Икки нафар фарзандининг моддий таъминотини ўйламаган ота 15 суткага қамалди
2019 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Ф.Мирфайзиевдан икки нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун алимент ундиришни белгиланганди.
Аммо у фарзандлари олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортди. Ф.Мирфайзиевнинг алиментдан қарздорлиги 6 млн сўмдан ошиб кетгач, беэътибор отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.
Судда унинг собиқ турмуш ўртоғи икки нафар фарзандларининг моддий таъминотидан қийналаётганини ва болаларининг соғлиғини тиклаш учун алимент пуллари жудаям зарурлигини таъкидлади.
Отага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қидирувдаги алиментдан қарздор ота нега ойнадан қочишга уринди ?
Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навбаҳор туман бўлимида яшовчи алиментдан қарздор фуқарони топиш бўйича олиб борилган қидирув ишлари жараёнида, хонадонларнинг бирида яшаб келган қидирувдаги шахс уй ойнасидан сакраб қочишга уринган.
Воқеалар тафсилоти: “ZO`R TV” телеканали “BU KUN” информацион теледастурида намойиш этилди (20.05.2021 й, соат 09-10 да)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AutoCon тадбирлари давом этмоқда !
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ЙХҲБ органлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги лавҳа
“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион теледастурида (21.05.2021 йил, соат 09-15 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ЙХҲБ органлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги лавҳа
“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион теледастурида (21.05.2021 йил, соат 09-15 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
⚖️ Кластердан 1 млрд сўм қарз ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод туман бўлими иш юритувида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Mirzaobod Universal Trade Cluster” МЧЖдан ундирувчи “Urugchilikni rivojlantirish markazi” ДК фойдасига жами 1.018.710.120 сўм қарз ундириш белгиланган эди.
Ижро ҳужжати жорий йилнинг 2 апрель куни иш юритувга келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорликни қоплаш учун берилган ихтиёрий муддат ичида “Mirzaobod Universal Trade Cluster” МЧЖ томонидан ижро ҳужжатидаги талаблар бажарилмаганлиги сабабли жамиятга нисбатан 20.374.202 сўм ижро йиғими қўлланилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 18.05.2021 йил куни 1.018.710.120 сўм асосий қарз ва 20.374.202 сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.
©️МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси