MJ nofilter
152 subscribers
47 photos
2 videos
1 file
60 links
Download Telegram
Оилалар нима учун бузилиб кетаяпти? Асосий иккита сабабни кўриб чиқайлик.

Биринчидан, никоҳ институти ўзи жуда содда ва камтар бир конструкт бўлиши керак. Ҳудди қоғозли стаканчикка ўхшайди. Агар фақат сув ичадиган бўлсангиз, вазифасини бажаради, агар қўшимча юк ортсангиз, пачақланиб, бузилади.

Оила ҳам шундай фақат битта мақсадли, жуда камтар мақсадга эга бирлашма. Икки инсон ҳамкорликда фарзандларни вояга етказиши учун мўлжалланган.

Бироқ, биз оила институтига бошқа юкларни ҳам ортиб юбораяпмиз. Севги-муҳаббат ва романтикани, моддий ҳолатни яхшилашни, амалдорга яқин бўлишни ва шу орқали мансабимизни яхшилашни, ҳуқуқий ҳолатимизни мустаҳкамлашни ва ҳоказо чексиз орзу-ҳавас ва умидларимизни никоҳга боғлаб, унинг зиммасига ортиб оламиз.

Шуларнинг ичида энг оғири бу романтик севгини оиладан шарт қилиб, кутиш. Лекин оиланинг асосий мақсадини амалга ошириш учун, яъни ёш болаларни (ҳатто боқиб олинган, бошқа бировнинг фарзанди бўлса ҳам) катта қилиш учун севги керак эмас. Ҳатто бизларни биров ёқтириши ҳам лозим эмас. Балкида бизни ёмон кўриши ҳам мумкин.

Никоҳ институти ишнинг бир кўриниши эди. Ишхонада ишлашнинг ягона мақсади – тирикчилик учун ойлик ишлаб топиш. Биз вақтимизни берамиз, корхона бизга пул тўлайди, бўлди. У ерда ҳам бизни кимдир севиши, эзозлаши шарт эмас, ҳатто бизни ёқтирмасликлари мумкин. Ишхонадан мазмун ё мақсад ё бошқа абстракт нарса изламаймиз, ҳамкасбларимиз дўстимизга айланиши шарт эмас, ишимизни севишимиз ё ёқтиришимиз ҳам лозим эмас ва ҳоказо.

Албатта, қўшимча "бонус"лар бўлса яхши. Бизни севишса, дўстлашсак, ёки қилаятган ишимиз ўзимизга ёқса, ҳаётимиз мазмунига айланса, балки кўнгилхушлик ҳам бўлар – нур устига. Лекин булар шартномада йўқ!

Олдинлари никоҳни ишдек қабул қилишган. Тирик қолиш механизми бўлган. Ҳозир эса ососий мақсади қолиб кетиб, аҳамиятсиз нарсаларга урғу берамиз, ЗАГСга нечта мерседес чиқди, Дубайга айланишга борамизми...

Ҳудди шундай, оила ҳам ўта оддий, содда, ҳокисор бир шартномага қурилган эди. Аёлга тегишли қисмида бу, масалан, шундай кўринишга эга: аёл туғади, қариганда уни боқишади. Анталияга бориш ёки электромобил ҳайдаш йўқ эди, мажбурий эмас эди. Бўлса яхши, бўлмаса яшайверасан.

Ва оила-никоҳдан мана шу қўшимча, ва қайсидир кўринишда ортиқча маъно ва мазмунларни излашни ва кутишни бас қилиш лозим бўлади.

Иккинчидан, эркакка никоҳдан вақт ўтказиш учун шериклар керак эди, аёлга эса дардлашишга – дугоналар. Келин бўлиб тушса, қайнонаси, қайнонасининг қайнонаси, овисингиллар, кимнингдир хотини, аммаси ва ҳоказоси янги таниши сифатида ҳаётига кириб келарди. Эркак ҳам куёв бўлса, қайнота, божалар пайдо бўларди, хотиннинг ака-укалари, қариндош-уруғлари билан мулоқот пайдо бўларди.

Лекин ҳозирда нима бўлаяпти? Йигит-қиз никоҳ қуради, лекин ким билан суҳбатлашади, кимга дардини очиб тўкади? Яъни, муаммо – оила атомар кўринишга келди, ўта кичкиналашиб кетди, муаммолар билан дардлашишга одам йўқ, эр хотинга, хотин эрга етарли эмас, сулола керак эди, сулола эриб, йўқ бўлаяпти.

Юқоридагилар асосий сабаблар эди. Қолаверса, турли агентликлар, хизматлар оила ва эр-хотин муносабатларига аралашиши, ювенал юстиция, гендер муаммолари ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш баҳонасида оилани назоратга олиш ҳаракатлари ҳам оиланинг мустаҳкамлигига умуман ҳисса қўшмайди, юмшоқ айтадиган бўлсак.
Forwarded from Alisher️ Usmonov 🍉
Manzarasi yoqdi.
MJ nofilter
Manzarasi yoqdi.
Bu nimaligini bilmaganlar uchun:
Rasmda serial nomi yozilgan.
Кринж-история: парень рассказал, как работал в одном из самых крупнейших digital-агентств Казахстана, но был нюанс. Больше чем работой, сотрудники занимались тем, что выясняли с помощью специального бота, кто гадит в туалете.

Кто был загадочным засранцем, кстати, так и не выяснили. История, достойная Netflix.