Migration.uz | Хабарлар
298 subscribers
139 photos
62 videos
1 file
256 links
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ахборот ва тавсиявий канал

Савол ва қўшимча фикрлар учун:
📨: @info_2332400
Download Telegram
🇰🇷Жанубий Кореядагилар муаммолари ҳал этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг у ердаги ваколатхонаси вакиллари Кёнгсангнамдодаги корхоналарда E-9 визаси асосида ишлаётган ватандошлар билан учрашишди.

Учрашувда иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор бўлган ва ҳозир ишсиз юрган фуқароларнинг муаммолари тингланди.

Ҳозир уларни қайта ишга тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Кореяда муаммо пайдо бўлганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжудаги ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

@migration_TMMA
👍2
Migration.uz | Хабарлар
Расмий курс 12350 сўмдан ошди ❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 367,00 (+18,00) сўм қилиб белгиланди. @migration_TMMA
Расмий курс 12400 сўмдан ошди

❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 418,03 (+20,99) сўм қилиб белгиланди.
Migration.uz | Хабарлар
#муҳим_тавсия Чет эл (айниқса ривожланган давлатлар)га ишга кетган юртдошларимиз нима учун узоқ йиллар давомида (виза муддати тугагандан кейин, ноқонуний қолиб бўлса ҳам) ишлашга мажбур бўлмоқда? @migration_TMMA
#АҚШ'нинг Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси 11 та инвестиция фондига тўғридан-тўғри #биткоин олди-соттиси билан шуғулланишга рухсат берди. Бу #криптовалюта оламида тарихий ютуқ сифатида баҳоланмоқда.

Шу пайтгача биткоин олиш ва сотиш учун махсус сайт ва компанияларда рўйхатдан ўтиш ва криптовалюталарни ўша ҳисобларда сақлаш керак эди. Бу компаниялар банкрот бўлса ёки хакерлар ҳужуми орқали ўғирлик юз берса, криптовалютангиздан бир лаҳзада айрилиб қолишингиз эҳтимоли юқори эди. Уларни хавфсиз ва мустақил ҳамёнларда сақлаш эса оддий одам учун анча қиммат ва мураккаб жараён.

Энди исталган одам мана шу рухсат этилган фондларга пул тикиш йўли билан биткоинга билвосита эгалик қилиши мумкин. Биткоинларни хавфсиз сақлаш кафолати фондлар зиммасида бўлади.

Экспертлар тахминига кўра, келаси 2 йил ичида бу фондларга бир неча юз миллиард доллар оқиб киради. 2025 йилгача эса #биткоин нархи 150 минг долларгача чиқиши башорат қилиняпти.

Айни пайтда бир дона #биткоин нархи 47 минг доллар атрофида.

Манба: bmamadiev

@migration_TMMA
👍1
#ҳуқуқий_хабар #Россия

Пенза (#Россия)да 7 нафар Ўзбекистон фуқароси биз билган “кирди-чиқди” қилиш мақсадида йўлда вафот этибди.

Аллоҳ савол-жавобларини осон қилсин, илоҳим.

Қиш кунида , тизза бўйи қор, йўллар сирпанчиқ, баъзи жойлар бўрон бўлганида “кирди-чиқдисиз” ҳам амалласа бўладиган йўллари бор.

👉Масалан, патент тугаса кейинги йилга патент олиш учун “трудовой договор” қилиб, Россиядан чиқмай янги #патент олса бўлади.

👉Патент куйган бўлса ёшингиз нечада бўлишидан қатъий назар ўқишга кириб, бир йиллик “#регистрация”, #РВП қилсангиз бўлади.

👉Яқин қариндошингиз РФ фуқароси ёки ВНЖси бор шахс бўлса у асосида бир йилга “#регистрация” қилишингиз мумкин.

✔️Ёки аввалроқ мониторинг қилишни бошласа арзон билетларни топиш мумкин — Қозоғистон, ўзимизни Самарқанд, Арманистонларга деярли ҳар ҳафта қандайдур акциялар бўлиб туради ва бир тарафга 7 минга #билет олса бўлади.

⚠️Ҳар уч ойда “кирди-чиқди” қилиш қонунни бузиш дегани. Қолаверса қиш кунларида жуда хавфли.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#Россия'нинг “АВТОВАЗ” корхонасидаги енгил автомобил саноати йўналишида ишга таклиф этилади! Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.…
#Россия'нинг “#АВТОВАЗ” корхонасидаги енгил автомобил саноати йўналишида ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

📍18 январ соат 14:00 да - Тошкент вил;
- соат 15:00 да - Андижон ва Қашқадарё вил;

📍19-январ соат 11:00 да - Наманган вил;
- соат 12:00 да - Жиззах вил;
- соат 14:00 да - Самарқанд ва Сирдарё вил.

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Россия'нинг "#ПЭК" корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍17 январь соат 11:00 да - Қашқадарё вилояти.

📍
18 январь соат 11:00 да - Самарқанд вилояти.

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Россия'нинг "#ПСП" корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍18 январь соат 11:00 да - Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятлари

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
#Россия'нинг “#Нагайбакский_птицеводческий_комплекс” корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этиш исташида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍18 январь 2024 йил:
- соат 11:00 да
- Бухоро вилояти;
- соат 14:00 да - Самарқанд вилояти;

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига #Германия'нинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади! Қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиб,…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛫🇩🇪#Германия

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг “#Globogate Concept AG” ташкилоти ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган навбатдаги тингловчилар #Германия'га жўнаб кетмоқда.

🔔 Маълумот ўрнида, лоҳия бўйича ўқув курсига қабул давом этмоқда.

@migration_TMMA
#ҳуқуқий_хабар

#БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

2024 йил 16 февралдан
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликларига ҳудудида бўлиши даврида #виза талабларидан озод этилади.
🇬🇧 #Англия'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури: мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари.

Номзодлар учун талаблар:

💢 18-45 ёш;
💢 рус ёки инглиз тилларини билиш;
💢 қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
💢 судланмаган;

💷 Иш ҳақи: соатига 8 £ дан бошланади

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
📍виза тўлови 375 £;
📍авиачипта.

👉 Рўйхатдан ўтиш

#ЭСЛАТМА:
❗️2500 номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.


❗️Рўйхатдан ўтишда фақат @gmail.cом электрон почта  ва ишлаётган телефон рақамини кўрсатиш шарт.

❗️Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа лойиҳаларида суҳбатдан ўтган, иштирок этаётган, ҳужжатлари тайёрланаётган номзодларга тавсия этилмайди.

🗓 Танлов санаси ва манзили тўғрисида қўшимча хабар қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

@migration_TMMA
#Россия'нинг «#ПЭК» корхонасига ишга таклиф этилади!

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

📍17 январь соат 11:00 да - Қашқадарё вилояти

📍18 январь соат 11:00 да - Самарқанд вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
Расмий курс 12400 сўмдан ошди ❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 418,03 (+20,99) сўм қилиб белгиланди.
Доллар кўтарилишда давом этмоқда

❗️Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 427,00 (+11,95) сўм қилиб белгиланди.

@migration_TMMA
🇭🇷 #Хорватия'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

👉🏻 Иш тури: қолиплаш (опалубщик),
металл конструкцияларни маҳкамлаш (монтажник металлоконструкций).

Номзодлар учун талаблар:

💢 18-50 ёш;
💢 рус ёки инглиз тилларини билиш;
💢 сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат билан);
💢 судланмаган;
💢 Хорижга чиқиш таъқиқланмаган;
💢 жисмонан ва руҳан соғлом;
💢 зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: ойига 900 евродан бошланади.

Ётоқхона ва транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

📍виза тўлови;
📍авиачипта;
📍агентлик тўлови.

👉 Рўйхатдан ўтиш

ЭСЛАТМА: 200 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

❗️ДИҚҚАТ: Ҳозирда labormigration сайтидан MOBIUZ мижозлари томонидан фойдаланишда узилишлар вужудга келаётганлиги сабабли бошқа провайдерлар орқали рўйхатдан ўтишгиз сўралади. Айни пайтда ушбу камчилик бартараф этилмоқда.

@migration_TMMA
Migration.uz | Хабарлар
#муҳим_тавсия Чет эл (айниқса ривожланган давлатлар)га ишга кетган юртдошларимиз нима учун узоқ йиллар давомида (виза муддати тугагандан кейин, ноқонуний қолиб бўлса ҳам) ишлашга мажбур бўлмоқда? @migration_TMMA
Унутманг "Билимга йўналтирилган сармоя — энг самарали инвестиция"дир.

Фарзандимиз (шу жумладан, ўзимиз)га билим беришга ҳаракат қилайлик.

Афсуски амалда эса, келажак авлодимизга мол мулк қолдиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

#Тафаккур_қилинг, мияга қилинган инвестиция бир урм фойда беради ва доимо Сиз билан бирга бўлади (маласан, айрим объектив сабабларга кўра бошқа шаҳарга кўчишга мажбур бўлдиз, мол мулкингизни ташлаб чиқиб кетасиз, дунёни қаранг нима ишлар бўляпти).

Илм берганда болани қизиқиши ва замон (келажак) талабидан келиб чиқиб танлаш лозим....
Шунингдек, танланган мутахассислик бир вақтнинг ўзида ҳам касб бўлсин.

Масалан, ЭНГ истиқболли касб бу IT (информацион технология) - бу ҳам касб, ҳам мутахассисликдир...

Унутманг, рисқ Аллоҳдандир.

Яна нима соҳаларни ўрганиш лозим, фикрингизни изохда қолдиринг
👍3
Migration.uz | Хабарлар
#Маълумот #Филиал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиаллари манзили @migration_TMMA
Фуқаролар #Россия'нинг «#Пермская_монолитная» корхонасидаги монтажчи, бетончи, дурадгор, электр муҳандиси соҳаларида ишга таклиф этилади!
 
Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим. 
 
📍22 январь соат 11:00 да - Нукус шаҳар.
соат 12:00 да - Андижон вилояти
соат 12:00 да - Бухоро вилояти

📍23 январь соат 14:00 да - Фарғона вилояти
соат 14:00 да - Сирдарё вилояти

Ҳудудий филиалларнинг тўлиқ манзиллари бу ерда

@migration_TMMA