MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI
1.02K subscribers
2.66K photos
429 videos
11 files
1.5K links
Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси
Download Telegram
Шаҳрисабзда алимент тўламаган 8 нафар отага қонуний чора кўрилди
Шаҳрисабзда алимент тўламаган 8 нафар отага қонуний чора кўрилди

Фарзандни моддий жиҳатдан таъминлаш отанинг бурчи ҳисобланади. Оилавий ажримлардан сўнг, эр ва хотиннинг ўзаро келишмовчилигидан кўпроқ болалар азият чекади. Она ҳеч қаерда ишламаса, қўлида ҳунари бўлмаса ёки даромад манбаи бўлмаса, болалар моддий жиҳатдан ҳам танг аҳволда қолади. Суд қарори асосида фарзандлари учун алимент ундирадиган оилаларда, ўз вақтида тўланмаган бу пуллар туфайли анчагина моддий қийинчиликлар юзага келади. Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётган оталарга тушунтириш, огоҳлантириш ва сўнгида уларга нисбатан қонуний чора кўриш ишлари амалга оширилади.
Шаҳрисабз шаҳрида ана шундай масъулиятсиз оталарнинг 8 нафарига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг қарорига асосан фуқаро М.Камоловдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Отанинг алимент пулларини кам миқдорда ва кечиктириб тўлаганлиги оқибатида, анчагина қарздорлик йиғилиб қолган. Давлат ижрочисининг алимент қарзини қайта ҳисоблаш қарорига кўра 67 ой учун тўланмаган 41 млн. 688 минг сўм пуллар фуқарога нисбатан қонуний чора кўришга асос бўлди. Шунингдек, фуқаро С.Эшбоев ҳам бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 17 млн. сўм миқдоридаги алимент пулларини қасддан тўламай келганлиги оқибатида маъмурий жавобгарликка тортилди.
Келгусида ушбу алимент пуллари белгиланган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, қарздорларни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Хуршид Гулманов – МИБ Шаҳрисабз шаҳар бошлиғи
#Mehnat_yarmarkasi
#Ishga_marhamat
#Jarayon

🏛 Qashqadaryo viloyati yuridik texnikumida texnikum bitiruvchilari uchun tashkil etilayotgan Mehnat yarmarkasidan foto lavhalar...


📩Murojaat uchun:
@yuridik_texnikumi_bot

⚖️ @kaslofficial1 kanaliga ulaning!
#Mehnat_yarmarkasi

🏛 Bugun texnikum bitiruvchilarining bandligiga koʻmaklashishda amaliy yordam berish maqsadida tashkil etilgan “Mehnat yarmarkasi”da viloyat adliya boshqarmasi, viloyat majburiy ijro byurosi, tuman, shahar Aholi bandligiga koʻmaklashuvchi markazlari va qator tashkilotlar vakillari ishtirok etdi.
Yuqoridagi tashkilotlar tomonidan bitiruvchilarga boʻsh ish oʻrinlari taklif etilib, ishga qabul qilish tartibi yuzasidan tushuntirishlar berildi.

📩Murojaat uchun:
@yuridik_texnikumi_bot

⚖️ @kaslofficial1 kanaliga ulaning!