Mehnat Vazirligi | Минтруда Республики Узбекистан
6.23K subscribers
4.4K photos
731 videos
3 files
2.36K links
O'zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining rasmiy Telegram-kanali

—_—_—_—_—_—_—_—_—

Официальный Telegram-канал Министерства занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан

www.mehnat.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳудудлардан_хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича жамоат маслаҳатчиси тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур низомга мувофиқ, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича жамоат маслаҳатчиси лавозимига Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикасидан Марсель Асфандияров тавсия қилинган эди.

➡️Батафсил⬅️

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари ⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I twitter I Telegram I YouTube
🌐2021 йил 28 апрелда Ижтимоий тармоқлар орқали Оҳангарон шаҳрида жойлашган “ LIMAX GOLD TEXTILE” МЧЖда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилаяпти мавзуси”да чиқарилган мақола юзасидан Тошкент вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, "LIMAX GOLD TEXTILE" МЧЖ хорижий корхонаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-модда талабларига асосан иш берувчи томонидан бир томонлама меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолати ва мажбурий тарзда меҳнат шартномаси бекор қилинганлик ҳолати аниқланмади. Бундан ташқари корхонада ишловчи аёллар билан билан суҳбат ўтказилганда иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилаётганлигини маълум қилишди.

2021 йил 28 апрелда Ижтимоий тармоқлар орқали Оҳангарон шаҳрида жойлашган “ LIMAX GOLD TEXTILE” МЧЖда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилаяпти мавзуси”да эълон қилинган мақоладаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi
5 май куни Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазири Нозим Хусанов Самарқанд вилоятида "Ишга марҳамат" мономарказининг очилиш маросимида иштирок этиб, ОАВ вакиллари билан юзма-юз учрашди.

"Зўр ТВ", "My 5", "Менинг юртим", "Ўзбекистон 24" телеканалларининг мухбирлари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.
Ижтимоий тармоқда шахси номаълум бўлган фуқаро томонидан вазир журналистлар саволларига жавоб бермади деган мазмунда хабар тарқалди.

Ҳурматли фуқаролар! Ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда фуқаровий жавобгарлик борлигини унутманг.

Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Журналистлар ва блогерларни ахборотни эълон қилишдан олдин фактларни камида иккита манбадан текширишга, аҳоли ишончини суистеъмол қилмасликка чақирамиз.

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyati Paxtachi tumanidan Manzura Gulbekova: "Mehnatimga yarasha tilla sirg'a taqaman"

Kanalga ulanish ⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi

Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I twitter I Telegram I YouTube
🌐Ижтимоий тармоқларда, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги биноси олдида тўпланиб иш хаққини талаб қилаётган бир гуруҳ фуқароларнинг видеоси тарқалди. Ўрганиш жараёнида, Тошкент вилояти Пскент туманида жойлашган “Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбари Хусанов Зиёдулла Сурҳондарё ва Фарғоналик фуқароларни, Чирчиқ шаҳар 1-кичик нохия ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларига жалб қилгани ва уларнинг ишлаган даврлари учун ойлик иш хаққини ўз вақтида бермаганлиги норозиликка сабаб бўлган.

🔰Чирчиқ шаҳар ҳокимияти ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори аралашуви билан, ишчиларнинг ишлаган даври учун 280. 000. 000 миллион сўм иш хаққи тўлаб берилди ва қолган маошларини 18.05.2021 йил куни “Водий саркор дизайн” МЧЖ томонидан тўлиқ тўлаб берилишини маълум қилди.
“Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МКнинг 154-161 моддалари бузилганлиги учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Каналга уланиш
⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлардан_хабарлар
"Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси асосида қашқадарёлик ёш тадбиркорларга 219 млн сўмлик қурилмалар топширилди.

КАНАЛГА УЛАНИШ
⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi

Вазирликнинг расмий саҳифалари⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I twitter I Telegram I YouTube
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасида шартнома имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бош вазир маслаҳатчиси М.Хайриддинов ҳамда Швейцария Конфедерациясининг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти раҳбариятидан иборат делегация аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Германия ва Европанинг бошқа давлатларига Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улуши ва географиясини кенгайтириш, ташқи меҳнат бозори истиқболларини ўрганиш орқали фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

➡️Батафсил⬅️

Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐Ижтимоий тармоқда ўзини журналист блогер деб таништирган Ўткирбек Чоршанбиев исмли шахс "2021 йил 5 май куни Самарқанддаги Мономарказда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарияти мурожаатларга бефарқлик қилишди" деган мазмунда видеохабарни тарқатган.

Блогернинг бу чиқишига нисбатан шуни маълум қиламизки, тадбир давомида бир қатор ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишгани "Севимли", "Менинг юртим", "Ўзбекистон 24"да эълон қилинган видеолавҳаларда тасвирланган. Аммо, вазир билан мулоқотда Ўткирбек Чоршанбиев исмли блогер савол бермаган, аксинча залнинг энг охирги қаторида ўтирганини блогер ўз қўл телефонида олган видеода кўриш мумкин.

Модератор Екатерина Горбунова журналистларга юзланиб, саволлар учун вақт берганида бу шахс савол бермаганлиги видеода акс этган.

Ҳурматли фуқаролар! Ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда фуқаровий жавобгарлик борлигини унутманг.

Каналга уланиш
⬇️
https://t.me/mehnatvazirligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 12 май куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: «Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори моҳияти бўйича
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: «Маҳаллабай» ишлар, кўмакка муҳтож оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

https://t.me/aoka.uz
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter