Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
Migration.uz | Хабарлар
#Япония'да қурилиш соҳасига ишга таклиф этилади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Японияда қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар ўртасида танлов ўтказилди.

Иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан фуқаролар касбий малака, жисмоний тайёргарлик ва тил билиш даражасига мувофиқ танлаб олинди.

@migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш давомида #E_9 виза турини #E_7_4 визага алмаштириш имкониятидан хабардормисиз?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг #Корея Республикасидаги ваколатхонасига мурожаат қилинг:

☎️ 070-4252-2772, 062-962-02-01
📧 migrationuzkr@gmail.com
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇬🇧 Буюк Британия (#Англия)да мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган ва 23 февраль куни рус тили бўйича тест топширган эди.

Ҳозирги вақтда иш берувчи ташкилот томонидан ушбу фуқароларнинг рус тили бўйича тест натижалари кўриб чиқилмоқда ва яқин кунларда тест натижалари эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

@migration_TMMA
“Langs placement xususiy bandlik agentligi"ning litsenziyasi tugatildi!

“Langs placement xususiy bandlik agentligi"
МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2023 йил 15 декабрда берилган 187831-сонли #лицензия ушбу #ХБА'нинг 2024 йил 6 мартдаги 521904-сонли аризасига асосан тугатилди.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Англия)га инглиз тилини биладиган ҳамширалар ишга таклиф этилади!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Номзодлар учун талаблар:

🔹 Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси;
🔹 IELTS 7 ёки OET 3,5 даражадаги сертификат;
🔹 судланмаган.

👉 Рўйхатдан ўтиш

@migration_TMMA
👍1
#Корея Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 8-13 февраль кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида EPS-Topik #тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
❗️Доллар ошишда давом этмоқда
❗️Доллар курси 12600 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди. Бугун банкларда харид курс 12485–12520 сўм, сотув курси эса 12545–12610 сўм оралиғида шаклланган.

@migration_TMMA
Фуқаролар #Литва'га юк автомобили ҳайдовчилигига ишга таклиф этилади!

Номзодлар учун талаблар:

-21-45 ёш;
-рус тилида эркин мулоқот қилиш;
-«CE» ҳайдовчилик гувоҳномаси, чип карта;
-1 йиллик тажриба;
-судланмаган;
-хорижга чиқиш тақиқланмаган;
-жисмонан ва руҳан соғлом;
-зарарли одатлардан ҳоли.

💳 Иш ҳақи: 1600 € дан бошлаб.

Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона.

Фуқаро ҳисобидан: Литва миграция хизмати учун тўлов (яшаш учун рўйхатга олиш ва бошқа тегишли ҳужжатлар), Агентлик хизмати, виза харажатлари, авиачипта, код 95 ни Литва ҳудудида олиш учун тўлов.

➡️ Рўйхатдан ўтиш (номзодлар 5000 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади).

📞 Мурожаат учун: 71-202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.

@migration_TMMA
#Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) тақдим этган натижаларга кўра, кемасозлик соҳаси бўйича 1905 нафар, қурилиш соҳаси бўйича 749 нафар фуқаро имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган.

👉Кемасозлик соҳасида имтиҳондан ўтган номзодлар

👉Қурилиш соҳасида имтиҳондан ўтган номзодлар

❗️Малака имтиҳони (#skill_тест) жорий йил март ойи охиридан бошланиши режалаштирилмоқда. Номзодлардан малака имтиҳонига пухта тайёргарлик кўриш сўралади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

@migration_TMMA
👍1
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 17 февраль куни рўйхатдан ўтган, 23 февраль куни рус тили бўйича тестда иштирок этган фуқаролар диққатига!

📝Иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан рус тили бўйича тестдан 3159 нафар номзод танлаб олинганлиги маълум қилинди.

👉 Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати

❗️Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан суҳбат ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.

@migration_TMMA
🇬🇧Буюк Британия (#Англия)га ишга кетиш учун нималарга эътибор бериш керак?

Бугун, 15 март соат 16:00 да Буюк Британияга ишга кетишда мавжуд имкониятлар юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилади.

Мулоқотни жонли кузатиш:

👉 Facebook
👉 Youtube

Мавзу юзасидан савол юбориш: @migratsiyaga_savol

@migration_TMMA
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

#Корея Республикасида ишлаш мақсадида EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар:
- қурилиш соҳаси бўйича 29 март куни;
- кемасозлик соҳаси бўйича 30-31 март кунлари
Малака имтиҳони (#skill_тест) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

📍  Локация

👉 Номзодлар рўйхати (қурилиш)

👉 Номзодлар рўйхати (кемасозлик)

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

@migration_TMMA
1
Migration.uz | Хабарлар
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Қурилиш соҳаси номзодлари учун малака имтиҳонида фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш ҳамда тахта кесиш ёки арматура тўқиш каби машқлар бажарилиши кўзда тутилган.

❗️Видеоқўлланма (фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш, тахта кесиш, арматура тўқиш)

👉 Номзодлар рўйхати (тахта кесиш)

👉 Номзодлар рўйхати (арматура тўқиш)

❗️Фигурали рангли таёқчаларни жойлаштириш (барча номзодлар учун)

Кемасозлик соҳаси номзодлари учун малака имтиҳонида асосан суҳбат бўлиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, номзодлардан малака имтиҳонига пухта тайёргарлик кўриш сўралади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦 #Канада 5000 бўш ўрни таклиф этмоқда!

#Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.

Дастлаб қурилиш соҳасида:
− дурадгор;
− пайвандчи;
− электрик;
− сантехник;
− бетончи;
− ойначи;
− том ёпувчи;
− пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
− ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

Талаблар ва зарур ҳужжатлар:
1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши
2. ингилиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш
3. Қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом
4. Хорижга чиқиш паспорти нусхаси

💵 Иш ҳақи: соатига 12,5 АҚШ долларидан 30 АҚШ долларигача.

👉Рўйхатдан ўтиш

Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди.

Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

☎️71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

@migration_TMMA
👍2
Migration.uz | Хабарлар
🇰🇷Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇰🇷 Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

#Корея Республикасида ишлаш мақсадида жорий йил 8-13 февраль кунлари ХИЗМАТ КЎРСАТИШ-2 йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 26 мартдан 8 апрелга қадар (дам олиш кунлари ҳам) бўлиб ўтиши белгиланган.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Имтиҳонда қатнашувчи номзодлар рўйхати

@migration_TMMA
#Саудия_Арабистони'да ҳамширалик иши бўйича ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

− ҳамширалик бўйича диплом;
− тиббиёт йўналишида камида 2 йиллик тажриба;
− инглиз тилини билиш;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− 22 ёшдан 35 ёшгача;
− судланмаган бўлиш.

❗️Номзодлар малака тестидан ўтиши керак бўлади.

💵Иш ҳақи: 1 000 $ дан бошланади.
🟢Овқатланиш ва ётоқхона иш берувчи томонидан қопланади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 30 март соат 18:00 гача давом этади.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇨🇦 #Канада 5000 бўш ўрни таклиф этмоқда!
#Канада техник ва хизмат кўрсатиш соҳасида 30 дан ортиқ йўналиш бўйича ишга таклиф этмоқда.

🟢Канадага 5 000 та бўш иш ўрнига таклиф ҳақида хабар берилган эди. Кеча қурилиш йўналишида (1000), бугун техник ва хизмат кўрсатиш соҳаларига 4000 та иш ўрни учун эълон берилмоқда.

1. Техник соҳа (йўналишлари)
2. Хизмат кўрсатиш (йўналишлари)

1. Рўйхатдан ўтиш (техник соҳа)
2. Рўйхатдан ўтиш (хизмат кўрсатиш)

❗️Талаблар ва зарур ҳужжатлар:

1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши.
2. Инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиш.
3. Соҳа бўйича касб-таълимини тамомлагани тўғрисидаги гувоҳнома, сертификат, диплом.
4. Хорижга чиқиш паспорти нусхаси.

💵 Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.

❗️Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди.

Ҳар бир номзоднинг маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 31 март соат 18:00 гача давом этади.

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

@migration_TMMA
👍2
Migration.uz | Хабарлар
Канадага 5 000 та бўш иш ўрнига таклиф ҳақида хабар берилган эди
🇨🇦 Канадага ишга кетиш учун нималар талаб этилади?

Бугун, 28 март соат 16:00 да #Канада'га ишга кетиш учун рўйхатдан ўтиш тартиби, иш берувчи талаби ва бошқа имкониятлар юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилади.

Мулоқотни жонли кузатиш:

👉 Facebook
👉 Youtube

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

#Англия'да мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 23 февраль куни рус тили бўйича тестдан ўтган номзодлар диққатига!

Номзодлардан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш сўралади:

1. Getaway платформасига кириш, «I forgot my password»ни босиб, рўйхатдан ўтгандаги электрон почтани жўнатиш ва электрон почта орқали паролни янгилаш бўйича йўриқнома олиш.

2. Йўриқномага асосланиб паролни ўзгартириш. Gareway платформасига кириш учун логин ва пароль пайдо бўлади. Логин бу – электрон почта номи, пароль – махфий код.

3. Ўзгартирган логин ва пароль билан платформадаги шахсий кабинетга кириб ID рақамни билиб олиш.

4. Иш берувчи ташкилот вакиллари билан бўлиб ўтадиган суҳбатга қадар профилга сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиш шарт.

Суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.

@migration_TMMA