Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади! Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб,…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛫🇩🇪#Германия

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг “#Globogate Concept AG” ташкилоти ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган навбатдаги тингловчилар #Германия'га жўнаб кетмоқда.

🔔 Маълумот ўрнида, лоҳия бўйича ўқув курсига қабул давом этмоқда.

@migration_TMMA
#ҳуқуқий_хабар

#БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

2024 йил 16 февралдан
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликларига ҳудудида бўлиши даврида #виза талабларидан озод этилади.
🇬🇧 #Англия'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури: мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари.

Номзодлар учун талаблар:

💢 18-45 ёш;
💢 рус ёки инглиз тилларини билиш;
💢 қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
💢 судланмаган;

💷 Иш ҳақи: соатига 8 £ дан бошланади

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
📍виза тўлови 375 £;
📍авиачипта.

👉 Рўйхатдан ўтиш

#ЭСЛАТМА:
❗️2500 номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.


❗️Рўйхатдан ўтишда фақат @gmail.cом электрон почта  ва ишлаётган телефон рақамини кўрсатиш шарт.

❗️Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа лойиҳаларида суҳбатдан ўтган, иштирок этаётган, ҳужжатлари тайёрланаётган номзодларга тавсия этилмайди.

🗓 Танлов санаси ва манзили тўғрисида қўшимча хабар қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

@migration_TMMA
#Россия'нинг «#ПЭК» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍17 январь соат 11:00 да - Қашқадарё вилояти

📍18 январь соат 11:00 да - Самарқанд вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
Расмий курс 12400 сўмдан ошди ❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 418,03 (+20,99) сўм қилиб белгиланди.
Доллар кўтарилишда давом этмоқда

❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 427,00 (+11,95) сўм қилиб белгиланди.

@migration_TMMA
🇭🇷 #Хорватия'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури: қолиплаш (опалубщик),
металл конструкцияларни маҳкамлаш (монтажник металлоконструкций).

Номзодлар учун талаблар:

💢 18-50 ёш;
💢 рус ёки инглиз тилларини билиш;
💢 сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат билан);
💢 судланмаган;
💢 Хорижга чиқиш таъқиқланмаган;
💢 жисмонан ва руҳан соғлом;
💢 зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: ойига 900 евродан бошланади.

Ётоқхона ва транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍виза тўлови;
📍авиачипта;
📍агентлик тўлови.

👉 Рўйхатдан ўтиш

ЭСЛАТМА: 200 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

❗️ДИҚҚАТ: Ҳозирда labormigration сайтидан MOBIUZ мижозлари томонидан фойдаланишда узилишлар вужудга келаётганлиги сабабли бошқа провайдерлар орқали рўйхатдан ўтишгиз сўралади. Айни пайтда ушбу камчилик бартараф этилмоқда.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#муҳим_тавсия Чет эл (айниқса ривожланган давлатлар)га ишга кетган юртдошларимиз нима учун узоқ йиллар давомида (виза муддати тугагандан кейин, ноқонуний қолиб бўлса ҳам) ишлашга мажбур бўлмоқда? @migration_TMMA
Унутманг "Билимга йўналтирилган сармоя — энг самарали инвестиция"дир.

Фарзандимиз (шу жумладан, ўзимиз)га билим беришга ҳаракат қилайлик.

Афсуски амалда эса, келажак авлодимизга мол мулк қолдиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

#Тафаккур_қилинг, мияга қилинган инвестиция бир урм фойда беради ва доимо Сиз билан бирга бўлади (маласан, айрим объектив сабабларга кўра бошқа шаҳарга кўчишга мажбур бўлдиз, мол мулкингизни ташлаб чиқиб кетасиз, дунёни қаранг нима ишлар бўляпти).

Илм берганда болани қизиқиши ва замон (келажак) талабидан келиб чиқиб танлаш лозим....
Шунингдек, танланган мутахассислик бир вақтнинг ўзида ҳам касб бўлсин.

Масалан, ЭНГ истиқболли касб бу IT (информацион технология) - бу ҳам касб, ҳам мутахассисликдир...

Унутманг, рисқ Аллоҳдандир.

Яна нима соҳаларни ўрганиш лозим, фикрингизни изохда қолдиринг
👍3
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#Пермская_монолитная» корхонасидаги монтажчи, бетончи, дурадгор, электр муҳандиси соҳаларида ишга таклиф этилади!
 
Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим. 
 
📍22 январь соат 11:00 да - Нукус шаҳар.
соат 12:00 да - Андижон вилояти
соат 12:00 да - Бухоро вилояти

📍23 январь соат 14:00 да - Фарғона вилояти
соат 14:00 да - Сирдарё вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
🇧🇬 #Болгария'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури:
Ҳамшира;
Тиббиёт муассасасида санитария ишлари.

Номзодлар учун талаблар:

💢 22-55 ёш;
💢 рус тилини эркин мулоқот даражасида билиш;
💢ҳамширалик бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси (тасқдиқловчи ҳужжат билан);
💢 судланмаган;
💢 хорижга чиқиш тақиқланмаган;
💢 жисмонан ва руҳан соғлом;
💢 зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: ойига 510 АҚШ доллари (санитария);
640 АҚШ доллари (ҳамширалик).

Иш берувчи компания ётоқхона ва транспорт харажатларини қоплаб беради.

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 баравари;
📍виза тўлови;

👉 рўйхатдан ўтиш (санитария)
👉 рўйхатдан ўтиш (ҳамширалик)

❗️Ҳар бир соҳа учун рўйхатдан ўтиш 50 кишига етса тўхтатилади.

@migration_TMMA
🇹🇷 Фуқаролар #Туркия'даги меҳмонхона ишларига таклиф этилади!

Иш тури: меҳмонхона ишчиси, санитария ходими ва рўйхатхона ишчиси (реcэптион).

Имкониятлар:
✔️иш ҳақи: 18 000 Туркия лираси (595 доллар, солиқлар тўлангандан кейин);
✔️иш вақти: 5 кун 8 соатдан (бир суткада 3 та сменанинг бирида ишлаш);
✔️Консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:
🔹19 ёшдан 40 ёшгача;
🔹тажрибага эга бўлиш;
🔹турк, рус ёки инглиз тилида интермедиате (Б2) даражада сўзлаша олиш;
🔹судланмаганлик;
🔹хорижга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: 600 нафар фуқаро рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

@migration_TMMA
🇯🇵 #Япония'да ишлаш истагидаги фуқаролар «Aoikai Tashkent» марказига таклиф этилади!

Япониянинг «Aoikai Corporation» ташкилоти томонидан япон тили ва қарияларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги малака тест имтиҳонларига тайёрлаш мақсадида «Aoikai Tashkent» маркази ташкил этилган. 

Афзалликлар:
📍қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида «Махсус малакали ишчи» дастури доирасида ишлаш учун талаб этиладиган тест имтиҳонларига тайёрлаш;

📍япон тилида даража олиш имтиҳонларига тайёрлаш;

📍иш берувчи суҳбатига тайёрлаш;

📍Япониядаги «Aoikai Corporation»га ишга жалб этиш;

📍иш соҳаларига мослаб жиҳозланган хоналарда таълим олиш;

📍малакали ўқитувчилар томонидан режалаштирилган ўқув дастурлари асосида дарс ташкил этиш.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Умид кўчаси, 16-уй. Олмазор, Касб-ҳунарга ўқитиш маркази. Мўлжал: Олмазор туман ҳокимлиги.

☎️ +99893 831-02-22.
📱: @AOIKAI_UZ, @aoikai_tashkent, @aoitashkent
🇰🇷 Корея Республикаси иш берувчилари томонидан навбатдаги виза тасдиқномалари берилган фуқаролар диққатига!

#Корея Республикаси иш берувчилари томонидан навбатдаги #виза тасдиқномалари берилган, аммо тегишли ҳужжатларни бугунги кунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига олиб келмаган фуқаролар зудлик билан тақдим этиши сўралади.

👉 Виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати

☎️ Мурожаат учун: +998 71 202-33-55 (ички рақам: 41, 42)

📍 Манзил: локация

@migration_TMMA
🇰🇷 #Корея Республикасида ишлаш мақсадида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар фаолият йўналишини ишлаб чиқариш соҳасидан #хизмат_кўрсатиш (сервис) соҳасига ўзгартириши имконияти мавжуд.

👉Номзодлар рўйхати

Фаолият йўналишини ишлаб чиқариш соҳасидан хизмат кўрсатиш соҳасига ўзгартириш истагидаги номзодлардан 2024 йил 10 февралга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентигига мурожаат қилиш сўралади.

Эслатма! Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 41, 42)

@migration_TMMA
🇷🇺 #Россия Федерациясида қийин ахволда қолган фуқароларга #ёрдам кўрсатилди

📍#Красноярск шаҳрида ишлаш мақсадида келган фуқаро саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли #қийин_аҳволда қолган. Унга Красноярск-Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

📍#Екатеринбург ва #Тула'да молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, #Иркутск ҳамда #Красноярск'да ишлаётган фуқароларнинг #паспорт'лари иш берувчида олиб берилди.

@migration_TMMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Корея Республикасида Е-9 визаси билан ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2024 йилги имтиҳонлар қачон бошланади ва қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

@migration_TMMA
👍2
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар #Россия'нинг «#Энкорп» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим.

📍29 январь соат 11:00 да - Тошкент вилояти
соат 12:00 да - Наманган вилояти

📍30 январь соат 11:00 да - Жиззах вилояти:
соат 12:00 да - Сурхондарё вилояти

📍31 январь соат 11:00 да - Сирдарё вилояти
соат 12:00 да - Жиззах вилояти

📍2 февраль соат 11:00 да - Хоразм вилояти:
соат 12:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA