Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
#ҳуқуқий_ахборот

Ўзбекистон фуқаролари учун #Қозоғистон'да рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди.

Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Манба

@migration_TMMA
🇰🇷Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

#Корея Республикасида #кемасозлик соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни онлайн рўйхатдан ўтган номзодлар учун имтиҳонлар жорий йил 21 февраль куни бошланади.

📍Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг имтиҳон натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги #тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй.

👉 Локация

👉 Имтиҳонда қатнашувчи номзодлар рўйхати

@migration_TMMA
“Workmall xususiy bandlik agentligi«га лицензия берилди

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 январдаги 43018222-сонли қарорига асосан “Workmall xususiy bandlik agentligi» МЧЖга 215300-сонли #лицензия берилди.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

@migration_TMMA
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхона лари рўйхати

📞 Агентлик ишонч телефонлари: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

👉Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪 #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида Германияга #Аусбилдунг – дуал тизимига таклиф этилади! ➡️ Аусбилдунг нима? Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб, рўйхатдан ўтишингиз…
🇩🇪 Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда #Германия'да қуйидаги соҳа ва касбларда бўш ўринлари учун фуқароларни таклиф этади!

− ҳамшира;
− юк автомобили ҳайдовчиси;
− юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
− меҳмонхона;
− ресторан;
− туризм;
− ҳунармандчилик;
− мехатроника;
− қурилиш ва бошқа соҳалар.

💶 Ойлик маоши:

Аусбилдунг асосида ишга жалб қилиш - 1000 евродан
− тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш - 2000 евродан бошланади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида республикамизда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказлари ҳамкорликка чақирилади!

☎️ Батафсил маълумот учун: +998 71 202 33 55, 71 200 00 61.

@migration_TMMA
🇰🇷 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинади

#Корея Республикаси #E_9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

📍Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та
📍Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та
📍Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)
📍Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилди.

👉 Батафсил

❗️Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.

@migration_TMMA
👍3
🪩 Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг #Канада ишчи визасини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларга дуч келиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Хусусан, фуқаролар воситачи шахслар билан Telegram ва WhatsApp орқали боғланиб, уларга дастлаб шахсий ҳужжатларини, виза расмийлаштириш учун банк ҳисобига катта миқдорда пулни жўнатади. Шундан сўнг воситачи шахслар жўнатган сохта ҳужжатлар билан Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонасида мавжуд бўлмаган виза суҳбатлари тайинланади.

❗️Эслатиб ўтамиз, #Канада'нинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси фақат консуллик масалалари билан шуғулланади ва #виза олиш жараёнида иштирок этмайди.

✔️ Канада визасини олиш жараёни ҳақидаги барча маълумотлар Канада ҳукуматининг www.canada.ca сайтида мавжуд.

Шу муносабат билан, хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиздан турли норасмий эълонларга ва воситачи шахсларга ишонмасликни, фирибгарлик ҳолатларига дуч келган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россиянинг «#Смарт_Билдинг» корхонасидаги қурилиш ишларига таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍9 февраль соат 11:00 да - Сурхондарё ва Андижон вил.
соат 14:00 да - Фарғона вил.

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#МегаСтрой» корхонасидаги қурилиш ишларига таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍9 февраль соат 11:00 да - Наманган вилояти
соат 12:00 да - Андижон вилояти
соат 15:00 да - Тошкент вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
🇵🇱 #Польша'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури:

📍қолиплаш (опалубщик);
📍металл конструкцияларни маҳкамлаш/темирчи (монтажник металлоконструкций).

Номзодлар учун талаблар:

💢 18-45 ёш;
💢 рус ёки инглиз тилларини билиш;
💢 сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат қўшимча устунлик беради);
💢 судланмаган;
💢 хорижга чиқиш тақиқланмаган;
💢 жисмонан ва руҳан соғлом;
💢 зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: 750 евродан бошланади

Ётоқхона, тиббий суғурта, Полшада рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍виза тўлови;
📍авиачипта;
📍Агентлик тўлови;
📍овқатланиш харажатлари.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: 100 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

Ваканция учун касбий малака талаби мавжуд. Ушбу соҳада малакаси йўқ номзодлар рўйхатдан ўтмасликлари сўралади.
Рўйхатдан ўтган фуқаролар Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган амалий имтиҳонларга чақирилади.

❗️ДИҚҚАТ: Ҳозирда
labormigration.uz сайтидан МОБИУЗ мижозлари томонидан фойдаланишда узилишлар вужудга келаётганлиги сабабли бошқа провайдерлар орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади. Айни пайтда ушбу камчилик бартараф этилмоқда.

@migration_TMMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"#ONE_ID"дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@migration_TMMA
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

#Корея Республикасида #E_9 визаси асосида ишлаш истагидаги фуқаролар учун жорий йил 8-14 февраль кунлари рўйхатдан ўтиш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
❗️Юкланиши зарур бўлган маълумотлар рўйхатидаги 3,5х4,5 ҳажмдаги расм 150х190 пиксел бўлиши лозимлигини маълум қиламиз.

1 февраль куни берилган эълонда техник хатолик туфайли 100х300 пиксел бўлиши ёзилган.

@migration_TMMA
Корея Республикада E-9 визаси асосида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

"#ONE_ID"дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@migration_TMMA
🇯🇵 Фуқаролар #Япония'га қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишга таклиф этилади!

📍Қурилиш соҳасида (кафель териш, опалубка, қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш) ойлик маош 1500$ бошланади (Йенада тўланади).
Батафсил
Рўйхатдан ўтиш

📍Ишлаб чиқариш соҳасида (мебелсозлик) ойлик маош 1100$ бошланади (Йенада тўланади).
Батафсил
Рўйхатдан ўтиш

Фуқаролар иш берувчи билан суҳбат асосида ишга қабул қилинади. Танлов куни ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

❗️Рўйхатдан ўтиш ҳар бир соҳа бўйича 500 нафар номзодга етганда тўхтатилади.

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақам 41, 42).

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇰🇷 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинади
❗️ Рўхатдан ўтиш жараёни 8 февраль куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бошланади.

👉 Миллий банк мобил иловаси

👉 Рўхатдан ўтиш

👉 Рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

👉 ONE ID дан рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси
1
Migration.uz | Хабарлар
🇰🇷 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинади
#Корея Республикасида E-9 визаси асосида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 8 февралдан https://eps-topik.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиш бошланди.

Аммо хорижий давлатлардан ушбу сайтга киришга кўплаб шубҳали уринишлар (DDoS) бўлгани сабабли сайт блокланди.

Ҳозирги вақтда муаммони бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.