия'да пайвандчиларга 1000 евродан ортиқ иш ҳақи таклиф этилмоқда!

Номзодлар учун талаблар:

MIG, MAG, TIG, TUV, MMA технологиясида пайвандлаш кўникмаси ва пайвандлаш бўйича сертификат ёки диплом;
пайвандчилик бўйича камида 3 йиллик тажриба;
рус тилида эркин мулоқот қилиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
22-45 ёш;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
синов муддати 3 ой.

Афзалликлар:

💶иш ҳақи ойига 1080 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
🚌аэропортдан яшаш жойигача трансфер;

Фуқаро ҳисобидан:
➡️ турар жой;
➡️ озиқ-овқат;
➡️ суғурта;
➡️ авиа чипта;
➡️ Агентлик харажатлари;

👉 Рўйхатдан ўтиш

🕐 Рўйхатдан ўтиш жараёни 16 апрель соат 15:00 дан 26 апрель соат 15:00 гача давом этади.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
❗️Доллар курси 12700 сўмдан ошди Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 710 сўмгача кўтарилди. @migration_TMMA
❗️Доллар курси 12750 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 760 сўмгача кўтарилди.

@migration_TMMA
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 5-8 апрель кунлари ташкил этилган суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

Иш берувчи томонидан танланган номзодлар 23-26 апрель кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига кафиллари билан бирга бориши ҳамда шартнома тузиши лозим.

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган фуқаролар рўйхати

❗️Ушбу саналардан кечиктирилган шартнома қабул қилинмайди.

👉 Ҳудудий филиаллар манзиллари

Эслатиб ўтамиз, ушбу танланган номзодлар 2024 июндан 2025 йил февралгача ишга жўнатилиши режалаштирилган.

@migration_TMMA
👍2
🇰🇷Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш-2 соҳаси номзодлари учун малака имтиҳони кунлари маълум бўлди

Корея Республикасида ишлаш мақсадида ЭПС-Топик имтиҳонидан муваффақиятли ўтган қишлоқ хўжалиги соҳаси номзодлари учун 1-2 май кунлари, хизмат кўрсатиш-2 соҳаси номзодлари учун 3-4 май кунлари малака имтиҳони (skill test) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 Номзодлар рўйхати (қишлоқ хўжалиги)

👉 Номзодлар рўйхати (хизмат кўрсатиш-2)

Шу муносабат билан, номзодлардан малака имтиҳонига пухта тайёргарлик кўриш сўралади.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй (Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биноси).

👉 Локация

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Германия'да ишламоқчи бўлган ҳамюртларимизни «DaF-Sprachzentrum» немис тили марказига таклиф этади!

Мазкур марказда ўқиб, B1 ёки B2 даражадаги тил сертификатларини қўлга киритганингиздан сўнг #Германия'га тўғридан-тўғри иш ёки #Ausbildung (дуал таълим) орқали ишга бориш имкониятини қўлга киритасиз.

Ҳозирда «DaF-Sprachzentrum» немис тили маркази Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида фаолият олиб бормоқда.

Тошкент шаҳри
Тел.: +998900027766, +998959891609;
Бухоро
Тел.: +998904129795;
Фарғона
Тел.: +998905351099;
Наманган
Тел.: +998972581226;
Навоий
Тел.: +998906652525;
Самарқанд
Тел.: +998901599888;
Хоразм
Тел.: +998918623693.

@migration_TMMA
Эртага Тошкент вақти билан 21:00да dvprogram.state.gov сайтида грин-карта натижалари эълон қилинади.
👍3
Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Қозоғистон Республикасига кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар.

Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Манба: https://mfa.uz/35836
Германияда ҳамширалик ва парвариш соҳалари Ausbildung!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда #Германия ФРнинг «Amudarja GmbH|Fluss in Sprachen und Karrieren» ташкилоти томонидан мазкур давлатнинг йирик шифохоналарида #Ausbildung тизими орқали ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

Немис тилини камида B1 даражада билиш ва тасдиқловчи сертификат;
18-35 ёш;

Имкониятлар:

Ойлик стипендия:
1-ўқиш йилида 1.340 евро;
2-ўқиш йилида 1.402 евро;
3-ўқиш йилида 1.503 евро.

#Германия аэропортидан иш жойигача трансфер;
арзонлаштирилган турар-жой билан таъминлаш;
Ausbildung жараёнидан сўнг узоқ муддатли меҳнат шартномаси имконияти.

👉 Рўйхатдан ўтиш

@migration_TMMA
🇰🇷Koreya Respublikasida qishloq xo’jaligi va xizmat ko’rsatish-2 (mehmonxona va oshxona ishlari) sohalarida vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirish maqsadida joriy yil 1-4 may kunlari malaka imtihonida (skill) ishtirok etgan nomzodlar diqqatiga!

Inson resurslarini rivojlantirish xizmati ma'lumotlariga ko'ra, qishloq xo’jaligi sohasida 1713 nafar, xizmat ko’rsatish-2 sohasida 1237 nafar fuqaro malaka imtihonidan muvaffaqiyatli o'tgan.

👉 Imtihondan muvaffaqiyatli o'tgan nomzodlar (qishloq xo’jaligi)
👉 Imtihondan muvaffaqiyatli o'tgan nomzodlar (xizmat ko’rsatish-2)

Nomzodlardan anketa maʼlumotlarini yashash hududidagi Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining hududiy filiallariga taqdim etishlarini so‘raymiz.

👉 Anketani yuklab olish

👉 Hududiy filiallar manzillari

@migration_TMMA
Rus tilini yaxshi biladigan 1200 nafar yurtdoshimizni Slovakiyadagi avtomobil zavodi ishga taklif qilmoqda

▪️Oylik maosh
qo‘lga tegadigani 900 yevro, ish hajmiga qarab turli bonuslar ham beriladi;

▪️haftasiga 5 kun ish;

▪️xodim tibbiy sugʻurta qilinadi.

❗️E'tibor bering, ishga 18 yoshdan 50 yoshgacha bo‘lgan, rus tilini yaxshi biladigan erkaklar qabul qilinadi.

Ro‘yxatdan o‘tgan nomzodlar rus tilidan onlayn test orqali saralab olinadi
.

Tanlovdan o‘tgan, ish beruvchining talabiga mos keluvchi nomzodlar 4 kundan 7 kungacha amaliy mashgʻulotlarni oʻtaydi.

Mashg‘ulot to‘lovlari, ishchi viza hamda Slovakiyaga borish xarajatlari nomzod tomonidan qoplanadi.

Avtomobil zavodida vaqtincha ishlash istagida bo‘lgan yurtdoshlarimiz 2024-yil 16-maydan, 20-may soat 18:00 ga qadar quyidagi havola orqali roʻyxatdan oʻtishi lozim.

👉 Roʻyxatdan oʻtish
👍1
Migration.uz | Хабарлар
Slovakiyadagi avtomobil zavodi ishga
☎️ Қўшимча маълумотлар учун:

71 202-33-55
71 200-00-61
1282 (қисқа рақам)