МГ Ахборот хизмати бошлиғи
3.94K subscribers
1.72K photos
449 videos
1.06K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Шушу для участия в неформальном саммите Организации тюркских государств. Глава нашего государства в сопровождении Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева ознакомился с созидательной работой, проводимой в городе.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #Shusha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Boks boʻyicha Jahon va Olimpiya chempioni, Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi Bahodir Jalolovni tavallud ayyomi bilan samimiy muborakbod etamiz!

Bugun, 8 iyul kuni boks boʻyicha ikki karra jahon chempioni, Xanchjou—2022 yozgi Osiyo oʻyinlari va Tokio—2020 yozgi Olimpiada oʻyinlari gʻolibi, uch karra Osiyo chempioni, Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi “Fidokorona xizmatlari uchun” ordeni sohibi va “Xizmat koʻrsatgan” faxriy unvonlar sohibi Oʻzbekiston Respublikasi sportchisi” va “Oʻzbekiston iftixori” Bahodir Jalolov tavallud ayyomini nishonlamoqda. Shu munosabat bilan safdoshimizga sihat-salomatlik, oilaviy xotirjamlik, oldimizdagi Paris—2024 Olimpiada oʻyinlarida ulkan zafarlar tilaymiz. Milliy terma jamoamizdagi barcha sportchilarga namuna boʻlib, mamlakatimiz madhiyasini baralla yangrashiga va bayrogʻimizni koʻklarga koʻtarilishga oʻz hissasini qoʻshishiga ishonch bildirib qolamiz!

Website | Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Qashqadaryo viloyati Koʻkdala tumani YPX katta inspektori katta serjant Primov Elbek Oʻktamovich oʻz xizmat vazifasini bajarish chogʻida qahramonlarcha vafot etganligi munosabati bilan, marhumning oila aʼzolari va yaqinlariga Milliy gvardiya qoʻmondonligi va shaxsiy tarkibi nomidan chuqur taʼziya izhor etamiz.
———
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ЙПХ катта инспектори катта сержант Примов Элбек Ўктамович ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча вафот этганлиги муносабати билан, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Mover | TikTok | OAV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Президент "Янги Ўзбекистон" массивидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиб, бу ерга кўчиб келган оилалар вакиллари билан мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Фарғонага ташрифи: янгича фикрлаш ва ишлаш, имкониятлардан унумли фойдаланиш – халқимизни рози қилиш, иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш гарови

Поездка Президента в Фергану: мыслить и работать по новому, эффективно использовать возможности – залог благополучия народа, повышения конкурентоспособности нашей экономики

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Жамоат транспорти тизимидаги ўзгаришларни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, 1 мингта автобус олиб келиш режасини тўлиқ бажариб, ҳудудларга етказиш вазифаси қўйилди.

Жамоат транспортида электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиб, уни оммалаштириш Транспорт вазирлигининг устувор вазифаларидан бири бўлади.

Facebook|Instagram|X
Президент инвестиция ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги комплексларидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Таъкидланганидек, ўтган олти ойда иқтисодиётга 15,5 миллиард доллар хорижий, шундан 14 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилди. Ўсиш - 2,1 баробар.

Бироқ, ҳар бир доллар инвестиция ҳисобига яратилган қўшилган қиймат кўрсаткичи барча тармоқ ва ҳудудларда ҳам қониқарли эмас.

Бу тўқимачилик, чарм, фармацевтика тармоқларида, Сирдарё ва Бухорода 2 долларга, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Жиззахда эса 2,5 долларга етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ёки, ҳар 1 минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумини ўртача 600 долларга оширган бўлса, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда бу 300 доллардан кам.

Мутасаддиларга инвестиция лойиҳалари дастурини шакллантиришда уларни пухта таҳлил қилиш, қўшилган қийматни каррасига оширадиганларини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги икки йилда четдан келган, бироқ ҳалигача ўрнатилмаган 183 миллион долларлик ускуналарни тўлиқ ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Вилоят ҳокимлари, тармоқ раҳбарларига эркин иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқаришни камайтирган корхоналар билан манзилли ишлаш топширилди.

Инвестиция ҳисобига ташкил этилган айрим корхоналар ҳозирда ишламаётгани танқид қилинди. Шу муносабат билан ҳар бир лойиҳа билан якка тартибда ишлаш, муаммосини ҳал қилишга кўмаклашиш шартлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Komil Allamjonov
Bugun davlat va nodavlat tele-, radiokanallar hamda boshqa OAV rahbarlari bilan uchrashdim.

Uchrashuvda tele- va radiokanallar, umuman OAV va mediatarmoqlar oldidagi dolzarb muammolar, yangi trendlar, matbuotning yaqin kelajakdagi holati, shuningdek, milliy kontent yaratish ishlarini atroflicha muhokama qildik.

So‘nggi vaqtlarda OAV va media vakillari oʻz faoliyatlarida sensatsion materiallarga urg‘u berayotganligi, ta’bni xira qiluvchi turli noxush vaziyatlar, shu jumladan, qotillik, o‘lim bilan bog‘liq hodisalarni bo‘rttirib ko‘rsatish tendensiyasi kuzatilmoqda.

Qolaversa, ijtimoiy tarmoqlarda, matbuotda feyk va dezinformatsiyalarning soni ortib borayotganligiga ham guvoh bo‘lyapmiz.

Shu nuqtai nazardan, bu kabi nosog‘lom media muhitni o‘zgartirish, xususan, sohada qonunchilikni takomillashtirish, jurnalist etikasini tartibga solish masalalari yuzasidan fikr-mulohazalar almashildi.

-
Сегодня я встретился с руководителями государственных и негосударственных телерадиоканалов и представителями других СМИ.

На встрече мы подробно обсудили текущие проблемы, стоящие перед теле- и радиоканалами и медиа в целом, новые тенденции, как СМИ видят себя и свою деятельность в ближайшем будущем, а также создание национального контента.

В последнее время средства массовой информации и представители СМИ в своей работе делают упор на сенсационные материалы, активно муссируют различные неприятные ситуации, в том числе связанные с убийствами и другими смертельными случаями. Кроме того, серьёзную озабоченность вызывает растущее количество фейков и дезинформации.

В связи с этим состоялся обмен мнениями, как уменьшить деструктивный контент и какие изменения должны быть внесены в сфере законодательства, регулирующей нормы журналисткой этики.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек миллий матбуоти тарихи қандай кечган?

Интернет босма матбуотни "йўқ" қилдими?

Замонавий медианинг долзарб муаммолари нимада акс этади?

АОКА "Маҳорат мактаби" лойиҳаси меҳмони профессор Мухтор Худойқулов билан суҳбатда юқоридаги ва бошқа масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишамиз.

📽 Батафсил ушбу ҳаволада томоша қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Маълумот учун: "Маҳорат мактаби" дастурининг кейинги меҳмони Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳи бўлими бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, педагогика фанлари номзоди Фарида Абдураҳимова билан миллий журналистикамизда хотин-қизларнинг роли ҳақида суҳбатлашамиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qirg‘iz Respublikasi Prezidenti Sadir Japarovni rasmiy kutib olish marosimi

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Mover | TikTok | OAV