Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
🇰🇷 #Корея Республикасида ишлаш мақсадида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар фаолият йўналишини ишлаб чиқариш соҳасидан #хизмат_кўрсатиш (сервис) соҳасига ўзгартириши имконияти мавжуд.

👉Номзодлар рўйхати

Фаолият йўналишини ишлаб чиқариш соҳасидан хизмат кўрсатиш соҳасига ўзгартириш истагидаги номзодлардан 2024 йил 10 февралга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентигига мурожаат қилиш сўралади.

Эслатма! Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 41, 42)

@migration_TMMA
🇷🇺 #Россия Федерациясида қийин ахволда қолган фуқароларга #ёрдам кўрсатилди

📍#Красноярск шаҳрида ишлаш мақсадида келган фуқаро саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли #қийин_аҳволда қолган. Унга Красноярск-Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

📍#Екатеринбург ва #Тула'да молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, #Иркутск ҳамда #Красноярск'да ишлаётган фуқароларнинг #паспорт'лари иш берувчида олиб берилди.

@migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Корея Республикасида Е-9 визаси билан ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2024 йилги имтиҳонлар қачон бошланади ва қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

@migration_TMMA
👍2
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар #Россия'нинг «#Энкорп» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍29 январь соат 11:00 да - Тошкент вилояти
соат 12:00 да - Наманган вилояти

📍30 январь соат 11:00 да - Жиззах вилояти:
соат 12:00 да - Сурхондарё вилояти

📍31 январь соат 11:00 да - Сирдарё вилояти
соат 12:00 да - Жиззах вилояти

📍2 февраль соат 11:00 да - Хоразм вилояти:
соат 12:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#ЗМК» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍29 январь соат 14:00 да - Самарқанд вилояти
соат 15:00 да - Фарғона ва Наманган вилоятлари

📍30 январь соат 11:00 да - Қашқадарё вилояти
соат 12:00 да - Сирдарё вилояти
соат 15:00 да - Сурхондарё вилояти

📍31 январь соат 11:00 да - Хоразм вилояти
соат 12:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси

«ЗМК» корхонаси фаолияти ҳақида видео

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#СДС_Строй» корхонасида ишлаш учун таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍30 январь соат 10:00 да - Фарғона вилояти

📍31 январь соат 10:00 да
- Андижон вилояти

📍1 февраль соат 10:00 да - Наманган вилояти

📍2 февраль соат 10:00 да - Самарқанд вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#СМУ_1» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍30 январь соат 11:00 да - Хоразм вилояти
соат 12:00 да - Самарқанд вилояти:
соат 14:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси:

📍31 январь соат 14:00 да - Андижон вилояти:
соат 15:00 да - Наманган вилояти:
соат 16:00 да - Фарғона вилояти:

📍1 февраль соат 11:00 да - Тошкент вилояти:
соат 12:00 да - Қашқадарё вилояти:
соат 14:00 да - Сурхондарё вилояти:

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Япония'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

29-30-31 январь ва 1-2-3 февраль кунлари соат 10:00-11:30 ва 14:00-15:30да «AOIKAI UZBEKISTAN» марказида япониялик мутахассислар иштирокида қуйидаги соҳалар бўйича тақдимотлар бўлиб ўтади.

⭐️ меҳмонхона хизмати;
⭐️ қишлоқ хўжалиги;
⭐️ парваришлаш соҳаси;
⭐️ озиқ-овқат ишлаб чиқариш;
⭐️ ресторан хизмати.

Ҳудудларда япон тилини ўрганишни бошлаган, махсус малака тестларига тайёрланиб, имтиҳондан муваффақиятли ўтган юртдошларимиз мутахассислар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали #Япония компанияларида ишлаш учун муҳим маълумотларга эга бўлади.

📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй. Олмазор касб-ҳунарга ўқитиш маркази.
☎️ Мурожаат учун: (93) 831-02-22; (90) 633-02-22.

@aoitashkent (савол-жавоб учун)
@aoikai_fergana_bot (Фарғона)
@aoikai_gulistan (Гулистон)

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади! Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб,…
🇩🇪 #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида Германияга #Аусбилдунг – дуал тизимига таклиф этилади!

➡️ Аусбилдунг нима?

Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

«Simson Private Akademie» – мехатроника соҳалари, ойлик стипендия 950-1200 еврогача. Фарғона, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Қарши шаҳарларида немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

«Kanne ECH Heede GmbH» – меҳмонхона, ресторан иши, ойлик стипендия 800 евродан бошлаб;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

«Duvenbeck» – мехатроника, омборчи ва слесарь, ойлик стипендия 850 евродан бошлаб;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

«ConsultingUz» – юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш, ойлик стипендия 930 евродан бошлаб. Фарғона, Андижон, Тошкент, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган. Хоразм шаҳрида немис тилини ўқитиш дастури режалаштирилмоқда;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

– меҳмонхона, ресторан иши, ойлик стипендия 850 евродан бошлаб;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

«The International Placement People» – меҳмонхона, ресторан иши, ойлик стипендия 850 евродан бошлаб;
📍Батафсил
📍Рўйхатдан ўтиш

@migration_TMMA
#ҳуқуқий_ахборот

Ўзбекистон фуқаролари учун #Қозоғистон'да рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди.

Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Манба

@migration_TMMA
🇰🇷Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

#Корея Республикасида #кемасозлик соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни онлайн рўйхатдан ўтган номзодлар учун имтиҳонлар жорий йил 21 февраль куни бошланади.

📍Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг имтиҳон натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги #тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй.

👉 Локация

👉 Имтиҳонда қатнашувчи номзодлар рўйхати

@migration_TMMA
“Workmall xususiy bandlik agentligi«га лицензия берилди

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 30 январдаги 43018222-сонли қарорига асосан “Workmall xususiy bandlik agentligi» МЧЖга 215300-сонли #лицензия берилди.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

@migration_TMMA
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхона лари рўйхати

📞 Агентлик ишонч телефонлари: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

👉Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪 #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида Германияга #Аусбилдунг – дуал тизимига таклиф этилади! ➡️ Аусбилдунг нима? Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб, рўйхатдан ўтишингиз…
🇩🇪 Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда #Германия'да қуйидаги соҳа ва касбларда бўш ўринлари учун фуқароларни таклиф этади!

− ҳамшира;
− юк автомобили ҳайдовчиси;
− юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
− меҳмонхона;
− ресторан;
− туризм;
− ҳунармандчилик;
− мехатроника;
− қурилиш ва бошқа соҳалар.

💶 Ойлик маоши:

Аусбилдунг асосида ишга жалб қилиш - 1000 евродан
− тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш - 2000 евродан бошланади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида республикамизда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказлари ҳамкорликка чақирилади!

☎️ Батафсил маълумот учун: +998 71 202 33 55, 71 200 00 61.

@migration_TMMA
🇰🇷 2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинади

#Корея Республикаси #E_9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

📍Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та
📍Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та
📍Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)
📍Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилди.

👉 Батафсил

❗️Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.

@migration_TMMA
👍3
🪩 Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг #Канада ишчи визасини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларга дуч келиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Хусусан, фуқаролар воситачи шахслар билан Telegram ва WhatsApp орқали боғланиб, уларга дастлаб шахсий ҳужжатларини, виза расмийлаштириш учун банк ҳисобига катта миқдорда пулни жўнатади. Шундан сўнг воситачи шахслар жўнатган сохта ҳужжатлар билан Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонасида мавжуд бўлмаган виза суҳбатлари тайинланади.

❗️Эслатиб ўтамиз, #Канада'нинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси фақат консуллик масалалари билан шуғулланади ва #виза олиш жараёнида иштирок этмайди.

✔️ Канада визасини олиш жараёни ҳақидаги барча маълумотлар Канада ҳукуматининг www.canada.ca сайтида мавжуд.

Шу муносабат билан, хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиздан турли норасмий эълонларга ва воситачи шахсларга ишонмасликни, фирибгарлик ҳолатларига дуч келган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

@migration_TMMA