Mehnat.uz Yangiliklari
830 members
1 photo
1 video
2.3K links
Mehnat.uz saytining rasmiy kanali
Download Telegram
to view and join the conversation
ЎЗБEКИСТОН – ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги вице-президенти Сураё Ер ва ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатҳонаси раҳбари Али Ихсан Чаглар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов вазирлик тизим ходимлардан 25 нафари ТИКА билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган Туркия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги тасарруфий ташкилотларида малакасини оширишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ва алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, учрашувда ТИКА билан ҳамкорликда юртимизда банд бўлмаган аҳолини касб - ҳунарга ўқитиш тизимида амалга оширилиши назарда тутилган устувор вазифалар юзасидан фикрлар алмашилди. ТИКА томонидан Ўзбекистон Республикасида талаб юқори бўлган соҳалар бўйича касб – ҳунарга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш юзасидан таклиф берилди.

Жумладан, ТИКА раҳбарияти Республикамизнинг Фарғона водийсида ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, касб – ҳунарга ўқитиш марказларини очиш, айниқса талаб юқори бўлган тикувчилик, автомобилсозлик, машинасозлик, пайвандлаш ва бошқа шу каби йўналишларда касб – ҳунарга ўқитиш тизимини яратиш фикрини билдирди.

Касб-ҳунарни ўргатишда Туркия Республикасидан малакали кадрларни жалб қилиб, таълим сифатини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган малакали касб эгаларига ўз меҳнат фаолиятини бошлашда керакли жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаб берилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ушбу тизим аввало Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ишга туширилиши ва кейинчалик Республикамизнинг қолган барча вилоятларида ҳам ҳудди шундай марказлар очиш режалари илгари сурилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ТИКА билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли режалар мухокама қилинди ва асосий устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Музокаралар якунида томонлар ўзларини қизиқтирган фикрлар билан алмашиб, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида таклиф билдирдилар.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ХАВФСИЗЛИГИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ” ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
🔗 Янгиликка ўтиш ->
KOICA ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халкаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб - ҳунарга ўқитиш соҳаси ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Ҳусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов
KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан Шахрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказиш ва марказнинг очилиши бўйича режаларни келишиб олди.

Учрашув давомида ҳудди шундай марказ Фарғона шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиш ишларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар режаси муҳокама этилди.

Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари учун келгусида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар ва грандлар юзасидан фикр алмашишди.
Учрашув сўнгида томонлар келгусидаги истиқболли режалар ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашишди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН РЕСПУБЛИКА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИДА “ХУШ КЕЛДИНГ НАВРЎЗ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Наврўзи олам халқимизнинг азалий ва абадий қадриятларидан бўлиб, бу айём ўзида янгиланиш, яшариш, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳру оқибат, бағрикенглик деб аталмиш умуминсоний ғояларни мужассам этади. Бу айём ўз моҳиятига кўра, баҳор фаслининг кириб келиши, кун ва туннинг тенглашиши, ёруғ ният билан сумалакка буғдой ундирилиши, янги униб чиққан кўкатлардан шоҳона таомлар тайёрланиши, халқ сайилларию кўнгилочар тантаналарнинг ўтказилиши билан алоҳида ажралиб турадики, уларнинг барчасида халқимизнинг неча минг йиллик орзу-истаклари, урф-одат ва анъаналари, қадриятлари ўз ифодасини топган.
Таълим муассасасида Байрам дастурхони безатилиб, миллий таомларимиз ош ва сумалак тортилди.

Байрамда ўқувчилар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган турли буюмлар кўргазмаси ташкил этилиб, меҳмонлар томонидан ижобий баҳоланди. Тадбир давомида Наврўз сайли ташкил этилди.

Байрам муносабати билан коллеж ўқувчилари иштирокида катта байрам дастури тайёрланиб, миллий куй қўшиқлар, лапарлар барчанинг эътиборига намойиш этилди. Тадбирга вазирлик ва ташкилотлардан меҳмонлар, ўқувчиларнинг байрам кайфиятларини кўтариш мақсадида эл суйган санъаткорлар ташриф буюриб, байрамга янада завқ бағишлади.

Тадбирга ушбу коллежда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан фидоий устозлар таклиф этилиб, уларга хурмат эҳтиром кўрсатилди.

Тадбир сўнгида барча иштирокчи ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари топширилди. Тадбир ўзгача шукуҳда ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
KOICA ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халкаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб - ҳунарга ўқитиш соҳаси ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Ҳусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов
KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан Шахрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказиш ва марказнинг очилиши бўйича режаларни келишиб олди.

Учрашув давомида ҳудди шундай марказ Фарғона шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиш ишларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар режаси муҳокама этилди.

Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари учун келгусида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар ва грандлар юзасидан фикр алмашишди.
Учрашув сўнгида томонлар келгусидаги истиқболли режалар ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашишди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ БАЙРАМИ – НАВРЎЗ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАДИ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ТЎКИНЛИК-СОЧИНЛИК, ҚУТ-БАРАКА АРИМАСИН!
🔗 Янгиликка ўтиш ->
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If the account of the creator remains inactive in the next 10 days, it will be self-destructed and the channel will lose its creator.
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If the account of the creator remains inactive in the next 9 days, it will be self-destructed and the channel will lose its creator.
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If the account of the creator remains inactive in the next 8 days, it will be self-destructed and the channel will lose its creator.
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If the account of the creator remains inactive in the next 7 days, it will be self-destructed and the channel will lose its creator.
ВСТРЕЧА С МИНИСТРОМ УПРАВЛЕНИЯ ПЕРСОНАЛОМ РЕСПУБЛИКИ КОРЕЯ

26 марта 2018 года в Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан состоялась встреча с корейской делегацией во главе с Министром управления персоналом Республики Корея Ким Пан Сок.

Министр занятости и трудовых отношений А.Хаитов приветствуя южнокорейскую делегацию отметил динамичное развитие дружественных связей Узбекистана и Кореи, созданные в Узбекистане современные условия и возможности для ведения бизнеса, развития отношений в социальной сфере, заинтересованность нашей страны в дальнейшем развитии взаимовыгодного сотрудничества во всех сферах деятельности.

В свою очередь Министр управления персоналом Республики Корея Ким Пак Сок поблагодарил министра А.Хаитова за оказанный прием и поддержку в организации визита корейской делегации, Ким Пак Сок выразил готовность в укреплении и развитии отношения с узбекской стороной.

В ходе беседы обсуждены состояние и перспективы развития сотрудничества с Министерством управления персоналом Республики Корея, вопросы развития государственной службы и управления кадрами, в рамках целей и задач Меморандума о сотрудничестве между Министерством занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан и Министерством управления персоналом Республики Корея, подписанного в ноябре 2017 года.

В плане реализации Меморандума и дальнейших действий А.Хаитов предложил ряд направлений сотрудничества, в частности по обмену информацией, знаниями и опытом, встреч экспертов в области управления кадрами на государственной службе, организации стажировок государственных служащих двух организаций, участие в мероприятиях государственных служб, проводимых на территории двух стран и другие формы сотрудничества по решению сторон.

Так в ходе встречи А.Хаитов подробно информировал о проделанной работе по изучению корейского законодательства и опыта, основы организации государственной службы, классификации должностей государственных служащих, основных требованиях к реестру должностей гос.служащих.

В ходе визита Министр Ким Пак Сок подробно ознакомил узбекскую сторону по основным направлениям деятельности Министерства управления персоналом Республики Корея, о проводимых масштабных работах по подбору, обучению и повышению квалификации государственных служащих всех уровней.

В завершении стороны отметили, что встреча прошла в конструктивной и доброжелательной атмосфере и выразили готовность обсуждения дальнейших шагов двустороннего сотрудничества.

Пресс служба Министерства занятости и трудовых отношений

🔗 Янгиликка ўтиш ->
ВСТРЕЧА С МИНИСТРОМ УПРАВЛЕНИЯ ПЕРСОНАЛОМ РЕСПУБЛИКИ КОРЕЯ

26 марта 2018 года в Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан состоялась встреча с корейской делегацией во главе с Министром управления персоналом Республики Корея Ким Пан Сок.

Министр занятости и трудовых отношений А.Хаитов приветствуя южнокорейскую делегацию отметил динамичное развитие дружественных связей Узбекистана и Кореи, созданные в Узбекистане современные условия и возможности для ведения бизнеса, развития отношений в социальной сфере, заинтересованность нашей страны в дальнейшем развитии взаимовыгодного сотрудничества во всех сферах деятельности.

aВ свою очередь Министр управления персоналом Республики Корея Ким Пак Сок поблагодарил министра А.Хаитова за оказанный прием и поддержку в организации визита корейской делегации, Ким Пак Сок выразил готовность в укреплении и развитии отношения с узбекской стороной.

В ходе беседы обсуждены состояние и перспективы развития сотрудничества с Министерством управления персоналом Республики Корея, вопросы развития государственной службы и управления кадрами, в рамках целей и задач Меморандума о сотрудничестве между Министерством занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан и Министерством управления персоналом Республики Корея, подписанного в ноябре 2017 года.

В плане реализации Меморандума и дальнейших действий А.Хаитов предложил ряд направлений сотрудничества, в частности по обмену информацией, знаниями и опытом, встреч экспертов в области управления кадрами на государственной службе, организации стажировок государственных служащих двух организаций, участие в мероприятиях государственных служб, проводимых на территории двух стран и другие формы сотрудничества по решению сторон.

Так в ходе встречи А.Хаитов подробно информировал о проделанной работе по изучению корейского законодательства и опыта, основы организации государственной службы, классификации должностей государственных служащих, основных требованиях к реестру должностей гос.служащих.

В ходе визита Министр Ким Пак Сок подробно ознакомил узбекскую сторону по основным направлениям деятельности Министерства управления персоналом Республики Корея, о проводимых масштабных работах по подбору, обучению и повышению квалификации государственных служащих всех уровней.

В завершении стороны отметили, что встреча прошла в конструктивной и доброжелательной атмосфере и выразили готовность обсуждения дальнейших шагов двустороннего сотрудничества.

Пресс служба Министерства занятости и трудовых отношений

🔗 Янгиликка ўтиш ->
НАМАНГАН ШАХРИДА ЁШЛАР ХАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Наманган шахар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 25 март куни Наманган шахридаги 4 та секторларда иш билан банд бўлмаган фуқаролар айниқса аёллар ва ёшларни, иш билан банд бўлмаган ёшларни, Олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, 3-гурух ногиронларини, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар, махсус хисобдан чиқарилган шахслар хамда харбий хизматдан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида махсуслаштирилган бўш иш ўринлари сайёр мехнат ярмаркаси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр меҳнат ярмаркада 52 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 1223 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмарка доирасида жами 652 нафар фуқаролар иштирок этган бўлиб, уларнинг 404 нафари ёшлар, 126 нафари битирувчилар, 341 нафари аёллар, 2 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар ва 23 нафари чет давлатларидан қайтганларни ташкил қилди.

Шунингдек ярмарка жараёнида 223 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар хамда 346 нафарига мехнат қонунчилиги, бўш иш ўринларида белгиланган кафолатлар ва иштиёзлар юзасидан маслахатлар берилди.
Мехнат ярмаркаси давомида 83 нафар фуқароларни Ташқи мехнат миграцияси томонидан рўйхатга олинди.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ БАЙРАМИ – НАВРЎЗ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАДИ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ТЎКИНЛИК-СОЧИНЛИК, ҚУТ-БАРАКА АРИМАСИН!
🔗 Янгиликка ўтиш ->
МЎЙНОҚ ТУМАНИ "ЁШЛАР - КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ","ХАЛҚИМИЗ ХИЗМАТИДА БЎЛИШ ВА ЮРТИМИЗ РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШИШ - КАТТА БАХТ" МАВЗУЛАРИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги 2017 йил 7-февраль кунги ПФ-4947-сонли Фармонида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида аҳолини бандлиги ва реал даромодларини изчил ошириб борилиши лозимлиги кўрсатилган.

Шу муносабат билан, меҳнат билан банд бўлмаган фукароларни, шунингдек касб-хунар коллеж битирувчиларини ва уюшмаган ёшларни, мақбул иш билан таъминлаш мақсадида Мўйноқ тумани хокимияти, Мўйноқ тумани мудофаа ишлар бўлими, Мўйноқ тумани прокуратураси, Ёшлар иттифоқи туман бўлими, Мўйноқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкиллаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси 2018-йил 27-март куни Мўйноқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Бу ярмаркага Мўйноқ туманида жойлашган 33 корхона, ташкилот, фермер хўжалиги жами 84 бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбирга 114 нафар иш қидирувчи жалб қилиниб, шундан 49 нафари ёш, 14 нафари коллеж битирувчилари, 54 нафари хотин-қизлар қатнашди. Ярмарканинг якуни билан жами 32 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан 12 нафари ёш, 8 нафари хотин-қизлар ва 2 нафари коллеж битирувчилар. Иш билан банд бўлмаган 25 нафар хотин-қизларга, шундан 6 нафари ёшлар, Мўйноқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежида тикувчи касби бўйича ташкиллаштирилаётган тайёрлаш курсига йўлланмалар тақдим этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

🔗 Янгиликка ўтиш ->
ИШТИХОНДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалари мухокамасига бағишланиб ўтказилган йиғилишида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги Самарқанд вилоятида 2018 йилда барча йўналишларда 120 мингта янги иш ўринларини яратишга доир кўрсатмаларини ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон тумани Педогогика коллежида 2018 йил 28 март куни Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссияси, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман ДСИ, туман Бандликка кўмаклашиш маркази хамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда банд бўлмаган ахолини иш билан таъминлаш касб-хунар коллеж битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркага туманда фаолият олиб бораётган 105 та давлат ташкилотлари, хусусий корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд 372 та бўш (вакант) ва заҳирадаги (квоталанган) иш ўринлари ва фаолияти давомида ишлаб чиқарилган товар (хизмат) намуналари билан иштирок этдилар.

Ярмаркада 568 нафар фуқаро иштирок этди. Шундан, 206 нафари хотин-қизлар, 198 нафари касб хунар коллеж битирувчилари, 5 нафари муддатли харбий хизматдан заҳирага бўшатилган фуқаролар, 11 нафари мехнат мигрантлари, 4 нафари қамоқ жазосини ўтаб келган фуқаролар, 6 нафари алимент тўловчи фуқароларни ташкил этади.

Шунингдек, ярмаркада коллеж битирувчилари ўз бизнесларини очишлари учун таклиф этиладиган мини-технологиялар, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш, ўзларининг бизнес-режаларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларидан микрокредитлар расмийлаштириш учун барча шароитлар яратиб берилди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида қатнашган 226 нафар фукаролар (шундан хотин қизлар 28 нафар) доимий ишларга жойлаштирилди ва ишга жойлашганлиги тўғрисида буйруқлар, мехнат шартномалари тадбир якуни билан
шу куннинг ўзида расмийлаштирилди. Ишга жойлаштирилганларнинг 51 нафари ёшларни, 11 нафарини мехнат мигрантлари, 2 нафарини қамоқ жазосини ўтаб қайтиб келган фуқаролар, суд ижрочилари томонидан алимент тўловчи фуқаролардан 5 нафарни ташкил этади.

Шунингдек ярмаркада қатнашган 84 нафар фуқарога мехнат қонунчилиги ва ўз тадбиркорликларини ривожлантириш бўйича хуқуқий маслаҳатлар берилди.

🔗 Янгиликка ўтиш ->