Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
#Англия #Режа

Буюк Британия (#Англия)да инглиз тилини биладиган ҳамшираларни ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

☎️ Мурожаат учун: +998 71-202-33-55, (1282 қисқа рақами).

@migration_TMMA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар #Россия'нинг «#Мерос» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍22 февраль соат 15:00 да - Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
🇰🇷#Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Кемасозлик соҳасида ишлаш учун 2023 йил 27 ноябрь кунлари онлайн рўйхатдан ўтган номзодлар учун имтиҳонлар жорий йил 21 февраль куни бошланади.

📍Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
4. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг имтиҳон натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

❗️Номзодлар белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.

👉 Локация

👉  Имтиҳонда қатнашувчи номзодлар рўйхати

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига
«Globogate Concept AG» ташкилоти ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган навбатдаги тингловчилар #Германия'га жўнаб кетди.

Бугун яна ушбу лойиҳа бўйича бир гуруҳ юртдошларимиз Германияга жўнаб кетиши режалаштирилган.

🔔 Маълумот ўрнида, лоҳия бўйича ўқув курсига қабул давом этмоқда.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇯🇵 #Япония'да ишлаш истагидаги фуқаролар «Aoikai Tashkent» марказига таклиф этилади!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Японияда ишлаш учун танловлар ўтказилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида #Япония давлатида мебелсозлик соҳасида ишлаш учун суҳбат-танлов бўлиб ўтмоқда.
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йилнинг 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни рус тили бўйича онлайн тест ўтказилади.

⚠️ Тест ва суҳбат жараёнлари Британия ИШ БEРУВЧИ КОМПАНИЯСИ томонидан ўтказилади ва ушбу жараёнларга Агентлик аралашишга ҳақли эмас.

👉 Тест ҳаволаси:

❗️Ҳавола 2024 йил 23 февраль соат 11.00 дан 12.00 гача ишлайди.

Тест топшириш қоидалари:

📍тестдан фақат рўйхатдан ўтган номзод ўта олади;
📍рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почта манзилидан кириш шарт;
📍тестдан бир марта ва 10 дақиқа вақт мобайнида ўтиш керак;
📍бошқа ресурслардан фойдаланиш тақиқланади;
📍тест тугагунга қадар тест ойнасини ёпиш ёки бошқа ойнага ўтиш мумкин эмас, акс ҳолда тест автоматик равишда якунланади.

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар Британия компанияси вакиллари билан бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф этилади.

🗓Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати, суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча эълон қилинади.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
Тест топшириш қоидалари:
Ҳурматли фуқаролар тест топшириш жуда оддий, вахима қилишни кераги йўқ, асосий урғу рус тилида.

Рус тилини ўртача билсангиз кифоя
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, техник муаммолар сабаб тест бошланиши кечикмоқда.

Тест бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
уюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, рус тили бўйича тест ўтказиладиган платформага киришга уринишлар сони ошгани, хусусан, рўйхатдан ўтмаган кўплаб фойдаланувчилар ҳам платформага киришга урингани сабабли тест бошланиши кечикмоқда.

Шу муносабат билан, бугун, 23 февраль куни фақат рўйхатдан ўтган номзодларга ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА тест учун алоҳида ҳаволалар тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади!

❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз.

Ҳудудлар бўйича тест бошланиши вақти ва ҳаволаси ҳақида 5 дақиқа аввал қўшимча маълумот берилади.
Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни ТОШКEНТ ШАҲРИ, ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 16:00 дан 16:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади!

❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз.

❗️Ушбу ҳудудлар бўйича тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
Migration.uz | Хабарлар
🇬🇧 2024 йилда Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
БУХОРО ВИЛОЯТИ ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун (23 февраль куни) соат 17:00 дан 17:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ва ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 18:00 дан 18:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ва НАМАНГАН ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 19:00 дан 19:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИдан  рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 20:00 дан 20:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
Самарқанд вилоятдан  рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 21:00 дан 21:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.
👍1