MJ nofilter
119 subscribers
47 photos
2 videos
1 file
60 links
Download Telegram
Forwarded from Продакшн
Dr. Stone mangasi qaytibdi. 4D science nomli spin off boshlandi. Oxirgi seriyadan keyingi hodisalar haqida.
Халқ сифатини тушуриш учун анча уринишди, анча провакациялар, терактлар уюштиришди, концлагерлар ишлади.

* * *

90 йиллар ўзбеклар қандай эдилар, жамиятимиз қандай маҳсулот бера олган, деган савол туғилиб қолади. Шу ҳақида битта мисол бериб кетай. 89 йилда бутун маҳалла ёш болалари билан Себзордаги масжидга чиқишни бошладик. Демак, ўшангача ёшларга таъқиқ бўлган. Албатта, бошида ишлар тартибсиз бошланган, намоз ўқишни кимдан ўрганишни билмас эдик, ёш боламиз, хиринглашиб сафда турардик, чоллар кетидан қайтарардик. Араб тили ўргатишмоқчи бўлишган, лекин у ҳам анча чала иш эди, китоб йўқ, методикалар эскирган ва ҳоказо.

Кейин, 90 йил бўлса керак, бошқа жойга кўчиб кетдик. У ерда битта мендан каттароқ ёш йигит уйингларда маҳалла болаларига намоз ўргатсам бўладими, деб мендан сўраб қолди. Ўзимча розилик ҳам бердим. Бир-икки дарс ҳам берди. Намоз ўқишни ҳам ўргатди. Отам совға салом ҳам бериб юбордилар, у билан суҳбатлашиб, ранжитиб ҳам қўйдилар... Жамиятимиз Ислом қораланган даврлардан энди чиққан пайт эди.

Лекин бу муҳим эмас. Ҳозир ўйлаб қарасам, мени ўша ёш йигитчанинг рухий иродаси, ичидаги олови ҳайрон қолдирмоқда. Ҳозир у боланинг исми ҳам эсимда йўқ. Балким, ўша 90 йилларнинг ўзидаёқ нобуд бўлиб кетгандир. Суҳбатида ўша пайтда Қозоғистонда католик миссионерлар кўпайгани, у ерга чиқиб кетиб, Исломни тушунтирмоқчи бўлганини гапириб берган эди. Демак, етук, кучли маҳсулот чиқара олган эканмиз, дабба бўлмаганмиз. 14 ёшли йигитларимиз Иттифоқнинг капитуляциясини қабул қилган Ватикан билан тенгма-тенг ташашган, уларни душман, деб билган, Ўзбекистон мусулмонларидан ташқари уммат ҳам борлигини англашган, — хавфли мусулмон бўлганмиз.
Guruhda bir hazil bo'lgandi:

O'z taraqqiyot yo'limiz
1. npm paketni o'rnatish uchun 086 forma key ini APIga qo'shish kerak.
2. Kod "odamlar-nima-deydi" kutubxonasi asosida lintlanadi.
3. Production build qilish uchun "uz-openbudget"da 100 kishidan upvote yig'ish kerak.

🤣
Forwarded from Musannif Adham
3 ой ҳибс, 1 ой суд ва 8 йил қамоқ = Янги Ўзбекистон зулми...

Айбини умуман исботлаб бўлмаган одамни дунёдаги энг "одил суд" 8 йилга кесди.
Оилалар нима учун бузилиб кетаяпти? Асосий иккита сабабни кўриб чиқайлик.

Биринчидан, никоҳ институти ўзи жуда содда ва камтар бир конструкт бўлиши керак. Ҳудди қоғозли стаканчикка ўхшайди. Агар фақат сув ичадиган бўлсангиз, вазифасини бажаради, агар қўшимча юк ортсангиз, пачақланиб, бузилади.

Оила ҳам шундай фақат битта мақсадли, жуда камтар мақсадга эга бирлашма. Икки инсон ҳамкорликда фарзандларни вояга етказиши учун мўлжалланган.

Бироқ, биз оила институтига бошқа юкларни ҳам ортиб юбораяпмиз. Севги-муҳаббат ва романтикани, моддий ҳолатни яхшилашни, амалдорга яқин бўлишни ва шу орқали мансабимизни яхшилашни, ҳуқуқий ҳолатимизни мустаҳкамлашни ва ҳоказо чексиз орзу-ҳавас ва умидларимизни никоҳга боғлаб, унинг зиммасига ортиб оламиз.

Шуларнинг ичида энг оғири бу романтик севгини оиладан шарт қилиб, кутиш. Лекин оиланинг асосий мақсадини амалга ошириш учун, яъни ёш болаларни (ҳатто боқиб олинган, бошқа бировнинг фарзанди бўлса ҳам) катта қилиш учун севги керак эмас. Ҳатто бизларни биров ёқтириши ҳам лозим эмас. Балкида бизни ёмон кўриши ҳам мумкин.

Никоҳ институти ишнинг бир кўриниши эди. Ишхонада ишлашнинг ягона мақсади – тирикчилик учун ойлик ишлаб топиш. Биз вақтимизни берамиз, корхона бизга пул тўлайди, бўлди. У ерда ҳам бизни кимдир севиши, эзозлаши шарт эмас, ҳатто бизни ёқтирмасликлари мумкин. Ишхонадан мазмун ё мақсад ё бошқа абстракт нарса изламаймиз, ҳамкасбларимиз дўстимизга айланиши шарт эмас, ишимизни севишимиз ё ёқтиришимиз ҳам лозим эмас ва ҳоказо.

Албатта, қўшимча "бонус"лар бўлса яхши. Бизни севишса, дўстлашсак, ёки қилаятган ишимиз ўзимизга ёқса, ҳаётимиз мазмунига айланса, балки кўнгилхушлик ҳам бўлар – нур устига. Лекин булар шартномада йўқ!

Олдинлари никоҳни ишдек қабул қилишган. Тирик қолиш механизми бўлган. Ҳозир эса ососий мақсади қолиб кетиб, аҳамиятсиз нарсаларга урғу берамиз, ЗАГСга нечта мерседес чиқди, Дубайга айланишга борамизми...

Ҳудди шундай, оила ҳам ўта оддий, содда, ҳокисор бир шартномага қурилган эди. Аёлга тегишли қисмида бу, масалан, шундай кўринишга эга: аёл туғади, қариганда уни боқишади. Анталияга бориш ёки электромобил ҳайдаш йўқ эди, мажбурий эмас эди. Бўлса яхши, бўлмаса яшайверасан.

Ва оила-никоҳдан мана шу қўшимча, ва қайсидир кўринишда ортиқча маъно ва мазмунларни излашни ва кутишни бас қилиш лозим бўлади.

Иккинчидан, эркакка никоҳдан вақт ўтказиш учун шериклар керак эди, аёлга эса дардлашишга – дугоналар. Келин бўлиб тушса, қайнонаси, қайнонасининг қайнонаси, овисингиллар, кимнингдир хотини, аммаси ва ҳоказоси янги таниши сифатида ҳаётига кириб келарди. Эркак ҳам куёв бўлса, қайнота, божалар пайдо бўларди, хотиннинг ака-укалари, қариндош-уруғлари билан мулоқот пайдо бўларди.

Лекин ҳозирда нима бўлаяпти? Йигит-қиз никоҳ қуради, лекин ким билан суҳбатлашади, кимга дардини очиб тўкади? Яъни, муаммо – оила атомар кўринишга келди, ўта кичкиналашиб кетди, муаммолар билан дардлашишга одам йўқ, эр хотинга, хотин эрга етарли эмас, сулола керак эди, сулола эриб, йўқ бўлаяпти.

Юқоридагилар асосий сабаблар эди. Қолаверса, турли агентликлар, хизматлар оила ва эр-хотин муносабатларига аралашиши, ювенал юстиция, гендер муаммолари ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш баҳонасида оилани назоратга олиш ҳаракатлари ҳам оиланинг мустаҳкамлигига умуман ҳисса қўшмайди, юмшоқ айтадиган бўлсак.
Forwarded from Alisher️ Usmonov 🍉
Manzarasi yoqdi.
MJ nofilter
Manzarasi yoqdi.
Bu nimaligini bilmaganlar uchun:
Rasmda serial nomi yozilgan.