Mediskop
37 subscribers
40 photos
19 videos
1 file
62 links
Атрофимизда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга @mediskop назари билан

Биз билан боғланиш учун:
@mediskop_admbot
Download Telegram
Берлинда Германия - Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди

2 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида Берлин шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат 250 дан ортиқ йирик компаниялари, банклари, давлат идоралари ва саноат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
«Минг сўмдан акажонлар...»

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир(сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!


Агарда шундай салбий ҳолатлар содир этилса, мансабдор шахслар амалдаги тартибларга кўра қонуний жавобгарликка тортилади!

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ишонч телефон рақами: +998712020909

Қаерга жўнатишни яхши биласизлар-а!

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Туркия президенти Шавкат Мирзиёевни Конституцион референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Суҳбатда Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
#Имло

доирсида
doirsida

доирасида
doirasida

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг расмий каналидан:)

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни ёмонлашган

"Чегарасиз репортёрлар" ташкилоти 2023 йил учун тузилган рейтингида Ўзбекистон 137-ўринда қайд этилган. Анъанага кўра жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинадиган рейтингдаги умумий ўрнимиз ўтган йилга солиштирганда 4 поғонага ёмонлашган.

Сиёсий (-3), иқтисодий (-9) ва ижтимоий (-9) индикаторларда қуйига шўнғиганмиз.

Хулосаларда ҳокимият ОАВ ва ҳукумат билан боғланган қатор блогерларни етарли даражада назорат қилиши, чиновниклар журналистларга иқтисодий жиҳатдан босим ўтказиши ёки сотиб олишга уриниши, ижтимоий тармоқлар расмий ОАВлар деярли ёритмайдиган коррупция билан боғлиқ ахборотларни алмашадиган платформага айлангани кўрсатиб ўтилган.

Постсовет маконида Ўзбекистондан ташқари яна Россия (164- ўрин), Беларусь (157- ўрин), Тожикистон (153- ўрин), Қозоғистон (134- ўрин), Қирғизистоннинг (122- ўрин) сўз эркинлиги билан боғлиқ рейтинги ёмонлашган.

Сўз эркинлиги энг юқори - дея Норвегия, Ирландия ва Дания топилган бўлса, энг ёмон учликни Шимолий Корея, Хитой ва Вьетнам эгаллаган.

П/с: Нима ҳам дердик, осмонимиз мусаффо😅

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади. (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.)

Эслатма: бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бу имтиёздан мустасно.

Ижтимоий солиқ ишга кирган ёш ходимнинг еттинчи ойидан бошлаб қоплаб берилади.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ука сифатида мени президентга тавсия қилинг" — ҳоким қабулига келган фуқаро Алоқа вазири лавозимига даъвогарлигини айтди

Кеча, 3 май куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бўка туманида фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича сайёр қабул ўтказди. Ҳокимга мурожаат билан келган фуқаролардан бири вазир лавозимига даъвогар эканини айтиб, вилоят ҳокимидан уни президентга тавсия қилишини сўради.

Фуқаро кўп маротаба президентга мурожаат қилган, аммо бу бесамар кетиб, ҳатто суҳбат ҳам қилинмаётганини маълум қилди.

“Мен Шавкат Миромоновичга икки йил давомида мурожаат қилдим. Алоқа вазири лавозимига даъвогарман, мени вазир лавозимига олинг деяпман. Ўзи ёшлигимдан амалпараст эмасман. Мени вазир қилиб тайинлаш бўйича ҳеч қаерда суҳбат ҳам қилишмаяпти-да. Ука сифатида президент билан учрашганингизда мени тавсия қилинг”, - дейди вилоят ҳокими қабулида бўлган фуқаро.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Пойтахтдаги нотинч боғча

❗️Чилонзор туманидаги 230-сонли болалар боғчаси директорининг 15 ёшли ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизни мажбурлаб ечинтирган ҳолда тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3-4 нафар бола гувоҳ бўлган.

Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди. Яна бир қизиқ ҳолат, боғчанинг кириш қисмидаги камера ўша куни негадир ишламаган.

П/с: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим агентликлари ҳозирча сукут  сақламоқда.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 май куни Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотида қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Mediskop
Пойтахтдаги нотинч боғча ❗️Чилонзор туманидаги 230-сонли болалар боғчаси директорининг 15 ёшли ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизни мажбурлаб ечинтирган ҳолда тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3-4 нафар бола гувоҳ бўлган. Директор эса буни «туҳмат»…
Айтишларига қараганда, Мактабгача таълим агентлиги томонидан ҳолат назоратга олинган. Ўз ўрнида туман ички ишлар бўлими томонидан ҳолат бўйича тиббий ва психологик экспертизалари тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги, туман прокуратураси алоҳида назоратга олганлиги ҳамда текширув натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши ҳақида хабар берилган.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
⚡️Глобал тадқиқот маркази Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

Май ойида Камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) ўз эътиборини Ўзбекистонга қаратди.
Бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан ҳамкорликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳоли реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.  
J-PAL’нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилар билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.


Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди

❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 1 июндан бошлаб истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари бўйича мурожаатлар "Soliq hamkor" ахборот тизими орқали қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

"Soliq hamkor" ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;

мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;

тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМнинг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилиши президент қарори билан белгиланди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка совға қилди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Эртадан кимдир инглизчани яхшироқ ўрганади. Яна кимдир "Ўзбекистон ватаним маним" шеърини баландроқ айтади.

Чунки бугун Америка "Green Card" натижаси Ўзбекистон вақти билан 21:00 дан бошлаб эълон қилинади. 😉

❗️Тасдиқлаш рақамингизни https://dvprogram.state.gov сайтига киритган ҳолда, аризангиз ҳолатини текширишингиз мумкин бўлади.

Грин карта натижаларини қандай қилиб текшириш ва унутиб қўйилган тасдиқлов рақамини қандай қайта тиклаш мумкинлиги ҳақида батафсил бу ерда билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
#Имло

bepul tahsil yoshlarimizdan
бепул таҳсил ёшларимиздан

bepul tahsil olgan yoshlarimizdan
бепул таҳсил олган ёшларимиздан

Ёшлар ишлари агентлигининг расмий каналидан:)

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Green Card чиқмаганларга Ассалому алайкум😁

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Million jamoasining konsertiga bepul bilet yutib olish shartlari:

@Mediskop Telegram kanaliga obuna boʻling;

— ushbu xabarni 200 kishidan ortiq obunachiga ega 5 ta kanal yoki guruhlarga yuboring;

— yuborganingizni tasdiqlovchi ekran rasmlarni (screenshot) @mediskop_admbot ga joʻnating.

12-may soat 14:00 da 2 ta omadli ishtirokchi random.org dasturi orqali jonli efirda tanlab olinib, ularga biletlari taqdim etiladi.

P. S. Konsert boʻladigan kunlari 10-maydan 13-maygacha uzaytirilgan.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Mediskop pinned «Million jamoasining konsertiga bepul bilet yutib olish shartlari: — @Mediskop Telegram kanaliga obuna boʻling; — ushbu xabarni 200 kishidan ortiq obunachiga ega 5 ta kanal yoki guruhlarga yuboring; — yuborganingizni tasdiqlovchi ekran rasmlarni (screenshot)…»
Елкасига байроқ осиб олган йигитга жиноят иши қўзғатилди

—Шунақа-да, ватанпарварлик ҳисси ошиб-тошиб кетса ҳам қамаласан. Шунинг учун ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши барибир😊

—Бугундан эътиборан, укамиз байроқни кўрса қўрқадиган бўлди…😁

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop
Энергетика зарар исканжасида

Транзит ва сотиш билан боғлиқ компаниялар зарар ичида қолаётгани, бу жараён фақат кучайиб бораётгани ҳақида ёздик.

Генерацияда аҳвол қандай? Тақсимотда қандай вазият?

Демак, 2023 йилнинг ўтган 3 ойи бўйича:

"Issiqlik Elektr Stansiyalari" АЖ 1,6 трлн.сўм зарар.

"Angren Issiqlik Elektr Stansiyasi" АЖ 77 млрд.сўм зарар. Олигархия бошқарувида бўлган ва қишда давлатга қайтарилган.

"Yangi Angren Issiqlik Elektr Stansiyasi" АЖ 27 млрд.сўм зарар. Олигархия бошқарувида.

"O'zbekko'mir" АЖ 20 млрд.сўм зарар. Олигархия бошқарувида.

"Hududiy elektr tarmoqlari" АЖ 117 млрд.сўм зарар.

"Hududgazta'minot" АЖ 86 млрд.сўм зарар.

Энергетикадаги бу компанияларни нафақат зарар, балки ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми камайиб бориши фонидаги ўсиб бораётган зарар бирлаштириб туради.

П.С;
Соҳадаги гигант Ўзбекнефтегаз АЖ 2020 йилдан буён чораклик ҳисоботларни очиқламайди.

Каналга уланиш:
➡️
@mediskop