MEHROB HIMMATI
2.19K subscribers
514 photos
693 videos
1.25K links
Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди !


INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz
Download Telegram
Қайси банда Аллоҳ ғазабидан йўлиқишдан қочиб бир гуноҳни тарк қилар экан, унинг самарасини бу ҳаёти дунёдаёқ топади.
Бунинг мисоллари, иймон ҳаловати, ризқ кенглиги, тоат ибодатга муваффақлиги, фарзанд зурриётларии салоҳиятли бўлиши ҳамда одамлар уни чиндилдан қабул этиб, кўнгиллардан жой олиши каби неъматларга эришишда кўринади.

@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тўрт нарса борки, у сабабли ризқ тўсилади:
Субҳдаги уйқу;
Кам намоз ўқиш;
Дангасалик;
Хиёнат.

@mehrob_himmati
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

– Поклик иймондандир;
– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
– Доим тоза, покиза овқатлар енг;
– Ҳаромда шифо йўқ;
– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
– Қон олдириш – шифо;
– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
– Ёлғиз овқатланманг;
– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@mehrob_himmati
«Тупроқдан яралдик. Тупроқ устида юрдик. Ҳаммамиз тупроқ остига қайтамиз. Ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас, илло, тақво одамни устун қилади».

@mehrob_himmati
Гуноҳнинг дориси борми?

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебдилар.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёшига йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
– Ё Раббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!! – дея ҳушидан кетган эканлар.

@mehrob_himmati
ҚОРНИ ОЧЛАРНИ УНУТМАЙЛИК

Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасандан ривоят қилади: “Юсуф алайҳиссаломга: “Ер хазиналари қўлингизда бўла туриб оч юрасиз-а?” дейишди. У зот: Қорнимни тўқ тутсам, очларни унутиб қўяман, деб қўрқаман” дедилар.

@mehrob_himmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТ АҲЛИДАН БЎЛГАН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ

🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума фазилатли кун

Ғам-ташвишнинг ариши ва гуноҳларнинг мағфират бўлиши сабабларидан, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишдир. Жума куни айтилган салавотнинг таъсири каттадир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом салавот айтувчига “ғам-ташвишингга кифоя қилади, (унинг сабабидан) гуноҳларинг мағфират қилинади”, деб айтганлар.

Имом Термизий ривояти.

@mehrob_himmati
🧎‍♂️ Намознинг соғлиққа фойдалари
 
Намоз ўқиш нафақат савоб, айни пайтда соғлигимиз учун ҳам жуда фойдалидир. Бу ибодатдаги барча ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни толиқтирмайди. Куннинг муайян вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
Намоз ўқийдиган инсоннинг боши мунтазамэгилиб-кўтарилиб тургани боис унинг жисмида қон айланиши яхшиланади. Кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда меъёрида намланиб туради. Бу эса катаракта касаллигининг олдини олишда жуда муҳимдир. Бежиз Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзим қувончи намозда қилинди” (Имом Насоий ривояти), демаганлар.
Намоздаги тартибли ҳаракатлар овқат ҳазмини яхшилайди, ўт пуфагидаги суюқлик бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон беради, қабзиятнинг олдини олади.
Буйрак, бавл йўллари, қовуқ ва тўғри ичакнинг доимий чайқалиши натижасида бавл ажралиш жараёнини бир меъёрда бўлади. Ушбу аъзоларда тош ҳосил бўлмайди.
Намоз уйқуни тартибга солади. Намоз туфайли танада тўпланиб қоладиган ортиқча зарядлар чиқиб кетади.
Намозда танамизнинг барча аъзолари ҳаракатланиши натижасида бўғим касалликлари бартараф этилади, туз йиғилишининг олди олинади, томирларда тиқинлар пайдо бўлмайди.
Намоз ҳам жисмоний, ҳам маънавий поклик бўлиб, уни адо этган киши ҳар жиҳатдан соғлом ва тетик бўлади.

@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан Басрийга:
"Қиёмат куни одамлардан ким кўпроқ дод вой қиладиган киши бўлади?" деб сўралганида, у зот: "У- ризқ неъмат қилиб ато қилинган бўлсаю, у эса ўша ризқни Аллоҳга маъсият, гуноҳ қилиш йўлида ишлатаётган кишидир", деб жавоб бердилар.
Қўл телефонларингизни гуноҳ йўлида ишлатишдан огоҳ бўлинглар!

@mehrob_himmati
Шайтонни (ёмонлигидан сақланиш учун) қувиш сабаблари

1. Уйда: Бақара сурасини тиловат қилиш.

2. Ухлаш олдидан: “Оятал курси”ни ўқиш.

3. Ғазаб пайтида: Раҳматдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаш. Яъни, "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм"ни айтиш.

4. Овқатланиш ва ичимлик ичишда: "Бисмиллаҳ"ни айтиш.

5. Уйга кирган пайтда: Аллоҳ исмини зикр қилиш.

6. Аёли билан шаръий қовушишда: «Бисмиллоҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана», деб айтиш.
(Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин»).

7. Безовта қилувчи туш кўрганида: Раҳматдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаш. Яъни, "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм"ни айтиш.

8. Намозда васвасага учраган пайтда: Аллоҳ номи билан Ханзаб исмли шайтондан паноҳ тилаш сўнгра чап томонига пуфлаш.

9. Масжидга кирганида: «Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм» (Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллаҳни айтиб, ўнг оёқ билан кириш.

10. Қуръон тиловат қилаётган пайтда:
«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир. Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи» (Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳнинг (номи) ила лаънати шайтоннинг пуфлашидан, сеҳридан, васвасасидан паноҳ тилайман), деб айтиш.

@mehrob_himmati
Ҳозирги даврда нималар бўляпти?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.


@mehrob_himmati
САХОВАТ ВА ҲИММАТ

Саховат инсоният боғининг борвар шажаридур, балки ул шажарнинг муфид самаридур. Одамийлиқ кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг самин гавҳари. Саховатсиз киши – ёғинсиз абри баҳор. Мевасиз йиғоч ҳамону ўтун ҳамон ва ёғинсиз булут ҳамону тутун ҳамон. Сахосиз киши бирла гавҳарсиз садафнинг бир ҳукми бор. Дурсиз садаф била ўлуб қуруғон не эътибор.
Сахий булутдур – иши хирмон, балки махзан бермак. Ҳиммат аҳлиғадур саховат ихтисоси ва бу икки шариф сифат валоят хоси. Саховат одамиға бадандур ва ҳиммат анга руҳ ва ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас, руҳсиз баданни киши тирик демас. Соҳиби ҳикмат муфлислиқ била паст бўлмас, ҳимматсиз ганж топса, бийикларга ҳамдаст бўлмас. Чинор илги холилиғидин бийиклигига не нуқсон ва туфроққа ниҳон ганжлари била не улви шон. Ҳиммат аҳлиға агарчи бийик кавкабдур, аммо саховатға неча мартабадур, Исроф сахо эмас ва итлофни маъно аҳли сахо демас. Мубоҳот учун бермак худнамолиқ ва анинг била ўзин сахий демак беҳаёлиқ. Улки эл кўрмагунча бермас — лаимдур, сахий эмас. Тилаб берганни ҳам саходин йироқ бил; ибрам била бергандин бермаганни яхшироқ бил. Бирта ўтмакни икки бўлуб, ярмин бир очға берганни сахий де; ўзи емай барин муҳтожга берганни ахий де.

«Маҳбуб ул-қулуб» асаридан

@mehrob_himmati
МАХФИЙ ШИРК

Ибн Лубайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардаги энг хавфсирайдиган нарсам махфий ширкдир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, махфий ширк нима?” деб сўрашди. У зот бундай дедилар: “Бу риёдир. Қиёмат куни одамлар ўз амаллари билан келишганида Аллоҳ таоло: “Дунёда риё қилганларингизнинг олдига боринглар. Назар солинглар-чи, уларнинг олдида мукофот бормикан?” дейди».

Имом Аҳмад ривояти.

@mehrob_himmati
Ақлнинг гўзаллиги фикр билан, тилнинг гўзаллиги яхши сўз ёки сукут билан, юзнинг гўзаллиги табассум билан, юракнинг гўзаллиги унинг тозалиги билан, каломнинг гўзаллиги ростлик билан, ҳолнинг гўзаллиги истиқомат биландир.

@mehrob_himmati
☪️ САОДАТ КАЛИТИ

«Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир.
Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир.
Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.
Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».

Имом Ғаззолий

@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM