Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йилнинг 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни рус тили бўйича онлайн тест ўтказилади.

⚠️ Тест ва суҳбат жараёнлари Британия ИШ БEРУВЧИ КОМПАНИЯСИ томонидан ўтказилади ва ушбу жараёнларга Агентлик аралашишга ҳақли эмас.

👉 Тест ҳаволаси:

❗️Ҳавола 2024 йил 23 февраль соат 11.00 дан 12.00 гача ишлайди.

Тест топшириш қоидалари:

📍тестдан фақат рўйхатдан ўтган номзод ўта олади;
📍рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почта манзилидан кириш шарт;
📍тестдан бир марта ва 10 дақиқа вақт мобайнида ўтиш керак;
📍бошқа ресурслардан фойдаланиш тақиқланади;
📍тест тугагунга қадар тест ойнасини ёпиш ёки бошқа ойнага ўтиш мумкин эмас, акс ҳолда тест автоматик равишда якунланади.

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар Британия компанияси вакиллари билан бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф этилади.

🗓Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати, суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча эълон қилинади.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
Тест топшириш қоидалари:
Ҳурматли фуқаролар тест топшириш жуда оддий, вахима қилишни кераги йўқ, асосий урғу рус тилида.

Рус тилини ўртача билсангиз кифоя
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, техник муаммолар сабаб тест бошланиши кечикмоқда.

Тест бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
уюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, рус тили бўйича тест ўтказиладиган платформага киришга уринишлар сони ошгани, хусусан, рўйхатдан ўтмаган кўплаб фойдаланувчилар ҳам платформага киришга урингани сабабли тест бошланиши кечикмоқда.

Шу муносабат билан, бугун, 23 февраль куни фақат рўйхатдан ўтган номзодларга ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА тест учун алоҳида ҳаволалар тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади!

❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз.

Ҳудудлар бўйича тест бошланиши вақти ва ҳаволаси ҳақида 5 дақиқа аввал қўшимча маълумот берилади.
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни ТОШКEНТ ШАҲРИ, ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 16:00 дан 16:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади!

❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз.

❗️Ушбу ҳудудлар бўйича тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
БУХОРО ВИЛОЯТИ ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун (23 февраль куни) соат 17:00 дан 17:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ва ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 18:00 дан 18:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ва НАМАНГАН ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 19:00 дан 19:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИдан  рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 20:00 дан 20:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
Самарқанд вилоятдан  рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 21:00 дан 21:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
👍1
🇬🇧 Буюк Британия (#Англия)га инглиз тилини биладиган ҳамширалар ишга таклиф этилади!

❗️Номзодлар учун талаблар:

🔹 Тиббиёт техникуми (ёки Олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси;
🔹 IELTS 7 ёки OET 3,5 даражадаги сертификат;
🔹 судланмаган.

Лойиҳа афзалликлари:

📍 иш ҳақи 3000 $ дан бошланади;
📍 оилани олиб кетиш имконияти;
📍 лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган;
📍 меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Буюк британиялик ҳамширалар билан бир хил.

Қўшимча имкониятлар:

💢 Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECON университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга OET, CBT ва OSCE махсус курслари ташкил этилган;
💢 OET имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жой (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Инглиз тили курси ва OET ҳақида

☎️ Мурожаат учун:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: 71 202-33-55, 71, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

OET тил сертификати ва ўқиш ҳақида маълумот олиш учун MEDECON университети: +998 88 800-80-80; +998 91 030-30-30.

@migration_TMMA
👍2
Жорий йилнинг 18 апрелидан Тошкент - Прага (Чехия) йўналишида доимий авиақатновлар йўлга қўйилади. Парвозлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг пайшанба куни амалга оширилади.
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига
🇩🇪Германия'да ишлаш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги соҳаларда ишлар таклиф этилади:

🔹 пайвандчи;
🔹 электрик.

Номзодлар учун имкониятлар:

💶 ойлик маош 1800 евродан бошланади (солиқлар ушланган кейин);
🛫 Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Номзодлар учун малака ва тил мажбуриятлари:

📍18-40 ёш;
📍немис тилидан Гёте, ECL, ÖsD ёки Telc дан олинган В1 сертификат;
📍электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи;
📍соҳада камида бир йиллик тажриба.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 (қисқа рақами).

@migration_TMMA